45221 Банкнинг траст операциялари бўйича даромадлари Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг траст операциялпари бўйича даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг траст операцияларидан ишлаб топилган даромадлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45225 Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар — Аккредитивлар ва акцептлар Ҳисобварақнинг таърифи: акцептлар бериш ва аккредитивлар очиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун банкнинг олган даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцептлар бериш ва аккредитивлар очиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45229 Овердрафт бўйича кўрсатилган хизматлар учун даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга овердрафт бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун банкнинг олган даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида овердрафт бўйича кўрсатилган хизматлардан ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45233 Кредитлар бўйича воситачилик даромадлари Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операциялар)ни расмийлаштирганлиги, уларни тақдим этганлиги ва у бўйича хизмат кўрсатганлиги учун воситачилик даромадлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларни берганлиги, расмийлаштирганлиги ва хизмат кўрсатганлиги учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.