15021 — Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 15021-ҳисобварақ билан тўлдирилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон) 15099 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15100 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар 15101 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга давлат корхона, давлат акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.