Таркибнинг доимийлик қонунига доир
тест масалаларини ечиш усуллари.
1-мисол. 6,39 г марганец оксиди алюминотермия усули билан қайтарилганда, 1,806.1022 та алюминий оксиди ҳосил бўлса, марганецнинг қайси оксиди қайтарилган?
А) Mn2O3 B) Mn2O7 C) MnO D) Mn3O4 E) MnO2
Е ч и ш: Текширилаётган модда миқдор таркибини аниқлаймиз. Бунинг учун берилган алюминий оксид таркибидаги кислород массасидан фойдаланамиз. Чунки, реакция тенгламасига мувофиқ, марганец оксид таркибидаги кислород алюминийга бирикади. MnxOy+AI=AI2O3+Mn
1) AI2O3 таркибидаги кислород массасини қуйидагича топамиз:
AI2O3→3О 6,02•1023 та AI2O3 да 48 г О бор
1,806•1022 та AI2O3 да Х г О бор (Изоҳ; 1,806•1022=0,1806•1023)
2) Кислород массасидан фойдаланиб, марганец оксид таркибидаги марганец массасини топамиз.
m(Mn)=m(MnxOy)-m(O)=6,39-1,44=4,95.
3) Формула топиш усулига қуйиш орқали марганец оксид формуласини аниқлаймиз.
Демак марганец оксид формуласи MnO эканлиги аниқланди. Жавоб: С
2-мисол. Мис ва рухдан иборат 120 г қотишмадаги миснинг масса улуши 60% бўлса, унга неча грамм рух қорилганда Cu3Zn5 таркибли қотишмага айланади?
А) 122 В) 140 С) 92 Д) 74
Е ч и ш: Бу масалани ишлашга бошқача ёндашамиз.
1) Қотишма миқдор таркибини аниқлаймиз. Бунинг учун миснинг берилган фоиз улушидан фойдаланамиз. Қотишма 120 г бўлса, демак унинг 60% ни мис ташкил этиб, қолган қисмини рух ташкил этади.
m(Cu)=120•60%=72 г m(Zn)=120-72=48 г
2) Берилган таркибли Cu3Zn5 формуладан фойдаланиб, 72 г мис учун қанча рух керак эканлигини аниқлаймиз.
Cu3Zn5 192 г (64•3) мисга 325 г (65•5) рух тўғри келади
72 г мисга Х г рух тўғри келади
3) Қотишмага қорилиши керак бўлган рух массасини топамиз, чунки қотишма таркибида олдинги рух ҳам бор.
m(Zn)=121,875-48=73,875 г демак 73,875 г рух керак бўлади. Жавоб: Д
Мустақил ишлаш учун тест масалалари!
1. 3,15 г марганец оксид алюминотермия усули билан қайтарилганда, 1,806.1022 та алюминий оксид ҳосил бўлди. Қайтарилган оксид формуласини топинг.
А) МnО2 В) МnО С) Мn2О3 Д) Мn2О7 Е) Мn3О4
2. 5,1525 г марганец оксид алюминотермия усули билан қайтарилганда, 1,806.1022 та алюминий оксид ҳосил бўлди. Қайтарилган оксид формуласини топинг.
А) Мn2О3 В) Мn3О4 С) МnО Д) МnО2 Е) Мn2О7
3. 4,74 г марганец оксиди алюминотермия усули билан қайтарилганда 1,806•1022 та алюминий оксиди ҳосил бўлса, марганецнинг қайси оксиди қайтарилган?
А) Mn2O3 В) Mn2O7 С) MnO Д) Mn3O4 Е) MnO2
4. 2,86 г марганец оксиди алюминотермия усули билан қайтарилганда 1,806•1022 та алюминий оксиди ҳосил бўлса, қайтарилган оксид формуласини топинг:
А) Mn2O3 В) Mn2O7 С) MnO Д) Mn3O4 Е) MnO2
5. Мис ва олтиндан иборат 70 г қотишмадаги миснинг масса улуши 80% бўлса, унга неча грамм олтин қўшилганда Cu3Au таркибли қотишмага айланади?
А) 50,65 В) 43,47 С) 49,35 Д) 30,65
6. Мис ва олтиндан иборат 80 г қотишмадаги миснинг масса улуши 65% бўлса, унга неча грамм олтин қўшилганда Cu3Au таркибли бирикма бирикма олинади?
А) 25,3 В) 52,3 С) 43,5 Д) 28,4
7. Олтин ва мисдан иборат 50 г қотишмадаги миснинг масса улуши 80% бўлса, унга неча грамм олтин қўшилганда Cu3Au таркибли қотишмага айланади?
А) 27 В) 40 С) 50 Д) 31
8. Натрий ва қалайдан иборат 200 г қотишмадаги натрийнинг масса улуши 20,5% бўлса, унга неча грамм қалай қўшилганда Na2Sn3 таркибли қотишмага айланади?
А) 92 В) 41 С) 212 Д) 159
Do'stlaringiz bilan baham: |