3 дан 5 ёшгача бўлган боланинг ривожланиш харитаси
Боланинг фамилияси, исми _____________________________________
Туғилган санаси ______________________________________
МТМга қабул қилинган сана _____________________________________
Кузатув бошланган сана _________________________________________
Кузатув бошидаги ёши ________________________________________
Кузатув якуни санаси ___________________________________
Ёши
|
|
|
4-йил
|
|
|
5-йил
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3
|
3
|
|
3
|
4
|
4
|
4
|
4
|
5
|
|
|
ёшу
|
ёшу
|
|
ёшу
|
ёш
|
ёшу
|
ёшу
|
ёшу
|
ёш
|
|
|
3 ой
|
6 ой
|
|
9 ой
|
|
3 ой
|
6 ой
|
9 ой
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш
|
|
Йирик моторика
|
|
1.1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Турли усулларда
|
√
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
юради (тўғри, эркин,
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
кўрсатилган
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
йўналишда)
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мувозанатни
|
|
√
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
сақлаган ҳолда
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
чопади
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўз жойида икки
|
|
√
|
|
|
|
|
|
|
|
|
оёқда сакрайди
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Олдинга
|
|
√
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ҳаракатланган ҳолда
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
сакрайди
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ёй остидан эмаклаб
|
|
√
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ўтади
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бадантарбия
|
|
|
√
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
вақтидаги машқларни
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
қайтаради
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4-амалий машғулот: Мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича жаҳон тенденциялари ва хорижий тажрибалар (2 соат).
Ривожланган мамлакатлар таълим тизимида сўнгги йилларда бир қатор атамалар кенг ишлатилмоқда. Буларга тьютор, эдвайзер, фасилитатор ва модератор тушунчалари киради.
Тьютор - (лотинча Tutoren- устоз) мураббий вазифасини бажаради;
баъзи ҳолларда маърузаси билан тингловчи орасидаги боғловчи ролини ҳам бажаради. Бунда маърузачи томонидан берилган билимларни кенг эгаллашда маслаҳатчи ва устоз ролини бажаради.
Эдвайзер (французча avisen―ўйламоқ) тингловчиларнинг индивидуал ҳолда битирув малакавий иши, курс лойиҳаларини бажаришда маслаҳатчи ролини бажаради.
Фасилитатор - (инглиз тилида facilitator, лотинча facilis–енгил, қулай)- гуруҳлардаги фаолият натижасини самарали ҳолаш, муаммонинг илмий ечимини топишга йўналтириш, гуруҳдаги комуникацияни ривожлантириш каби вазифаларни бажаради.
Модератор – (лотинча қабул қилинган қоидаларга амал қилишни таъминлайди) тингловчиларнинг мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятларни ривожлантириш, билиш фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам беради.
Маълумотни, семинарни, тренинглар ва давра суҳбатларини бошқаради, фикрларни умумлаштиради. Бизнинг таълимда ушбу фаолиятларнинг ҳаммасини педагог бажаради ва педагог деб юритилади. Инсоният жамиятининг ҳозирги замон ривожланиш даражаси мустақил республикамиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ўзгаришларда ўз аксини топмоқда. Бундай ўзгаришлар шак-шубҳасиз, баркамол шахсни таркиб топтириш билан чамбарчас боғлиқ. Айнан ана шу масала “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да ўз аксини топган. Бугунги кунда инсоният жамияти, шунингдек, мустақил республикамиз халқи олдида турган ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-сиёсий, таълимий-тарбиявий муаммоларнинг ечимини топиш табиий, ижтимоий, техник фанларни ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро муносабатларига боғлиқ. Чунки, уларнинг барчаси моҳияти, мазмуни, табиати, шакли ва кўламига кўра тизимлилик характерига эга бўлиб, уларга айнан мос ёндашув ёрдамида тадқиқ этилиб, ечими топилади. Бу ўз навбатида таълим-тарбия ишида ҳам тизимли ёндашувдан фойдаланишни кўзда тутади. Кўп сонли манбалар, хусусан педагогик амалиёт соҳаларининг таҳлили таълим-тарбия жараёнининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар мавжудлигидан гувоҳлик беради. Булар асосан, бизнинг фикримизча, ўрганилаётган объектларнинг баъзи бир жиҳат ва хусусиятларини лавҳалар (фрагмент) шаклида ўрганиш натижасида юзага келиб, мантиқан боғланмаган ва тизимлашмаганлигидадир. Амалиётдаги бундай ҳолатларни бартараф этишда интегратив ёндашув муҳим аҳамият касб этади. Фанда “Интеграция” тушунчаси XVIII асрдаёқ Г.Спенсер томонидан қўлланилишига карамай, унга давр тақозосига кўра яқин пайтларгача етарли аҳамият берилган эмас. Илмийлик нуқтаи назаридан олиб қараганда интеграциянинг асосини оламнинг яхлитлиги ва уни ташкил этувчи қисм (элемент)ларнинг ўзаро алоқадорлиги, муносабатлари ташкил этади. Таниқли рус психологик олими Г.С. Костюкнинг фикрича: “Табақаланиш дифференциация – руҳий жараёнлар ва ҳолат (хусусият)ларни кўпайишига олиб келса, интеграция - тартибга келтириш, субординация ва унинг натижаларини маълум кетма-кетликда жойлаштиришга олиб келади. Интеграциялаш йўли билан янги психологик жараён, янги фаолият тузилмаси ҳосил бўлади. Бу янги тузилма илгари алоҳида-алоҳида бўлган элементлардан синтезлаш йўли билан ҳосил қилинади”. Генетик жиҳатдан интеграция-узвийлик, предметлараро алоқадорлик, ўзаро алоқадорлик ва ниҳоят ўзаро бир-бирини тўлдирувчи, кенгайтирувчи ҳамда чуқурлаштирувчи, ўқув предметлари мазмунини энг камида таълим стандартлари даражасида синтезлаб, мантиқан тугалланган мазмун шакли ва олий даражасидир. Чунки предметлараро алоқадорликнинг ҳар қайси қуйи даражаси, ўрганилаётган ўқув предметлари доирасида маълум дидактик бирликлар орасида ўрнатилиб, уларни ўрганиш мазмунини ва муддатларини мувофиқлаштиришни кўзда тутади, бундан фарқли ўлароқ интегратив алоқадорлик асосида ташкил этилган ўқув предмети ёки интеграциялаб ўрганилаётган предмет, ҳодиса ёки жараёнларни яхлит тизим шаклида ҳар томонлама алоқадорлик ва муносабатлар нуқтаи назаридан талқин этишни талаб этади.
Бу ўз навбатида ҳозирги ва истиқбол талабларига жавоб берадиган, мустақил фикр юритувчи ва ижодий фаолият кўрсатувчи, малакали мутахассис шахсини шакллантиришга имкон беради. Чунки у таҳсил олувчилардан фақатгина таҳлил қилиш ва синтезлаш операцияларини талаб қилиш билан чегараланиб қолмасдан, балки мавҳумлаштириш, алгоритмлаштириш, туркумлаш, шартли белгилар ёрдамида ифодалаш, сабаб оқибатли алоқадорликни аниқлаш, таҳлил этиш, синтезлаш, тизимлаштириш, моделлаштириш каби юксак даражали тафаккурлаш операцияларини талаб этади. Бу операциялар ўрганилаётган объектни барча муҳим жиҳат ва хусусиятларини ажратиб олиб (табақалаштириб), моҳияти ва мазмунини англаб етиш ва уларни умумлаштириш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 20 га яқин учрашувлар ўтказилиб, тажриба алмашинуви, Ўзбекистонда экспериментал тарзда болалар боғчаларини очиш, биргаликда кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар олиб бориш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.
Сафар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Кореянинг қатор мактабгача таълим ва бошқа турдаги муассасаларига ташрифлар уюштирилди ва уларнинг фаолияти ўрганилди, жумладан боғчаларнинг ўзига хос жиҳатлари, қўлланилаётган таълим бериш услублари, молиялаштириш ва тўлов тизимлари, педагогик ходимларнинг малака даражаси ва хизмат шароитлари, озиқ-овқат ва моддий-техник таъминот ҳамда соҳаларига тегишли дастурлар ва услублар атрофлича ўрганилди.
Педагоглар фаолияти учун максимал қулай шароитларнинг яратилгани, педагогнинг ижодий эркинлиги, катта ҳажмдаги ҳисоботларнинг йўқлиги, давлат боғчалари педагоглари ижтимоий статусининг юқорилиги, болалар ўзларини намоён қилишлари учун яратилган ижодий муҳит, жумладан хоналарнинг ҳатто кичик деталларигача қулай дизайни ва жиҳозлангани, улар учун бой адабиётлар ва ривожлантирувчи ўйинларнинг мавжудлиги, эрта болаликдан жамиятда ўзини тутиш ва шахсий гигиена кўникмаларини тарбия қилиш каби алоҳида жиҳатлар Корея мактабгача таълим тизими муваффақиятининг асосини ташкил этади. Алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир жиҳат, давлат жамиятнинг энг ҳимояланмаган қатламлари, кам таъминланган оилалар ва ногирон болаларга, биринчи навбатда ғамхўрлик кўрсатади ва боғчаларга қабул давомида уларга устуворлик принципини қўллайди ва шу сабабли ҳам, Кореяда инклюзив таълим принциплари таҳсинга сазовордир.
Кореянинг таълим тизимига кадрлар тайёрлашга ихтисослашган ва тасарруфида мактабгача таълим муассасалари бўлган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Санмёнг Университети, (Sangmyung University) ҳамда Чунг-Анг Университети (Chung-Ang University) билан Ҳадли келишувлар имзоланди, шунингдек Чоннам Миллий Университети (Chonnam National University) билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Келишувлар ва Меморандум доирасида қуйидаги соҳалардаги ҳамкорлик назарда тутилган: талабалар, илмий-педагогик ва бошқарув мутахассислари ўртасида тажриба алмашинувлари, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишга қаратилган чоралар, жумладан энг янги дастурлар ва услубларни жорий қилиш, ҳамкорликда тадқиқотлар, конференциялар, кўргазма ва семинарларни амалга ошириш, мактабгача таълим мутахассисларини тайёрлаш бўйича махсус қўшма магистрлик ва докторлик дастурларини ташкил этиш, шунингдек Ўзбекистонда экспериментал равишда Корея тизимига асосланган экспериментал боғчаларни ташкил этиш каби муҳим вазифалар назарда тутилган.
Мактабгача таълим вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давомида болаларнинг эрта ривожланиши ва мактабгача таълим тизими соҳасига ихтисослашган нуфузли илмий-тадқиқот институтлари билан учрашувлар ҳам ўтказилди. Жумладан, 2017 йилнинг 23 ноябрь куни Корея болалар парвариши ва ва мактабгача таълим масалаларини ўрганиш Институти (KICCE) билан Ҳадли келишув имзоланди. Келишув доирасида Мактабгача таълим вазирлиги ва KICCE ҳамкорлигида қўшма тадқиқотлар ўтказилади, педагогик кадрларни тайёрлаш орқали тажриба алмашинувига қаратилган дастурлар амалга оширилади, семинарлар ва конференциялар ташкил этилади. Шу билан бир қаторда ҳамкорлик асосида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш стратегияларининг ишлаб чиқилиши, таълим дастурлари ва стандартларининг қайта кўриб чиқилиши, таълим статистикасини жорий қилиш назарда тутилган.
Сеул болаларни эрта ривожлантиришга кўмаклашиш Институти (Seoul Early Childhood Education Promotion Institute) билан 2017 йилнинг 22 ноябрь куни ўтказилган учрашув чоғида қўшма тадқиқотларни ўтказиш, тажриба алмашинуви, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ қилиш имкониятини берувчи ҳамкорликдаги илмий-амалий тадқиқот муассасаларини ташкил этиш, ўқув-услубий материалларни тайёрлаш борасида келгусида ҳамкорлик битимларини имзолаш келишиб олинди.
Яна бир самарали учрашув – Мактабгача таълим вазирлигининг энг муҳим салоҳиятли ҳамкори – Корея Республикаси Таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ва бола парвариши Департаментида бўлиб ўтди.
Учрашувда Корея томони Ўзбекистон делегациясига Кореяда мактабгача таълим ва бола парвариши босқичлари, соҳани ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш принциплари, янги NURI мактабгача таълим Миллий дастурини жорий қилиш жиҳатлари ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, тўлов тизимлари, таълим муассасаси туридан келиб чиққан ҳолда нархларни белгилаш принциплари, Давлатнинг мактабгача таълимга йўналтираётган ҳаражатлари, шунингдек истиқболдаги режалар, жумладан, мактабгача таълим структурасида Давлат боғчалари улушини кенгайтириш, электрон қабул тизимини жорий қилиш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда соҳани такомиллаштириш тенденциялари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Корея Республикасининг тажрибаси албатта эътиборга молик ва ишонамизки, Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида бу борадаги Корея модели элементлари албатта ўз аксини топади.
Япония таълимининг шаклланиши 1867-1868 йилларда бошланган. Япония ўз олдига икки вазифани: 1- бойиш, 2-ғарб технологияларини Япония ишлаб чикаришига киритиш масаласини қўйди ва бу ишни амалга ошириш учун биринчи галда таълим тизимини тубдан ўзгартириш кераклигини англади.
1872 йили “Таълим ҳақида” Қонун қилиш қилинди. Бунда япон таълими ғарб таълими билан уйғунлаштирилган. 1893 йилда касб таълими йўналишидаги биринчи коллеж пайдо булган. 1908 йилда Япония бошланғич таълимни мажбурий 6-йиллик қилиб белгилади.
1946 йили қабул қилинган конституция фуқароларнинг таълим соҳасидаги ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб берди. Унда барча болалар бепул умумий таълим олиши шарт эканлиги кайд этилган.
Ҳозирги замон япон таълим тизимининг таркиби қуйидагича: боғчалар, бошланғич мактаб, кичик ўрта мактаб, юқори ўрта мактаб, олий таълим тизимларига кирувчи олий ўқув юртлари. Болалар ёшларига қараб 3, 2, 1 йиллик таълим курсларига жалб қилинади. Японияда мактабгача таълим муассасаларининг 59,9 фоизи хусусий, 40,8 фоизи давлатникидир. Мактабгача таълимга Японияда катта эътибор берилади, чунки психологларнинг таъкидлашича 7 ёшгача инсон билимларни 70 фоизини, қолган 30 фоизини бутун қолган умри давомида ўзлаштирар экан. Мактабгача тарбия одатда оиладан бошланади. Япон аёллари учун оналик ҳар доимгидек биринчи ўринда туради. Кўпгина японларнинг айтишларича, бола тарбияси-уларнинг ҳаётларининг мақсадидир.
Япон тарбиячиларини болаларни кичик гуруҳ (хан)ларга бўлиб ўқитишлари мактабгача тарбиянинг асосий хусусиятларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу гуруҳлар ўзларининг столларига, болаларнинг ўзлари танлаган шахсий номларига, (бу болаларда қарорлар қилишда, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, гуруҳ аъзоларини барчасини ташаббускор бўлишга) ўргатади. Бундай усул кичик мактабларда ҳам, ўрта мактабларда ҳам давом этади. Бу гуруҳлар ўртача ҳар 5 ойда шаклланиб туради. Япон болаларига синфни бошқариш жуда ёкади. Шунинг учун ҳар куни болаларнинг ўзлари бошқарувчи танлайдилар. Ҳар бир бола бу вазифани бажариб куради.
Бошланғич мактабда ўқитувчилар болаларни танқидга, яъни ўз хулкларининг ёмон томонларини, мактабдаги камчиликларни танқид қилишни ўргатадилар. Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчи фақат таълим бериш билан чекланиб қолмай, боланинг ҳар тамонлама ривожланишига таъсир этади. Шунинг учун ҳам Японияда ўқитувчи касбига катта эътибор берилади. Япония-ривожланган давлатлар ичида ўқитувчининг маоши давлат раҳбарлари маошидан ҳам юқори бўлган ягона давлатдир.
Мажбурий таълим. Таълимнинг бу поғонаси 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни ўз ичига олади. 6 йиллик бошланғич таълим ва 3 йиллик ўрта мактаб 9 йиллик мажбурий таълимни ташкил этади ва у бепулдир. Муҳтож оилаларнинг болалари бепул нонушта, ўқув қуроллари, тиббий хизмат билан таъминланади. Зарур бўлган ҳолларда уларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Шу билан бирга Японияда хусусий мактаблар ҳам мавжуд.
Юқори ўрта мактаб 10,11,12-синфларни ўз ичига олади, бундай мактабларнинг кундузги, сиртқи, кечки бўлимлари мавжуд. Ўқувчиларнинг 95 фоизи кундузги мактабларда ўқийди.
Японияда ўқув йили -240, АКШда - 180 кун. Ёзги таътил июнь ойининг охирида бошланиб, августда тугайди. Дарслар кунига 7 соатдан ўқитилади.
Университетларга юқори ва ўрта мактабни ёки 12 йиллик оддий мактабни битирган ўқувчилар қабул қилинади. У ерда 460 та университет бўлиб, 95 таси давлат тасарруфида, 34 таси муниципиал, 31 таси хусусийдир. 1-тоифадаги университетларда ҳар бир ўқитувчига 3 нафар, 2-тоифали университетларда эса 20 тадан талаба тўғри келади. Университетларга қабул қилиш икки босқичга бўлинади: 1-босқичи турар жойда ўтказилади, бунинг учун эски япон тили, математика, физика, кимё, жамиятшунослик, тарих бўйича тест синовларидан ўқитилади.
Германия – жаҳон фильм фани ва маданияти ўчоқларидан бири. Бу мамлакат илдизи асрларга бориб тақалувчи фильмий мактабларни, Гёте, Гегел, Бетховен, Нитше, Эйнштейн сингари олим ва ижодкорлари билан дунёга машҳур. Халқаро доирада эътироф этилган олмон таълим даргоҳларида мустақил фикр ҳамда кенг дунёқараш шаклланишига алоҳида эътибор берилди. Таълим тизимига татбиқ этилаётган янги усуллар, сўнгги ахборот технологияларидан унумли фойдаланмаганларга эса жуда қийин. Тараққиёт манзили сари ошиқаётган жамиятда билимсиз ўз ўрнига эга бўлиш амри маҳол. Дарвоқе, олмонларга хос темир интизом, бир сўзлилик хислатлари ҳам айнан таълим даргоҳларида шаклланади.
Тафаккур устахонаси Германияда мактабгача таълим муассасалари давлат тизимига кирмайди. Болалар боғчаси хайрия жамғармалари, маҳаллий ҳокимият ҳамда черков васийлигида фаолият юритади. Шу билан бирга корхона ва ташкилотлар ҳам ўз боғчасига эга бўлиши мумкин. Мактабгача таълим тизими 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Ҳали ақлини таниб улгурмаган болаларда ўз фикрини ифодалаш, тенгдошлари ва катталар билан мулоқот қилиш қобилиятини шакллантириш, уларни бошланғич таълимга тайёрлашда боғчаларнинг ўрни катта. Шу боис ҳам олмонлар боғчаларни “тафаккур устахонаси” деб аташади.
Бепул ва мажбурий таьлим Германия Конституциясига мувофиқ, мактаб таълими давлат назоратидадир. Мамлакатда 16 та федерал ҳудудлар мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири ўзининг таълим тўғрисидаги қонунига эга. Шу сабали федерал ҳудудларнинг мактаб таълим тизимида айрим фарқлар бор. Масалан, аксарият ҳудудларда бошланғич таълим 4 йил (биринчи синфдан тўртинчига қадар), пойтахт Берлинда эса – 6 йил. Аммо бу каби фарқларга қарамасдан, барча ҳудудлар учун миллий тартиб-қоидалар амал қилади.
Германияда мактаб таълими мажбурий ва бепул. 6 ёшдан 18 ёшгача фуқаролар мажбурий тартибда таълим олиши шарт қилиб белгиланган. Мактаб таълим тизими эса бошланғич, ўрта ва юқори босқичларга бўлинади. Болалар 5-6 ёшдан бошланғич мактабга қатнайди. Бошланғич мактабда ўқиш даври тўрт йилдан олти йилгача. Мактабларда биринчи, иккинчи синф давомида ўқувчиларга баҳо қўйилмайди. Педагоглар баҳо ўрнига боланинг индивидуал, психология ривожланиш ҳолати хусусида ҳисобот тайёрлайди. Ўқувчиларга 3-синфдан баҳо қўйила бошлайди. Германияда 6 баллик баҳолаш тизими қабул қилинган. Бунга кўра, 1 – аъло, 2 – яхши, 3 – қониқарли, 4 – етарли, 5 – етарли эмас, 6 – қониқарсиз. Ўқувчилар фанларни энг камида “4” га ўзлаштириши керак. Бошланғич босқичда болаларга математика, немис тили, табиатшунослик, мусиқа, эстетика фанлари ўтилади.
Танлаш имконияти Олмон таълим тизимининг ўзига хос хусусияти шундаки, ўқувчилар бошланғични тугатгандаёқ келажак йўлини аниқлаб олиши зарур.
Асосий мактаб. Бу орада болалар тўққизинчи синфгача ўқитилади. Бу турдаги мактабларда базавий билимлар берилади ва асосий эътибор амалий машғулотларга қаратилади. Асосий мактабни тугатган ўсмирлар тугалланмаган ўрта таълим ҳақида шаҳодатнома олади. Ушбу ҳужжат билан касб-ҳунар мактабларига кириш мумкин. Биздаги касб-ҳунар коллежларига ўхшаб кетадиган мазкур мактабларда талаба муайян касб-ҳунар бўйича билим ва тажриба оширади.
Реал мактаб. Бу турдаги мактабларда математика ва табиий фанларга мобил, келажакда олий маълумотли мутахассис бўлишни ният қилган болалар ўқийди. Ўқиш 5-синфдан 10- синфгача. Мазкур муддат мобайнида ёшларга турли соҳалари бўйича кенгайтирилган билим берилади. Реал мактабни тугатган ўсмирлар ўқишни гимназияда давом эттиради.
Гимназия ўрта таълимнинг энг муҳим бўғини бўлган ушбу билим масканида тўққиз йил – 5-синфдан 13-синфгача таълим олади. Реал мактабнинг 10-синфини тамомлаган ёшлар эса гимназияда уч йил ўқийди. Мазкур таълим даргоҳида гуманитар, табиий фанлар ва хорижий тиллар чуқур ўргатилади.
“Фикрлаяпманми, демак, яшаяпман! Германияда давлатга қарашли мактаблар билан бирга хусусий таълим масканлари ҳам фаолият юритади. Хусусий мактаблар ўрта таълим масканларининг 2 фоизини ташкил этади. Ўқув дастурлари анъанавий мактаблардан фарқ қилувчи хусусий мактабларни Федерал таълим ва маданият вазирлиги назорат қилади. Хусусий мактаблар саноат, гимнастика, уй хўжалиги каби ихтисослашган йўналишларда таълим беради. Нодавлат таълим масканлари бир-бирини қўллаб-қувватлаш учун Хусусий мактаблар уюшмасига бирлашган. Шунингдек, ногирон ва ақлий қобилияти чекланган болалар учун махсус мактаблар очилган. Олмон мактабларида хорижлик фуқаролар ҳам таълим олиши мумкин. Хорижликлар маҳаллий шарт-шароитга мослашиши, немис тилини пахта ўзлаштириши учун тайёрлов курслари ташкил этилади.
Немис педагоглари истеъдодсизнинг ўзи йўқ, деб ҳисоблашади. Шунга кўра уларнинг очилмаган қирраларини кашф этиш, уларни янгилик ва ихтиролар руҳида тарбиялашга интилади. “Фикрлаяпманми, демак, яшаяпман!” Машҳур файласуф Рене Декарт. Олмон мактабларида ана шу нақл олтин қоида сифатида қабул қилинган. Педагоглар биринчи навбатда ўқувчининг, ҳатто като бўлса-да, мустақил фикри бўлишига эришишни мақсад қилади. Таълим жараёни эса ота-она ва ўртасидаги узвий ҳамкорликка таянади.
Аслзодалар орзу қилган университет Германияда Европанинг бошқа давлатларига қараганда бепул олий таълим олиш имконияти кўпроқ. Нодавлат жамғармалар ҳамда ҳукумат грантлари асосида хорижликлар ҳам немис университетларида таҳсил олиши мумкин.
Юқорида таъкидлаганимиздек, маҳаллий гимназияларни битириб, имтиёзли шаҳодатномани олган ёшлар университет таълим олувчиларга имтиҳонсиз киради. Чет элликлар эса ўқишга кириш учун немис тили бўйича имтиҳондан ўтади. Университетларда бакалавр босқичи тўрт ярим йилгача, магистратура бир йилдан тўрт йилгача, докторантура икки йилдан беш йилгача давом этади. Одатда, бакалавриат ва магистратура талабалари ўқиш якунига давлат имтиҳони топширади ва диссертация ҳимоя қилади. Таълим олувчи ўқиш учун қишки ёки ёзги ўқув мавсумини танлаш ҳуқуқига эга. Ёзги мавсум апрель-сентябр, қишкиси эса октябр-март ойларини ўз ичига олади.
Германиянинг мўъжазгина Гейделберг шаҳрида жойлашган мазкур университетнинг нуфузи ҳозир ҳам баланд. Бу ердан Гегел, Ясперс каби жаҳон таниган олимлар, ўнга яқин Нобел мукофоти эгалари етишиб чиққан. Университет юриспруденция, биология, кимё, тиббиёт йўналишларида кўп кадрлар тайёрлайди. Бу орда ўқийдиган 25 минг талабанинг 12 фоизи хорижликлардир. Мюнхендаги Людвиг-Максимиллиан университети Европани тиббиёт бўйича етук мутахассислар билан таъминлайди. Беш асрлик тарихга эга бўлган таълим масканида айни пайтда 45 минг талаба таҳсил олади. Касбий олий мактаблар ёки институтлар олмон таълим тизимининг ўзига хос бўғини сифатида муҳандис, иқтисодчи, дизайнер, машинасозлик, ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари ва соғлиқни сақлаш йўналишларида мутахассислар етказиб беради. Маълумотларга кўра, Германиянинг 370 дан ортиқ олий таълим муассасаларида 2 миллионга яқин талаба, жумладан, 246 минг хорижлик таҳсил олмоқда. Олмон юрти чет эллик талабалар сони бўйича дунёда АҚШ ва Буюк Британиядан кейинги ўринда туради
Do'stlaringiz bilan baham: |