SQLite – Андроидда иловалар томонидан маълумотларни сақлаш мақсадида қўлланиладиган, маълумотлар базаси билан ишлашда асосий ҳаракатлантирувчи механизм сифатида қўлланиладиган енгил ва тезкор релятсио
SQLite – Андроидда иловалар томонидан маълумотларни сақлаш мақсадида қўлланиладиган, маълумотлар базаси билан ишлашда асосий ҳаракатлантирувчи механизм сифатида қўлланиладиган енгил ва тезкор релятсион маълумотлар базаси.
SQLite – Андроидда иловалар томонидан маълумотларни сақлаш мақсадида қўлланиладиган, маълумотлар базаси билан ишлашда асосий ҳаракатлантирувчи механизм сифатида қўлланиладиган енгил ва тезкор релятсион маълумотлар базаси.
3D Кутубхоналар – Юқори даражада оптималлаштирилган 3D графикани чизишда фойдаланилади. Уларнинг реализатсияси асосида API OpenGL ES 1.0ётади.
OpenGL ES (OpenGL for Embedded Systems) – созланадиган тизиларда ишлашга мослаштирилган OpenGL график дастурий интерфейси.
FreeType – бит хариталар билан ишлашга мўлжалланган кутубхона, шунингдек шрифтларнинг растрланиши ва улар устида амалларни бажариш учун ҳам. FreeType матнни экранда ифодалаш ва шрифтлар учун юқори даражадаги ҳаракатлантирувчи механизм ҳисобланади.
LibWebCore - Google Chrome ва Apple Safari компютер браузерларида қўлланиладиган тниқли тезкор Webkit браузер механизм асоси кутухоналари.
SGL (Skia Graphics Engine) – 2D графика билан ишлашга мўлжалланган очиқ кодли фрамеwорк. Ушбу график утубхона Google корпоратсияси маҳсулоти ҳисобланади ва тез-тез бошқа даструларда ҳам қўлланилади
SSL – Бир номли криптографик протоколни қўллаб-қувватлаш учун кутубхоналар
Libc – C даструлаш тилининг стандарт кутубхонаси, аниқроқ қилиб айтганда унинг Linux системасидаги қурилмаларда ишлашга созланган BSD реализатсияси. Биониc номи билан юритилади.
Бажарилиш муҳити Android Runtime
Худди шу қатламда Android Runtime – бажарилиш муҳити ҳам жойлашган. Унинг асосий ташкил этувчилари ядро кутубхоналар ва Далвик виртуал машинаси ҳисобланади. Ушбу кутубхоналар Java дастурлаш тилининг ядроси кутубхоналаригина мурожаат қила оладиган қуйи даражадаги функционалликнинг катта қисмини таъминлаб беради.
Android операцион тизимидаги ҳар бир илова Dalvik virtual машинасининг алоҳида нусхасида ишга туширилади. Шу тариқа барча ишлаётган жараёнлар (процесслар) бир-биридан ва операцион тизимдан ажратилган. Умумий қилиб айтганда Android Runtime архитектураси шунақаки, дастур иши виртуал машина доирасида қатъий чегараланган ҳолда олиб борилади. Архитектуранинг бундай тузилиши операцион система ядросига бегона дастурлар томонидан етказилиши мумкин бўлган зарарлардан ҳимоя қилади. Шунинг учун хатоликлари бор дастурлар ёки зарарли вируслар Androidга ва у ўрнатилган қурилмага зарар етқаза олмайди. Бундай ҳимоя функсияси Android Runtime муҳитининг ютуқли томонларидан биридир.