Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим


-мавзу. ПЕДАГОГЛАРНИНГ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

2-мавзу.
ПЕДАГОГЛАРНИНГ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО 
МУОМАЛАСИ
 
РЕЖА: 
1.
Мулоқот ҳақида тушунча 
2.
Мулоқот ва фаолият 
3.
Педагогик муомала маданияти 
4.
Тарбия педагогик категория сифатида 
5.
Мулоқот тарбия воситаси сифатида, мулоқотнинг ижтимоий 
асослари 
6.
Педагогик мулоқот вазифаларини амалга ошириш воситалари 
7.
Бугунги кун педагогларининг ўқувчилар билан ўзаро муомаласи
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: 
Мулоқот, педагогик мулоқот; педагогик муомала, 
педагогик фаолият; педагогик маданият, тарбия, муомала ва муносабат, 
мотивация, инсонпарварлик, мулоқот жараёни 
1. Мулоқот ҳақида тушунча 
Мулоқот (арабча сўз бўлиб – “учрашиш, кўришиш; қабул қилиш” 
маъносини англатади) инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ва фикр алмашув 
шаклининг бир туридир. 
Шундай экан, инсон мулоқот жараёнида ижтимоий тажриба, таълим-
тарбия, турли муносабатлар, ахлоқий меъёрлар, ғоя ва мафкура омиллари 
таъсирида яшаб, ижтимоийлашади ва баркамол шахс сифатида шаклланади 
ва ривожланади. Тарихий тажриба ва амалий фаолият шундан далолат 
берадики, инсонни жамиятдан ва шахслараро бўладиган ўзаро мулоқотидан 
ажратиб қўйиш унинг шахс сифатида шаклланишига имкон берадиган 
ижтимоий сифат, хусусият ҳамда фазилатлардан маҳрум бўлишига олиб 
келади. Чунки мулоқот инсон амалий фаолиятининг моддий-маънавий 
шаклларини ҳамда унинг эҳтиёжларини акс эттиради.
Кишиларнинг 
бир-бирлари 
билан 
ўзаро 
муносабатларидаги 
ширинсуханлик, гўзаллик, сўзлашув оҳангидаги мулойимлик “муошарат 


45 
одоби” дейилади. Мушорат одоби, яъни илк муомала маданияти боланинг 
гўдаклигида ота-она бағрида, оилада шаклланади. Шу боис ҳам халқимиз 
“қуш уясида кўрганини қилади” дейди. Ёш авлодда муошарат одобини, яъни 
муомала маданиятини шакллантиришда ўқитувчи-педагогнинг ўзи 
хушмуомалалигини намоиш этиб, ўқувчи-талабалар қалбига ва йўл топа 
олиши, меҳрибонлиги, улар билан ҳамдард, ҳамфикр бўлиб, ўрнак бўлиши 
муҳим аҳамиятга эгадир. 
Муомала ва муносабатда ўқувчи-талабалар қалбига йўл топа олган, 
хушфеъл, ширинсухан, адолатпарвар, муомаласи яхши, тили ширин 
ўқитувчи-педагог ва тарбиячиларни ёқтиришади ва ҳурмат-еътибор 
қилишади, улардан ибрат олишади.
Дарҳақиқат, ўқитувчи-педагог ва тарбиячиларнинг муомала маданияти, 
ақл-заковати, фикри, ҳис-туйғулари, билими ва маданий савияси, тафаккури 
маълум даражада сўзда ифода этилади. Муомала маданиятида сўз ақлдан 
куч, тилдан ихтиёр олади. Шундай экан, ўқитувчи-педагог ва мураббийлар ўз
сўзига, тилига ниҳоятда эҳтиёт бўлмоғи лозим. Энг аввало, ўқувчи-
талабаларга муомала маданиятини, ёши катталар олдида ўзини тута 
билишини, уларнинг гапини бўлмаслик ва ёши улуғларга гап 
қайтармасликни ўргатиши зарур. 
Келажагимиз бўлган ёшларнинг ички дунёси, мақсади, муомала ва 
сўзлашув муносабатлари ниҳоятда гўзал бўлишида ота-она билан бирга 
педагог ўқитувчиларнинг ҳам роли катта. Шу боис ўқувчи-талабаларни бир-
бирига, қолаверса, инсонларга меҳру-мурувватли бўлишга ўргатиш диний 
ақидапарастлик, жаҳолат томир отаётган ҳозирги давр учун жамиятни 
инсонпарварлаштириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Аслида бу вазифа
инсон ва жамият пайдо бўлгандан буён кун тартибида турган бўлиб, ҳали-
ҳануз мулоқот ва муомала маданиятини такомиллаштириш умуминсоний 
эҳтиёж сифатида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Атоқли диб Бернард Шоу 
сўзлари билан айтганда: “Биз ҳозир ҳавода қуш каби учишни, сувда балиқ 
каби сузишни ўрганиб олган бўлсак-да, бизга бир нарса-ерда инсондек 
яшашни ўрганиб олиш этишмайди”.
Шунга кўра, мулоқот ва муомала маданиятига бўлган эҳтиёжни оқилона 
англаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, педагогик мулоқот ва муомала 
маданияти асосида эришиладиган ютуқлар ўқитувчи-педагогнинг ижодий 
меҳнати маҳсулидир. Ўқитувчи-педагог ҳар бир вазиятни оқилона баҳолаши, 
уни тўғри режалаштириши, таълим ва тарбия жараёнларида ақл-идрок билан 
мулоқот ва муомала маданиятини шакллантириши лозим. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish