Фаолиятнинг бориши:
«Боғ ва томорқа» расмини томоша қилиш;
Болалар мева ва сабзавотларни номларини айтишади ва классификация қилишади.
Боғ ва томорқа тасвири туширилган панно.
Мева ва сабзавотларни болалар тегишли хоначаларга жойлаштиришади.
Қўшимча қисм: мева ва сабзавотли рамларни уларнинг номлари ёзилган карточкаларга алмаштириш.
Эътиборга молик жиҳати:агарда бола тўлиқ гап билан жавоб беролмаса, йўналтирувчи савол ва сўзлар билан ёрдам бериш мумкин, эътиборни ривожлантириш ва нутқни шакллантириш.
Санъат маркази
Хосилни териб оламиз
Мақсад: дид, тафаккур, қўл моторикасини ривожлантиради, ҳажм, шакл ва рангни уйғунлаштира олади.
Жиҳоз ва материаллар: оқ тупроқ ёки шўр хамир, гуашлар, табиий
материаллар, пластилин.
Фаолиятнинг бориши:
Шўр хамир ёки оқ тупроқдан сават ясаш;
Пластилиндан мева ва сабзавотларни тайёрлаш (бола танловига кўра)
Саватни мева ва сабзавотлар билан тўлдириш.
Қўшимча қисм: ижодий ишлар кўргазмасини ташкил этиш.
Эътиборга молик жиҳати: ҳаёти ва соғлигини мухофаза қилинишини кузатиш ва тоза ишлашни билиш, тафаккури ва майда моторикани ривожлантириш.
Мусиқа ва ритмика маркази
Мусиқага кичик ёшликдан уйғонган қизиқиш кишининг кейинги мусиқий ривожига кучли таъсир кўрсатади. Шунга кўра мусиқани идрок этишнинг вазифаси ва мазмунини аниқлаш муҳимдир. Булар шахснинг ҳар томонлама ривожи, жумладан эстетик тарбияси вазифалари билан боғлиқ умумий мақсадлар билан белгиланади.
Маълумки, бундай вазифалар болаларни мусиқа соҳасидаги фаолиятларга жалб этиш, бадиий мусиқага нисбатан эстетик идрок этишни ва эмоционал ўзлаштиришни ривожлантириш, муҳаббатни тарбиялаш, мусиқий қобилиятларини ўстириш, мусиқий дидни шакллантириш, қисқаси болаларнинг бадиий ижодкорлиги ҳамда иқтидорини ривожлантириш керак. Мусиқанинг бола ҳиссиёти ва интилишига, унинг мазмунини тушуниш ва ҳис этишга катта таъсирини ҳисобга олганда ҳаққоний ва воқеликни тўғри акс эттирган мусиқий асардан ўринли фойдаланиш алоҳида муҳим ўрин тутади. Маълумки, мусиқали образларнинг шаклланишининг асосий манбаи табиат ва киши нутқига мос келишига, атрофимиздаги дунё ва ундаги гўзалликларни идрок этишга бевосита боғлиқдир.
Шу борада мусиқа машғулотлари мазмуни болалар томонидан бажарадиган қатор фаолиятларни тақозо этади. Булардан тинглаш, куйлаш, мусиқий ритмик ҳаракатлар, мусиқа чолғуларида ижро этиш жараёнида болалар ижрочилиги ва ижодкорлиги малакалари шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |