www.qmii.uz/e-lib
85
7.4. Мехнатга хак тулашнинг синтетик ва аналитик хисоби
Корхона ва ташкилотларда тузилган иш хакини хисоблаш кайдномасида
ишчи ва хизматчиларга иш хаки хамда ундан ушлаб колинадиган суммалар
акс эттирилади. Иш хакини хисоблаш кайдномаси хар бир цех
ходимларининг тоифалари буйича алохида тузилади.
Иктисодиётнинг барча тармокларидаги корхоналар ойнинг биринчи ярми
учун иш хаки хисоблашнинг бунакли ва бунаксиз тартибини куллаши
мумкин.
Хисоб-китобнинг бунакли усулида корхона
ходимига бунак берилади,
ойнинг иккинчи ярми учун иш хаки тулаётганда эса узил-кесил хисоб-
китоб килинади. Иккинчи холда ишчига режадаги бунак урнига ой-нинг
биринчи ярми учун хакикатда ишлаб чикарилган махсулот буйича ёки
хакикатда ишланган вакт буйича иш хаки хисоблаб ёзилади.
Иш хакини хисоблаш кайдномаси иш хаки буиича ходимлар билан хисоб-
китобни расмийлаштириш учун асосий хужжатдир. Бу хужжатда хар бир
табель раками, ходимларнинг тоифаси хамда тулов ва ушлаб колиш турлари
буйича тузилади. Иш хакини хисоблаш ведо-мостида куйидаги курсаткичлар
булади:
тулов турлари буйича хисобланди — 6710—«Ходимлар билан иш хаки
буйича хисоблашишлар» хисобварагининг кредит обороти;
иш хакидан ажратма ва туловлар ушлаб колинди ва хисобланди — 6710—
«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар» хисобварагининг
дебет обороти;
кулга бериш ёки ойнинг охирида корхонада колди — 6710—«Ходимлар
билан иш хаки буйича хисоблашишлар» хисобварагининг дебет обороти.
Иш хакини хисоблаш кайдномаининг
охирги курсат-кичи тулов
кайдномаини тулдириш учун хамда ходимга иш хаки бериш учун асос булиб
хизмат килади.
Ишчи ва хизматчиларга иш хаки буйича хи-соблашишларни олиб
бориш бухгалтерия хисобининг хисобваракяар режасида куйидаги
хисобваракдардан фойдаланиш кузда тутилган:
6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар» хисобвараги;
6720—«Депонирлаштирилган иш хаки» хисобвараги.
Ушбу хисобваракдар пассив булиб, колдик хисоб-варакгсарнинг кредит
томонида колади.
«Харажатлар таркиби тугрисидаги Низом»га
мувофик мехнат хаки
харажатлари ишлаб чикариш хамда давр харажатларининг муким харажат
элементларидан бири хисобланади. Шу боисдан ишчи ва хизматчиларга иш
хаки хисобланганда, уларни харажатлар таркибига киритиш лозим.
Корхонанинг ишлаб чикариш фаолияти билан банд булган ишчи ва
хизматчиларига иш хаки хисобланганида куйидагича бухгалтерия
проводкаси берилади:
Д-т «Ишлаб чикариш харажатлари» хисобвараклари (2010, 2310, 2510);
К-т 6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар»
хисобвараги.
www.qmii.uz/e-lib
86
Корхонанинг маъмурий-бошкарув ишларида банд булган ходимларга иш
хаки хисобланганида куйидаги-ча бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 9420—«Маъмурий-бошкарув харажатлари» хисобвараги;
К-т 6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар»
хисобвараги.
Уч иш куни давомида олинмаган иш
хаки депонентга утказилган, яъни
саклаш учун колдирилган хисобланади. Кассир уни банкка корхонанинг
хисоб-китоб варагига утказиб, «депонентга куйилган сумма» деб курсатади.
Ходимлар уни корхона кассасидан чиким ордери буйича олади.
Ходимларнинг иш хаки суммаси депонентга утказилганида куйидагича
бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т 6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар»
хисобвараги;
К-т 6720—«Депонирлаштирилган иш хаки» хисобвараги.
Депонентга куйилган суммалар депонентлар дафтарида ёки депонент
варакачасида кайд этилади. У корхона томонидан 3 йил мобайнида
сакланади.
Курсатилган муддат тугагач, депонентга куйилган суммалар
йиллик баланс тузиш пайтида корхона даромадларига кушилади ва
куйидагича бухгалтерия проводкаси би-лан расмийлаштирилади:
Д-т 6720—«Депонирлаштирилган иш хаки" хисобвараги;
К-т 9360—"Кредиторлик ва депонентлик карзларини хисобдан
чикаришдан олинган даромад» хисобвараги.
Ишчи ва хизматчиларга иш хаки туланганида куйидагича бухгалтерия
проводкаси берилади:
Д~т 6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар»
хисобвараги;
К-т 5010—«Миллий валютадаги пул маблаглари» хисобвараги.
Ишчи ва хизматчилар билан хисоб-китобнинг аналитик хисоби иш хаки
хисоблаш-тулаш кайдномаларида, синтетик хисоби эса 6710—«Ходимлар
билан иш хаки буйича хисоблашишлар» хисобварагида юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: