MOda narkotrafikka qarshi kurash uchun kuchlarni birlashtirish lozim — Sergey Lavrov
Rossiya tashqi ishlar vaziri Sergey Lavrov narkotrafik va terrorizmga qarshi kurash uchun Markaziy Osiyo davlatlari va ularning hamkorlari o‘rtasida tezkor axborot almashinuvini kuchaytirish lozimligini ma’lum qildi.

Foto: mid.ru
Markaziy Osiyoda narkotrafik va terrorizmga qarshi kurash kollektiv sa’y-harakatlarni talab qiladi, shu munosabat bilan Markaziy Osiyo narkotik vositalar, psixotrop moddalar ularning prekursorlarning noqonuniy aylanmasiga qarshi kurash bo‘yicha mintaqaviy axborot koordinatsion markazining SHHTning Mintaqaviy antiterror tuzilmasi bilan o‘zaro hamkorligini kuchaytirish talab etiladi.
Bu haqda Rossiya tashqi ishlar vaziri Sergey Lavrov juma kuni Giyohvand moddalarni nazorat qilish sohasida mintaqaviy hamkorlik bo‘yicha o‘zaro anglashuv Memorandumi ishtirokchi davlatlarining 11-uchrashuvidagi nuqtida ma’lum qildi.
2−3 may kunlari Toshkentda o‘tkazilgan uchrashuvda mintaqa va Rossiya tashqi ishlar vazirlari, shuningdek BMTning narkotiklar va jinoyatchilik bo‘yicha boshqarmasi, AQSH Davlat departamenti, Yevropa Ittifoqi va YeHXT vakillari ishtirok etdi.
«Yaqin istiqbolda narkotiklar kontrabandasiga aloqador transmilliy tuzilmalarning faol a’zolariga nisbatan Markaziy Osiyo davlatlari va hamkorlarining vakolatli organlari o‘rtasida muntazam tezkor axborot aylanishini chuqurlashtirishni eng muhim vazifalardan deb hisoblaymiz», — dedi Sergey Lavrov.
Yana bir muhim yo‘nalish jinoiy yo‘l bilan qo‘lga kiritilgan pul mablag‘larini qonuniylashtirish bilan shug‘ullanuvchi narkotuzilmalar faoliyatiga barham berishda amaliy aloqalarni yo‘lga qo‘yishdan iborat.
«Bu narkodaromadlar hisobidan terrorizmni moliyaviy qo‘llab-quvvatlashga barham berish bo‘yicha sa’y-harakatlar manzarasida yanada dolzarblashadi», — deya qo‘shimcha qildi u.
Sergey Lavrov «yengil narkotiklar» deb ataluvchi vositalarni qonuniylashtirayotgan mamlakatlar soni ortib borayotgani va xalqaro antinarkotik konvensiyani tubdan qayta ko‘rib chiqish kerakligini ta’kidladi.
Халқаро наркотикларга қарши кураш куни: гиёҳвандлик факт ва рақамларда
11:53 / 27.06.2019
5918
26 ноябрь ─ Халқаро наркотикларга қарши кураш куни муносабати билан БМТнинг Наркотик ва жиноятга қарши кураш бўйича Марказий Осиёдага ваколатхонасида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда дунё бўйича наркотик моддалар ва гиёҳвандликка оид статистик маълумотлар тақдим этилди.
БМТнинг Наркотик ва жиноятга қарши кураш бўйича Марказий Осиёдаги вакили вазифасини бажарувчи Ботир Келдиевнинг маълумот беришича, 2017 йилда 15-64 ёш оралиғидаги 271 миллион киши, яъни дунё аҳолисининг 5,5 фоизи наркотик модда истеъмол қилган. Шулардан 35,3 миллиони наркотик истеъмолининг оғир оқибатларидан азият чекмоқда (2016 йилда бу кўрсаткич 30,5 миллион бўлган).

Таъкидланишича, 2017 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда наркотик моддаларнинг қабул қилиниши: опиоидлар ─ 51,8 фоиз, каннабис ─ 32,3 фоиз, синтетик дори воситалари ─ кўрсатилмаган, полинаркомания ─ 11,0 фоиз, бошқа турдаги моддалар ─ 15, 8 фоиз.
Бутун дунё бўйича гиёҳвандликнинг умумий кўрсатикичидан 11 миллиони инъекция (укол) орқали амалга оширилади. Инъекция орқали наркотик қабул қилиш натижасидаги ОИВ инфекцияси ва С гепатити билан оғриганлар умумий гиёҳвандларнинг 20,9 фоизини ташкил этади (2011 йил маълумоти).
2018 йилда дунё бўйича умумий ҳисобда 345,800 гектар ерга опиатлар экилиб, 7,790 тонна маҳсулот олинган. Етиштирилган опиатларнинг 82 фоизи (6,400 тонна) Афғонистон ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, 2017 йилда бутун дунё бўйича 492 турдаги наркотик моддалари қайд этилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича ахборот-таҳлил миллий маркази мутахассиси Азизбек Эркабоев баёнотига кўра, Афғонистондан наркотик моддалар асосан икки йўналишда: шимолий ва Болқон йўли орқали ўтади. Шимолий йўналиш Ўзбекистон орқали (Сурхондарё вилояти, Тошкент шаҳри, водийнинг бир қисми) орқали ҳам ўтади.
2018 йилда Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан наркотик билан боғлиқ 4779та жиноят аниқланган.Уларнинг 1626таси наркотик моддаларни олиб ўтиш, 171таси контрабанда, 1238таси гиёҳванд моддаларни етиштириш, 66таси бевосита хилватхоналардаги савдо билан боғлиқ. Ўзбекистонда 2018 йилда наркомания натижасида диспансерларда даволанганлар сони 6142 нафарни ташкил этган.
«Марказий Осиё ҳудуди гиёҳванд моддалар айланмаси учун транзит нуқталар кесишмаси ҳисобланади. Шунинг учун бу ерда хавф эҳтимоли юқори. Гиёҳванд моддалардан зарарланган, ОИВ ва С гепатитини орттирган одамлар учун тиббий ёрдамни қулай ва камхарж қилишга эътибор қаратишимиз керак. БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларида ҳам саломатлик ва фаровон ҳаётга эришиш кўрсатилган, бунинг учун эса биринчи навбатда гиёҳванд моддалардан холилик талаб этилади. БМТнинг 2030 йилгача ривожланиш кун тартибида «Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак» шиори амал қилади. Шу нуқтаи назардан гиёҳванд моддалар қурбони бўлган шахсларнинг ҳам ҳар бирига ёрам кўрсатилиши лозим» , ─ дейди БМТнинг Наркотик ва жиноятга қарши кураш бўйича Марказий Осиёдаги вакили Ашита Миттал.
Бу йилги наркотикка қарши кураш дастури «Саломатлик учун адолат, адолат учун саломатлик» шиори остида ўтмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |