Модели газга айланувчи қуймакорлик усулида пеномоделлар олиш учун пресс-қолипларни лойиҳалаш асослари ва турли кесувчи асбобларнинг қуймаларини олиш технологияси
Модели газга айланувчи қуймакорлик усулида пеномоделлар олиш учун пресс-қолипларни лойиҳалаш асослари ва турли кесувчи асбобларнинг қуймаларини олиш технологияси
Модели газга айланувчи қуймакорлик усулида қуймалар ишлаб чиқариш технологиясидаги биринчи навбатдаги вазифа дастлабки қайнатиб пиширилган полистиролдан пенополистиролли модел олиш ҳисобланади. Ўзига хос вазифани ечишда пенополистиролли моделда қўйма-кесувчи элементни жойлаштириш усулини танлаш керак бўлади. Қўйма –кесувчи элементни моделда жойлаштиришнинг учта варианти синаб қўрилган:
- пресс-қолипда шаклланиши инобатга олинган ҳолда пеномоделда махсус тайёрланган жойга қўймани жойлаштириш;
- полистиролнинг қисман эриши ҳисобига тайёр пеномоделга дастлабки қиздирилган қўймани жойлаштириш;
- пресс-қолипни йиғиш ва унга пенополистирол гранулини тўлдиришдан олдин унга бевосита қўймани жойлаштириш.
Биринчи вариант, ўзининг соддалигига қарамасдан қўлланишга яроқсиз ҳисобланади, бунда пеномодел билан қўйманинг ишончли контактини ишончли таъминлай бера олмайди, бу эса бирикманинг сифатли бирикишига салбий таъсир кўрсатади.
Иккинчи вариантда ҳам ноқулай бўлиб, пенополистиролнинг кафолатланган чуқурлигига киритиш учун қиздиришнинг аниқ режимини таъминлаш мумкин эмаслиги туфайли корпусда қўйманинг жойлашишининг аниқлиги бузилади.
Энг қулай ва ишончли бўлиб учинчи вариант хизмат қилади ва бунда пресс-қолипга қўймани бевосита жойлаштириш уни йиғишдан олдин бажарилади. Лекин бу ерда пресс-қолипни йиғиш ва сиқилган ҳаво ва пенополистирол грануллари таъсирида қўйманинг силжиши ёки қўйманинг пресс-қолипда маҳкам қилиб жойлаштиришни инобатга олиш керак (1.1-расм).
Пресс-қолипдан пеномоделни қулай тарзда ажратиш мақсадида пресс-қолип ажраладиган қилиб тайёрланади (1.2-расм). Шу билан бир вақтда қуйманинг аниқлигини ошириш учун ажралиш юзасини минимум даражага келтириш керак ва асбоб олинадиган қуймасинининг ишлов берилмайдиган юзалар ва база юзаларида жойлаштириш керак (1.2-расм).
Зарур бўлган ҳолатларда шаклдор юзаларни шакллантириш ҳамда пресс-қолипни тайёрлаш технологиясини соддалаштириш ва пеномодел-ларини ажратиб олишни егниллаштириш учун пресс-қолипнинг ажраладиган деталлари, яъни ҳар сафар пеномодел билан бирга олишлар назарда тутилади (1.3-расм). Пресс-қолипни лойиҳалашда совтишда металлнинг киришувчан-лиги (пўлатлар учун 2-3 %) ва механик ишлов беришларга қўйимлар учун ва асосан силлиқлаш (шлифовакалаш) учун 0,5 мм дан то 1,0 мм гача ўлчамлар инобатга олинади.
Пресс-қолипга пенополистиролларни юклаш учун юклаш тешигини шундай ҳисобга олиш керакки, бунда сиқилган ҳаво ёрдамида гранулларнинг юклашда қўйма – кесувчи элементнинг сурилиши рўй бермаслиги керак (1.3-расм).
Йиғилган ҳолатда пресс-қолипни маҳкамлаш струбцин тизими билан (1.4-расм), болтлар билан (1.5-расм) ёки қопқоқли болтлар билан (1.6-расм) билан амалга оширилади.
Тайёр пеномоделларни технологик циклигига асосан қуритишдан кейин ўтга чидамли қопламалар қопланади ва таъминлагичлар ёрдамида коллекторда йиғилади (1.7-расм).