90937 Револьвер аккредитивлар — Хорижий Ҳисобварақнинг таърифи: револьвер аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади. (Револьвер аккредитив — эмитент-банк томонидан аккредитивни фойдалангандан кейин бошланғич суммасигача қайта тиклаш мажбурияти) Тартибга мувофиқ револьвер аккредитивлар бир йилга ва бир йилдан юқори бўлган муддатга очилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96309 — «Импорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси ҳамда қайта тикланган аккредитивнинг фойдаланган қисмининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив бўйича тўловлар суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90944 Захира аккредитивлар — Хорижий Ҳисобварақнинг таърифи: хорижий бенефициарлар фойдасига очилган, товарларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган, аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади. Аккредитив (тадбиркорлик) операцияларнинг бажарилиши учун кафолат сифатида очилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96309 — «Импорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив бўйича тўловлар суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90951 Захира аккредитивлар — Маҳаллий Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий бенефициарлар фойдасига очилган, товарларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади. Аккредитив (тадбиркорлик) операцияларнинг бажарилиши учун кафолат сифатида очилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96309 — «Импорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.