91500 Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари 91501 Берилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар, шунингдек «фоиз ўстирмаслик» мақомига ўтказилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда ушбу ҳисобварақда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 — «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар ва лизинглар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91503 Берилган кредитлар ва лизинглар бўйича муддати узайтирилган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳукуматнинг қарорига мувофиқ равишда муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 — «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91505 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 — «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.