90406 Банк томонидан муомалага чиқарилган якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив пластик карталари Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан муомалага чиқарилган якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив пластик карталари ҳисоби олиб борилади. Банк томонидан муомалага чиқарилган якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив пластик карталари «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96311 — «Банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан муомалага чиқарилган якка тартибдаги тадбиркорлар корпоратив пластик карталарининг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган якка тартибдаги тадбиркорлар корпоратив пластик карталарининг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
90410 Банк томонидан ўрнатилган терминаллар Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ўрнатилган терминаллар ҳисоби олиб борилади. Банк томонидан ўрнатилган терминаллар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96313 — «Банк томонидан ўрнатилган терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскалар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан ўрнатилган терминалларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган терминалларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
90412 Банк томонидан ўрнатилган банкоматлар Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ўрнатилган банкоматлар ҳисоби олиб борилади. Банк томонидан ўрнатилган банкоматлар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96313 — «Банк томонидан ўрнатилган терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскалар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан ўрнатилган банкоматларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган банкоматларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.