10799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Олди-сотди қимматли қоғозлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: 10795-«Олди-сотди қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши» ҳисобварағида акс эттирилган тузатишлардан ташқари, қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10800 Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар 10801 Давлат хазина векселлари Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хазина векселлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10805 Давлат облигациялари Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари(узоқ муддатли)нинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозларининг ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.