Моддий баланслар хисоби



Download 231,69 Kb.
bet2/6
Sana22.02.2022
Hajmi231,69 Kb.
#99933
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс лойихаaaaa

Аммофос ишлаб чикариш
Ўғит сифатида ишлатиладиган аммофос ишлаб чиқаришда куйидаги турли кўринишдаги технологик схемалар кулланилади:

      1. Буғлатилмаган (20-30% P2O5) экстракцион фосфор кислотани нейтраллаш ва (чанглатгичли, барабанли ёки кайновчи қатламли) кўритгичда сувсизлантиришга асослангансхемалар;

      2. Буғлатилмаган (20-30% P2O5) фосфор кислотани нейтраллаш, сўнгра аммофос суспензиясини буғлатиш хамда донадорлаш ва кўритишни барабанли донадорлаш кўритгичлари (БДК) да амалга оширишга асосланган схемалар; Биринчи ЭФК холда аммиак билан(рН=5) нейтралланади. Бунда харакатчан суспензия ҳосил бўлади. 100-105°С хароратли бу суспензияни бир қисми (70- 80% миқдори) охирги реактордан чанглатгичли кўритгич 5 га тушади, у ерга шунингдек газсимон ёки суюқ ёқилғини ёндирилишидан олинган ўтхона газлари берилади. Қўритгичдан чиқувчи мўрили газ харорати 100-115°С бўлади ва чангдан тозаланиши учун циклон 6 данўтади.

Қўритилган (1% намликкача) кукунсимон аммофос узлуксиз равишда икки валли шнекли аралаштиргич 13 га келиб тушади, у ерга шу билан бир вақтда тайёр махсулотнинг майда фракцияси ва суспензиянинг қолган (20-30%) қисми берилади. Нам (10-12% Н2О) аммофос доначалари аралаштиргичдан доначаларни думалокловчи барабан 14 га ва сўнгра кўритиш барабани 15 га юборилади. Кўритилиш мўрили газлар билан (350° С да) амалга оширилади.
Кўритилган доначалар ажратилади. 3,2 мм дан йирик доначалар фракцияси майдаланади ва яна ажратишга берилади ёки фосфор кислотада эритилади ва жараёнга (аммонийлаштиришга) қайтарилади. 1 мм дан майда фракциялар донадорлашга юборилади; 1-3,2 мм ли доначали фракция эса тайёр маҳсулот сифатида чиқарилади. Апатит ва Қоратоғ фосфорити асосидаги маҳсулот таркибида, мувофиқ равишда: 52 ва 47% P2O5умум, 51 ва 46% P2O5узл, 50 ва 41%
P2O5сув.э, 12 ва 11% N, 1% Н2О, 0 ва 4% Мg0, 3,5 ва 3% F бўлади.


12.6-расм. Чанглатгичли қўритгичли аммофос ишлаб чиқариш схемаси.


1 — реактор сатуратор; 2 — суспензияни йиғгич: 3 — марказдан қочма насос;4
—суспензияни меъёрлаштиргич; 5 — чанглатгичли қўритгич; 6 — циклон, 7 — вентилятор;8—абсорберлар;9—шнек;10—майдалагич;11—элеватор;12
—бункер;13-иккиваллиаралаштиргич;14—думаланувчибарабан;15—
барабанли қўғитгич; 16 — икки хил тешикли элак; 17 — қўритгич; 18 — транспортер.

Аммофос суспензиясини қўритишнинг анча такомиллашган усули — уни қўритишни БДК ёки БДКС — барабанли донадорлаш қўритгичли совутгич жихозларида амалга ошириш ҳисобланади. Аммофос суспензиясини оралиқ буғлатиш схемаси кенг тарқалгандир (7— расм). Бошланғич фосфор кислотани олдиндан натрий ёки калий сульфат, ёки сода билан қайта ишлаш ундан анчагина микдордаги фторнинг фторсиликатлар тарзида йўқотилиши таъминлайди ва шу билан бир вақтда ундаги кальцийдан тозаланади ва бошқа қўшимчалар (Ғе, А1) микдори камайтирилади. Бу аммофосдаги ўзлашувчан ва сувда эрувчан P2O5нинг концентрациясини оширади, чиқинди газларидан фторнинг ажратиб олинишини осонлаштиради, бунинг учун фторсизланган фосфор кислота ишлатилиши мумкин.


Фосфор кислота (22-29% P2O5) газ холатдаги аммиак билан рН = 5-5,5 гача ТАБ тезкор аммонийлаштирувчи буғлатгич жихозида нейтралланади (8 — раем). Бу вертикал реакция кувури Ф= 0,6 м, 6 м остидаги Вентури соплоси (ичида газ ёки суюқлик тезлиги ошадиган ўзгарувчан кесимли канал ёки қисқа қувур) дан аммиак ва кислота киритилади. Реакция иссиқлиги ҳисобига масса қайнайди ва юқорига харакатланади, 1-2 минут ичида сепараторга етиб боради, суспензия у ердан айлантирувчи кувур орқали реакцион қувурга қайтарилади. Унинг бир қисми сепаратордан концентрлашга юборилади. Сепаратордан чиқадиган бўғ иссиқлик алмаштиргичда бошлангич кислотани иситиш орқали конденсатланади. Аммофос суспензияси (NНз3Р04=1,1) кўп қобиқли буғлатиш қурилмасида концентрланади, у ерда ундаги сув миқдори 55-56% дан 18-25% гача камайтирилади; 1-қобиқ вакуум остида, 2-қобиқ - атмосфера босимида, 3-қобиқ - юқори босимда ишлайди; янги хосил килинган буғ (0,3 мПа) 3- ва 4-қобиққа берилади, 1- ва 2-кобикларда эса жараёнда хосил бўладиган буғ ишлатилади. Сўнгра 112-115°С хароратли суспензия БДК жихозида кўритилади ва шу билан бир вақтда донадорланади. Совутилган ва элакда ажратилган махсулотнинг заррача ўлчами 1 мм дан кичиқ бўлган фракцияси БДК жихозига ташқи ретур сифатида қайтарилади. Йирик фракция майдалашга юборилади, махсулот фракцияси эса 45°С гача (контейнерларга юклашда ёки қоғоз қопларга жойлаштиришда) ёки 55°С гача (полиэтилен қоплари га жойлаштиришда)совутилади.
—расм. Аммофос суспензиясини буғлатиш ва БДК жихозида донадорлаштирувчи аммофос ишлаб чиқаришсхемаси.
1— ТАБ жихози; 2 — буғлатувчи жихозлар; 3 — айлантирувчи насослар; 4 — буғлатилган суспензия йиғивчи; 5 — БДК жихози; 6 — элеватор; 7 — элак; 8
— валкали майдалагич; 9- совутгич; 10 — сурувчи насадкали абсорбер; 11 — ювиш минораси; 12 — суюқ аммиакни буғлатгич; 13 — оралиқ бак; 14 — иссиқлик алмаштиргич.


Чиқинди газлари

    1. – Тезкор аммонизаторбуғлатгич.

Апатитдан (51% P2O5, 12% N) ва Қоратоғ фосфоритидан (47% P2O5, 11% N) 1т аммофос махсулоти ишлаб чиқариш учун сарф коэффициентлари мувофиқ равишда, тахминан қуйидагича бўлади: экстракцион фосфат кислота (100% P2O5) — 0,54 ва 0,5 т; NН3— 0,15 ва 0,14 т; табиий газ (34,8 Мж/м3) — 28 м3; электроэнергия 111 кВт*с; сув — 22 м3; қисилган хаво - 60 м3. P2O5дан фойдаланиш даражаси 96% ни, NН3дан эса — 97% ни ташкилэтади.
Аммонийлаштирувчи донадорлагич (АД) ишлатилган холдаги схема бўйича аммофос олишда (12.9 — расм) 50-54% P2O5гача буғлатилган экстракцион фосфор кислотага чиқинди газларини абсорбциялашдан олинадиган оқавалар қўшилиб ундаги P2O5микдори 47-48% гача камайтирилади, аралаштиргичли реакторларда аммиак гази билан NH33Р04= 0,6-0,7 моляр нисбатигача нейтралланади. 120-125°С харорат ва 17-18% намликдаги (аммонийлаштириш иссиқлиги ҳисобига реакторларда 20-25% буғланган) кислотали (рН 3) суспензия АД жихозига берилади (12.10 — расм). АД жихозида 85-95°С хароратда масса NН33Р04= 1-1,05 моляр нисбатигача қўшимча нейтралланади ва махсулот донадорланади; унда жараёнга берилган 50% сув буғланади. АД жихозидан чиқадиган нам (2,5-3,5% Н2О) доначалар тўғри оқимли барабанли қўритгичда (250-350°С хароратдаги) ўтхона газлари билан доначалар харорати 75-90° С бўлган холда қўритилади. Сўнгра у эланади ва махсулот фракцияси совутгичда 75-90°С дан 45-55°С хароратгачасовутилади.

Нейтрализац ия



Н2О Атмосфера Атмосфера



    1. — расм. АД жихози билан донадорланган аммофос олишсхемаси:

1 — нейтраллагич; 2 — аммонийлаштирувчи; 3 - қўритгич; 4 — циклонлар; 5 — элаклар; 6 — совутгич; 7,8 — абсорбер.
Қўритиш барабанидан (105-1150С да) чиқадиган хамда нейтраллагич ва аммонийлаштирувчи донадорлагичдан суриб олинадиган газлар чанг, аммиак ва фтордан тозаланади; хосил бўладиган оқавалар реактор- нейтраллагичларгаюборилади.
Маҳсулот таркибида фтор микдорининг кам (1% дан ошмаслиги) келтириб утилган жараённинг афзалликларидан бири ҳисобланади; кучсиз кислота ишлатилганда эса у 3,5-4% ни ташкил килади.



Download 231,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish