Педагог-тарбиячининг замонавий функционал вазифалари
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайѐрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараѐнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Қуйидагиларни ўз ичига олган Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастур (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади):мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 —2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ;2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари, молиялаштириш ҳажми ва манбалари 2, 3-иловаларга* мувофиқ;2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактаб таълимига тайѐрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳларни ташкил қилишнинг асосий параметрлари 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Дастурнинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш;мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайѐрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараѐнига жаҳон амалиѐтида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш;мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ѐшдаги болаларни мактаб таълимига тайѐрлаш бўйича 6100 та қисқа муддатли гуруҳни ташкил этиш;замонавий педагогик технологиялар ва услубларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим муассасаларига педагог кадрларни тайѐрлаш ва малакасини оширишнинг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш; 2200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан қишлоқ жойларда мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиали воситалар билан таъминлаш.
2. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 —
2021 йилларга мўлжалланган дастурнинг бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб юритилади) таркиби 5-иловага* мувофиқ
тасдиқлансин.
Мактабгача таълим муассасаси узлуксиз таълим тизимининг биринчи босқичи бўлиб, ижтимоий тарбиянинг энг муҳим бўғини ҳисобланади. Мактабгача таълим муассасаси болаларни тарбиялаш, қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантириш, уларни мактабга тайѐрлашда етакчи ўрин тутади ва соғлом,
ҳар томонлама етук болаларни тарбиялаш учун зарур ташкилий, услубий, психологик, педагогик шарт-шароитлар яратади, болаларни мактабда мунтазам равишда таълим олишга тайѐрлашда ота-оналарга ѐрдам беради. Мактабгача таълим бола 6-7 ѐшга етгунча оилада, ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилади.
Мактабгача таълим бола шахсини мактабгача ѐшдаги болалар таълим тарбиясига қўлланадиган давлат талабларига мувофиқ, жисмоний, маънавий ва интеллектуал жиҳатдан мактабда ўқишга тайѐрлашни назарда тутади.
Мактабгача таълимдаги бундай муҳим вазифаларни амалга оширишда тарбиячи-педагоглилик касби айниқса, алоҳида аҳамиятга эга.Ўзи ўқийдиган, доимо билимини ошириб борадиган киши педагогдир, деган қоида тарбиячига ҳам бевосита талалуқлидир. Доимо ўзини тарбиялаш билан, тарбия илми ва санъатини эгаллаш билан шуғулланадиган тарбиячигина ҳақиқий тарбиячи бўла олади. Бу борада улуғ алломалардан бири ―болани тарбиялаш тарбиячининг ўз-ўзини такомиллаштиришидан бошқа нарса эмас‖, деган эди.
Тарбиячи ѐш авлодни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб тарбиялашдек муҳим, фахрли ва шу билан бирга маъсулиятли вазифаларни
бажаради. Тарбиячининг сиѐсий етуклиги болаларни тарбиялаш сифати учун халқ ва жамият олдидаги ўз маъсулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини ҳал этишга ижодий ѐндашишга, ўз маҳоратини доимо такомиллаштириб боришга ѐрдам беради.
Тарбиячининг ўзига талабчанлиги, ўзининг ҳар бир ҳатти-ҳаракатини назорат қилиб бора олиши давлатимиз мактабгача тарбия муассасалари олдига қўйган талабларни муваффақиятли амалга оширишнинг гаровидир. Бунга қуйидигилар киради:
- Боланинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш;
- Ақлий ва руҳий қобилиятларини ўстириш;
- Жамиятимизнинг, миллий маданиятимизнинг ғоявий- ахлоқий
тамойилларига мос келувчи эътиқод ва қарашларни таркиб топтириш;
- Она- ватанга муҳаббатни, ижтимоий фаолликни шакллантириш,
масъулият, дўстлик ҳиссини, ҳалоллик, меҳнатсеварликни тарбиялаш.
Бола шахсининг шаклланишида тарбиячининг етакчи роль ўйнаши унинг ҳар бир боланинг шахс сифатида шаклланишида жавобгар эканлигини тақозо этади. Тарбиячи болаларга кундалик ҳаѐтда, ўйинларда, машғулотларда, биргаликдаги меҳнат фаолиятида ва улар билан бўладиган муомалада таъсир кўрсатади. У ҳар болани диққат билан ўрганиши, унинг шахсий хусусиятларини, қобилиятларини билиши, педагоглик назокатини намоѐн қилиши, болаларнинг хулқ-атворини, иш натижаларини ҳаққоний баҳолаши керак; уларга ўз вақтида ѐрдам кўрсата олиши, оиладаги аҳволи билан қизиқиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |