Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим


 Мутафаккирларнинг тарбия ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

3. Мутафаккирларнинг тарбия ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари 
 
«Китоб ал ахл ал-мадина ал-Фозило»
(«Фозил шаҳар одамларининг 
қарашлари ҳақида рисола») асарида таъкидлашича, инсоннинг бу оламга 
келиши ва яшашидан мақсад бахт-саодатга эришишдан иборатдир. Бахт-
саодат эшикларининг калити инсоннинг ўз қўлидадир: бу мақсадга одамлар 
фазилатли ишлари ва яхши ахлоқий сифатлари соҳиблари бўлиш орқали 
эришадилар. 
Фозил жамоа (Форобий фозил шаҳар аҳли, дейди)
одамларнинг 
турмуш тарзи ва фаолияти бошқа номукаммал шаҳар одамларининг 
турмушидан фарқи шундаки, «бир гуруҳ (фозил) одамлар биргаликда ана шу 
хислатлар (фазилатлар)га эга бўлишса (яъни, бирида бу, иккинчисида у, 
учинчисида яна бошқа (гўзал) хислатлар бўлса), ана шу фозиллар гуруҳини 
юрт раҳбарлигига кўйиш зарур. Шу гуруҳнинг аъзолари бирлашиб, ўзаро 
келишиб ҳаракат қилса, ҳар бири фозил одам бўлиши мумкин, Фозиллар 
шаҳри, унинг аҳолиси, уларнинг диллари эришадиган бахт-саодат нима 
эканлигини билишлари зарур. Яна «фозиллар шаҳри» аҳолиси охиратда 
неларга эришувини, нелардан (қандай ижтимоий иллатлардан) сақланишини 
билишлари зарур». Фозил шаҳар ёки идеал давлат оқил талаблари, адолат ва 
муҳаббат асослари устига қурилади. Жамоат ҳаётининг осойишталиги, 
кишилар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, жамиятнинг яхлитлиги, 
адолатли сиёсат ва ундан келиб чиқадиган намунали ишлари орқали 
таъминланади ҳамда юзага чиқади.
Форобий руҳ тарбияси тан (вужуд)
тарбиясидан устун деган фикрни 
илгари сурмайди, балки улар ўртасидаги мувозанат, уйғунлик кўзда 
тутилади.
Чунки, соғлом танда руҳ ўз хатти-
ҳаракатларини тўлароқ бажариш имкониятига эга 
бўла олади, тан хасталиги руҳ, вужуд ва унинг 
қисмлари 
ёрдами 
билан 
қилинадиган 
ҳаракатлардан ҳам маҳрум этилиши мумкин. 
Адолат тушунчаси, Форобийнинг фикрича, 
кишиларнинг бир-бирига бўлган муҳаббатига 
асосланади. 
Муҳаббат 
эса 
фозил 
шаҳар 
одамларининг 
фазилатли 
ишларига 
мойиллигидан келиб чиқади ҳамда уларнинг 
бахтга эришиш учун нималарни билиш ва қандай 
воситалардан 
фойдаланиш 
мумкинлиги 
тўгрисида 
ҳамфикрлиги 
ва 
умумий 


35 
интилишларига асос бўлади. 
Комил инсон фаолиятида билим ва йетук ахлоқ узвий равишда бир-бири 
билан боглангандир: билим нарсаларнинг моҳиятини, ички сабабиятларини 
билиш имконини беради, ахлоқ (маънавият) эса одамни яхши фазилатларга 
даъват этади. Чунки камолотга эришиш одамдан ўзининг сўнгги мақсади – 
бахтга йетиш, бахтни кўлга киритиш учун фойдали нарсаларни билишни 
талаб қилади. Форобий таълимотига кўра, назарий жиҳатдан билимга эга 
бўлиш, амалий жиҳатдан бахтга эришиш воситаларини, йўлларини билиш 
керак эканлиги, яъни назария билан амалиётнинг бирлиги шарт қилинади.
Аммо, давлат арбобининг нафс хасталигини даволашдан мақсади унда 
яхши фазилатларни, юксак ахлоқий сифатларни шакллантиришдан, руҳни 
соғломлаштириш орқали инсонни тарбиялашдан иборатдир. Ҳукмдор юксак 
маҳоратли шифокор сифатида жамиятнинг ва фуқароларнинг руҳий 
соғломлигини таъминлаши лозим, бу мақсадга ҳукмдор давлат бошқарув 
санъатини мукаммал эгаллаш йўли билан эриша олади, дейилади. 
Жамиятнинг маънавий-ахлоқий соғломлиги кишиларни ўзаро ҳамжиҳатликка 
ва ҳамкорликка ундайди, уларда бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ишонч 
туйғуларини шакллантиради, одамларни жипслаштириб, ҳар қандай ёвузлик 
ва адолатсизликнинг йўқотилиши учун замин яратади. 
Мана шу икки омилни бир-бирига қиёс қилар экан, Абу Али ибн Сино 
биринчи ўринга жамият ҳаётидаги ахлоқий муносабатларни қўяди. Чунки 
ахлоқий муносабатлар, унинг фикри бўйича, халқнинг маънавий 
соғломлигини белгилайди, илм-фан ва маданиятнинг равнақ топишига ёрдам 
беради, жамиятнинг маънавий-ахлоқий соғломлиги ва собитлигини 
таъминлайди. Комил инсоннинг маънавий камолоти унинг гўзалликка 
интилишида ифодаланади. Гўзалликка эришиш воситаси муҳаббатдир. 
Инсоннинг маънавий жиҳатдан камол топиши унинг нафсини тарбиялаш 
орқали амалга ошади.
Ташқи қиёфаси чиройли одамнинг ички 
олами майиб, ташқи қиёфаси хунук одам гўзал 
ахлоқий сифатлар соҳиби бўлиши мумкин. 
Шунинг учун инсондаги жисмоний гўзаллик 
бевосита унинг инсоний нафси билан боғлиқ 
ички гўзаллиги билан белгиланмайди: ички 
ахлоқий гўзалликнинг ташқи гўзалликдан 
афзаллиги шубҳасиздир. Бу ғоялар Ибн 
Синонинг «Рисола фил-ишқ» асарида ҳар 
томонлама кенг баён қилинган. Аллома 
муҳаббатга инсонни маънавий камолот сари 


36 
элтувчи муҳим восита сифатида қарайди. 
Инсоннинг ички гўзаллиги – гўзал хулқлари, юксак маънавийликка 
мойиллиги кўп жиҳатдан унинг ташқи кўринишидаги хуснидан афзалроқдир, 
дейди. Демак, Ибн Синонинг фикрига кўра, хаёлан фикрда гўзал нарсаларни 
мушоҳада қилиш айни вақтда олам ҳодисаларини фаол ўрганиш, кузатиш ва 
билиш демакдир. Мана шундай мушоҳада орқали инсон маънавий камолот 
сари юксалади. Бу жараёнда нафснинг ҳар уч қисми иштирок этади: 
нафснинг қуйи қисмлари ақлий (инсоний) нафс билан ҳамкорликда бўлади.
Ақлий фаолиятдан мамнуниятли ҳисоб қилиш – инсон учун энг олий 
даражали лаззатдир. Ҳиссий лаззатлар (маишат, шаҳвонийлик) ташқи 
кучларининг таъсири билан пайдо бўлади. Маънавий лаззатланиш, мамнун 
бўлиш нафснинг ақлий (инсоний) куч-қувватидан пайдо бўлади ва инсонни 
маънавий юксалиш сари элтади. Шайх Азизиддин Насофий комил (йетук) 
инсон ҳақида сўз юритар экан, бундай одам юксак ахлоқли, ўзини таниган, 
дунёвий ва илоҳий билимларни эгаллаган бўлиши зарур, деб айтади. 
Улар нафснинг қуйи қисмлари ақлий 
фаолият билан узвий равишда боғланган 
ҳолда камолотга эришиш қобилиятига эгадир. 
Инсон ўзининг ақлий фаолияти билан юксак 
ғояларни 
мушоҳада 
қилиш 
орқали 
лаззатланиши мумкин. 
«Билгилки, - дейди Насофий, - комил 
инсон деб шариат, тариқат ва ҳақиқатда йетук 
бўлган одамга айтилади ва агар бу иборани 
тушунмасанг, бошқа ибора билан айтайин:
билгилки, комил шундай инсондирким, унда қуйидаги тўрт нарса камолга 
етган бўлсин: яхши сўз, яхши феъл, яхши ахлоқ ва маъориф». 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish