§5. Мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштиришнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш
(5-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Сўнгги йилларда мактабгача таълимни бошқариш тизимида институционал ислоҳотлар амалга оширилди:
Вазирлик ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
замонавий бошқарув шаклларини жорий этиш мақсадида давлат мактабгача таълим ташкилотларида Кузатув кенгашлари ташкил этилди;
(5-параграфнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди, унинг асосий вазифалари мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, мактабгача таълим тизими ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини ҳамда Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштиришдан иборат;
(5-параграфнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Тошкент шаҳрининг учта туманида ҳамда Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида синов режимида жон бошига норматив молиялаштириш жорий этилмоқда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида уларга қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилган.
(5-параграфнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Шу билан бирга, мактабгача таълимни бошқариш ва молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади, улар қаторида:
1) мактабгача таълим тизимида давлат талабларининг мониторинги ва уларга риоя этилишининг самарали механизмларини яратиш;
2) Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот беришнинг замонавий шаклларини жорий этиш, жамият ва бизнес билан ўзаро ҳамкорликда ортиқча маъмурий оворагарчиликларга барҳам бериш;
3) Вазирликнинг бошқарув жараёнига ишни режалаштириш ва ташкил қилишнинг замонавий инновацион усулларини, сифат менежменти тизимларини, аниқ натижаларга эришишга қаратилган мақсадли индикаторларни, ходимларни танлаб олиш, мотивация қилиш, ривожлантириш ва баҳолаш усулларини жорий этиш;
4) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни, жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) мактабгача таълим ташкилотларининг турлари, шакллари ва ихтисослаштирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, бутун республика бўйича мактабгача таълимни жон бошига норматив молиялаштиришни изчил жорий этиш;
6) мактабгача таълим соҳасида бюджетдан молиялаштиришни бошқаришдаги янги ёндашув сифатида, мактабгача таълим ташкилотлари хизматларига давлат буюртмасини жорий этиш;
7) давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ишлашдан мақсадларини ҳамда товарлар ва хизматларни табиий кўринишда истеъмол қилишнинг оқилона меъёрларини ҳисобга олган ҳолда уларни молиялаштиришнинг янги нормативларини ишлаб чиқиш ҳисобига мактабгача таълим хизматларидан кенг аҳоли қатламлари фойдаланишини таъминлаш;
8) молиявий назорат, мактабгача таълим ташкилотлари томонидан бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш;
(5-параграфнинг ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
9) мактабгача таълим тизимига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш, улар иштирокидаги амалдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |