Mm bux his itvaa egamberdiyeva doc


 Мехнат хаки хисобини хужжатларда расмийлаштириш



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/180
Sana23.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#171243
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   180
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audit

 
7.3. Мехнат хаки хисобини хужжатларда расмийлаштириш 
Корхона ва ташкилотларда мехнат хакд хисобини тугри ташкил килиш 
учун, энг аввало, шахсий таркиб хисобини тугри юритиш лозим. 
Ходимларни ишга кабул килиш, ишдан бушатиш, бошка ишга утказиш, 
уларга таътил берилгани, тунда, иш вакгидан ташкари вактда, байрам 
кунларида ишлаганлиги хакида ишончли маълумот булгандагина корхона 
ходимлари билан уз вакгида хисоб-китоб килйши мумкин. Ана шу максадда 
корхона кадрлар булйми шахсий таркиб хисобини хамда бошка хизматлар 
билан биргаликда иш вакгидан фойдаланиш хисобини олиб боради. 
Шахсий таркибни хисобга олиш учун куйидага хуж-жатлардан 
фойдаланилади: 
Т-1 шакли. Ишга кабул килиш хакида буйрук. 
Т-2 шакл. Шахсий варака. 
Т-5 шакли. Бошка ишга утказиш хакида буйрук. 
Т-6 шакли. Таътил бериш хакида кайд. 
Т-8 шакли. Мехнат шартномасини бекор килиш хакида буйрук. 
Иш вакгини хисобга олиш учун Т-12 шаклидаги махсус табелдан 
фойдаланилади.
Мехнатга хак тулашнинг ишбай шаклида иш хаки хисоблаш учун табель 
маълумотлари етарли эмас. Бу-нинг учун куйидаги бирламчи хужжатлардаи 
фойдаланилади: 
ишбай ишлаш учун нарядлар; 
рапортлар; 
маршрут варакалари; 
кайдномалар; 
бичиш карталари ва хоказо. 
Махсулотни хисобга олиш буйича бирламчи хужжатнинг энг кенг 
таркалган тури наряддир.
Баъзи корхоналарда ишлаб чикариш хисоби маршрут варакалари 
тизимида юритилади.  


www.qmii.uz/e-lib 
85 
7.4. Мехнатга хак тулашнинг синтетик ва аналитик хисоби 
Корхона ва ташкилотларда тузилган иш хакини хисоблаш кайдномасида 
ишчи ва хизматчиларга иш хаки хамда ундан ушлаб колинадиган суммалар 
акс эттирилади. Иш хакини хисоблаш кайдномаси хар бир цех 
ходимларининг тоифалари буйича алохида тузилади. 
Иктисодиётнинг барча тармокларидаги корхоналар ойнинг биринчи ярми 
учун иш хаки хисоблашнинг бунакли ва бунаксиз тартибини куллаши 
мумкин. 
Хисоб-китобнинг бунакли усулида корхона ходимига бунак берилади, 
ойнинг иккинчи ярми учун иш хаки тулаётганда эса узил-кесил хисоб-
китоб килинади. Иккинчи холда ишчига режадаги бунак урнига ой-нинг 
биринчи ярми учун хакикатда ишлаб чикарилган махсулот буйича ёки 
хакикатда ишланган вакт буйича иш хаки хисоблаб ёзилади. 
Иш хакини хисоблаш кайдномаси иш хаки буиича ходимлар билан хисоб-
китобни расмийлаштириш учун асосий хужжатдир. Бу хужжатда хар бир 
табель раками, ходимларнинг тоифаси хамда тулов ва ушлаб колиш турлари 
буйича тузилади. Иш хакини хисоблаш ведо-мостида куйидаги курсаткичлар 
булади: 
тулов турлари буйича хисобланди — 6710—«Ходимлар билан иш хаки 
буйича хисоблашишлар» хисобварагининг кредит обороти; 
иш хакидан ажратма ва туловлар ушлаб колинди ва хисобланди — 6710—
«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар» хисобварагининг 
дебет обороти; 
кулга бериш ёки ойнинг охирида корхонада колди — 6710—«Ходимлар 
билан иш хаки буйича хисоблашишлар» хисобварагининг дебет обороти. 
Иш хакини хисоблаш кайдномаининг охирги курсат-кичи тулов 
кайдномаини тулдириш учун хамда ходимга иш хаки бериш учун асос булиб 
хизмат килади. 
Ишчи ва хизматчиларга иш хаки буйича хи-соблашишларни олиб 
бориш бухгалтерия хисобининг хисобваракяар режасида куйидаги 
хисобваракдардан фойдаланиш кузда тутилган: 
6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар» хисобвараги; 
6720—«Депонирлаштирилган иш хаки» хисобвараги. 
Ушбу хисобваракдар пассив булиб, колдик хисоб-варакгсарнинг кредит 
томонида колади. 
«Харажатлар таркиби тугрисидаги Низом»га мувофик мехнат хаки 
харажатлари ишлаб чикариш хамда давр харажатларининг муким харажат 
элементларидан бири хисобланади. Шу боисдан ишчи ва хизматчиларга иш 
хаки хисобланганда, уларни харажатлар таркибига киритиш лозим. 
Корхонанинг ишлаб чикариш фаолияти билан банд булган ишчи ва 
хизматчиларига иш хаки хисобланганида куйидагича бухгалтерия 
проводкаси берилади: 
Д-т «Ишлаб чикариш харажатлари» хисобвараклари (2010, 2310, 2510); 
К-т 6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар» 
хисобвараги. 


www.qmii.uz/e-lib 
86 
Корхонанинг маъмурий-бошкарув ишларида банд булган ходимларга иш 
хаки хисобланганида куйидаги-ча бухгалтерия проводкаси берилади: 
Д-т 9420—«Маъмурий-бошкарув харажатлари» хисобвараги; 
К-т 6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар» 
хисобвараги. 
Уч иш куни давомида олинмаган иш хаки депонентга утказилган, яъни 
саклаш учун колдирилган хисобланади. Кассир уни банкка корхонанинг 
хисоб-китоб варагига утказиб, «депонентга куйилган сумма» деб курсатади. 
Ходимлар уни корхона кассасидан чиким ордери буйича олади. 
Ходимларнинг иш хаки суммаси депонентга утказилганида куйидагича 
бухгалтерия проводкаси берилади: 
Д-т 6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар» 
хисобвараги; 
К-т 6720—«Депонирлаштирилган иш хаки» хисобвараги. 
Депонентга куйилган суммалар депонентлар дафтарида ёки депонент 
варакачасида кайд этилади. У корхона томонидан 3 йил мобайнида 
сакланади. Курсатилган муддат тугагач, депонентга куйилган суммалар 
йиллик баланс тузиш пайтида корхона даромадларига кушилади ва 
куйидагича бухгалтерия проводкаси би-лан расмийлаштирилади: 
Д-т 6720—«Депонирлаштирилган иш хаки" хисобвараги; 
К-т 9360—"Кредиторлик ва депонентлик карзларини хисобдан 
чикаришдан олинган даромад» хисобвараги. 
Ишчи ва хизматчиларга иш хаки туланганида куйидагича бухгалтерия 
проводкаси берилади: 
Д~т 6710—«Ходимлар билан иш хаки буйича хисоблашишлар» 
хисобвараги; 
К-т 5010—«Миллий валютадаги пул маблаглари» хисобвараги. 
Ишчи ва хизматчилар билан хисоб-китобнинг аналитик хисоби иш хаки 
хисоблаш-тулаш кайдномаларида, синтетик хисоби эса 6710—«Ходимлар 
билан иш хаки буйича хисоблашишлар» хисобварагида юритилади. 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish