10825 Тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг харид қилинган ва сотишга мўлжалланганлари сифатида таснифланган қарз қимматли қоғозлари ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида тижорат банкларининг харид қилиниши билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги харид қилинган улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати, шунингдек тижорат банкларининг Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлари қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ва/ёки Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақларга ўтказилган улушли қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқарилиши суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тижорат банклари томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг турлари бўйича, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10879 Бошқа қимматли қоғозлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ва харид қилиш билан боғлиқ харажатлари қўшиб ҳисобланган улушли қимматли қоғозларнинг сотиб олиш қиймати, шунингдек Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган бошқа улушли қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10889 Сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (агент, маслаҳатчи, дилер ва брокерларга тўланган мукофот ва воситачилик ҳақи, назорат органлари ва фонд биржаларининг йиғимлари, шунингдек маблағ ўтказганлик учун солиқ ва йиғимлар ва ҳ.к.)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлар амортизацияси ҳамда қарз қимматли қоғозларини сотиш, қайта таснифлаш, бировга бериш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқариш вақтида харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг қолдиғини ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.