www.qmii.uz/e-lib
274
Аудитор даставвал мазкур счётларнинг қолдиқпарини текширади.
Хусусий капитал турларининг қолдикдари ушбу счётларнинг кредитида
(баланснинг пассив томонида) ифодаланган бўлиб корхойанинг ўз
маблағлари манбаларини ифодалайди. Хусусий
капиталнинг хдракати
турлари бўйича «Молиявий )хисобот»нинг 5-шакли «Хусусий капитал
тўғрисида хисобот»да ўз ифодасини топган бўлади. Аудитор ушбу
маълумотларни жо-рий хдгсоб маълумотлари, яъни журнал-ордерлар
(мемориал ор-дерлар),
Бош китоб, оборот кайдномалари билан ўзаро
солишти-ради. Ушбу хужжатлардаги маълумотлар бир-бирига монанд
бўлиши керак.
Аудитор 8510 - «Устав капитали (фонди) хисоби счётлари»ни куйидаги
счётлар орқали аудит қилади (мазкур счётнинг дебети ва кредити бўйича):
4710 - «Устав капитали (фонди)га улушлар бўйича муассисларнинг
қарзлари» (таъсисчиларнинг қўшган улушларини текширганда), 8710 -
«Хисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)» (фойданинг
бир қисми устав капи-талига ўтказилганда), 0100 - «Асосий воситалар қисоби
счётлари» (асосий воситалар кдйтириб олинмаслик шарти билан корхонага
берилганда), 6620 - «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга
уларнинг улушлари
бўйича кдрзлар» (таъсисчиларга уларнинг улушлари қайтарилганда) ва бошқа
счётлар.
Кўшилган капитал (8520 - счёт)нинг ҳаракати билан боғлиқ операциялар
қуйидаги счётлар орқали аудит қилинади:
-0610, 5810 - қайтириб бермаслик шарти билан (бепул) қимматбахо
қоғозлар олинганда;
- 0110, 0192 - қайтариб бермаслик шарти билан асосий воситалар
олинганда;
- 4710, 4890 - таъсисчиларнинг улуши тўланишидан олдин мулкларнинг
ижобий курси фарқига;
- 8610, 8620 - кўшимча капитал маблағларининг қимматбаҳр қоғозлар
қийматидаги фаркди қоплашга йўналтирилганда.
Корхоналар таъсис ҳужжатларига асосан маблағларнинг бир қисмини
захдра жамғармасини ташкил қилиш учун фойдаланиш-лари мумкин. Мазкур
зақира (8530 - счёт) корхона активларини кўпайтириш, фаолиятини
кенгайтириш ва бозор муносбатларидан келиб чиқадиган хавф-хатарнинг
олдини олишга мўлжалланган бўлади. Аудитор ушбу захдранинг тўғри
ташкил этилиши ва мақсадли фойдаланишини 8530 — «Захира капитали
х^соби счёт-лари» орқали текширади. Мазкур зах^ранинг
ташкил этилиши
ушбу счётнинг кредитида, ишлатилиши эса дебет томонида акс эттирилган
бўлади. Шу мақсадларда 8530 - счётнинг кредити (0110, 0199, 0710, 0720,
0810, 0820 счётларнинг дебети) ва дебети (0110, 0199, 0610, 0690, 9560, 6610
счётларнинг кредити) чукур текширилиб чиқилади.
Корхоналарнинг иқтисодий-ижтимоий мавқеи ва ақамияти эътиборга
олиниб давлат томонидан молиявий ёрдам (субсидия) берилиши мумкин.
Ушбу маблағлар хўжалик юритувчи субъект-ларни молиявий томондан
www.qmii.uz/e-lib
275
кўллаб-қувватлашга
йўналтирилади.
Бухгалтерия
хисоби
миллий
стандартларининг 10-стандарти, яъни - «Давлат
субсидияларини хисобга
олиш ва давлат ёрдами мазмуни» стандартида субсиядларнинг қисобга
олиниш тартиби келтирилган. Аудитор ушбу стандарт талаблари бўйича
грантлар ва субсидияларнинг аудитини ўтказади. Давлат грантлари ва суб-
сидиялари бухгалтерия хисобининг 8810 - «Грантлар ва субси-диялар
(капитал)» счётида турлари бўйича хисобга олиб борилган бўлади. Грантлар
қамда субсидияларнинг ташкил этилиши (оли-ниши) ва фойдаланиши
қуйидаги счётлар орқали текширилади:
- грантлар ва субсидияларнинг ажратилиши - 4890 «Бошқа шахслар
қарзлари» счёти орқали;
- грантлар, субсидияларнинг маблағ шаклида олинганлиги 5110 - «Хисоб-
китоб» счёти, 5210 - «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 - «Хориждаги
валюта счётлари» оркали текширилади.
Грантлар ва субсидиялар орқдли олинган маблағлар
корхона устав
капиталини кўпайтиришга йўналтирилганда 8511, 8512, 8513, 8523, 8530
счётлар кредитланган (кўпайган) бўлади. Шу мақсадларда аудитор ушбу
счётларнинг кредитидаги ёзувларни обдан текшириб чиқади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг фойдаси хусусий капитални кўпайтиришга
йўналтирилади. Заҳира капитали(фонди)ни кўпайтиришга ажратма килинганда 8710
- «Хисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёта
дебетланиб (камайиб) 8532 - «Захира капи-тали» счёти кредитланган (кўпайган)
бўлади. Аудитор захдра капиталининг фойда хисобидан тўғри ташкил
этижанлиги ва мақсадли ишлатилганлигини 6610, 6620 ва бошқа счётлар оркдли
текширади. Текшириш натижалари умумлаштирилиб аудиторлик хисоботи ва
хулосасига киритилади.
Корхонанинг устав капитали корхона зарар билан ишлаганда ёки
банкротга учраганда камаяди. Капиталнинг камайиши 8510 -«Устав капитали»
счётининг дебет томонида ифодалаиган бўлади. Мисол учун* корхона қисобот
йилини зарар билан якунлади. Уш-бу зарар корхонага бевосита боғлиқ
бўлмаган сабаблар туфайли содир бўлган деб бахрланди. Бундай хрлда
корхона Низоми, жа-моа аъзоларининг (таъсисчилар, мулк эгаларининг)
қарори асо-сида.зарар хусусий капитал қисобидан қопланиши мумкин. Ушбу
операцияларни аудитор қабул қилинган қарорлар,
бухгалтерия хисобидаги
ёзувлар, яъни 8510 - «Устав капитали» счётининг де-бети ва 8700 -
«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) хисоби счётлари»нинг
кредитидаги ёзувлар орқали чуқур текши-ради. Аудит натижалари бўйича
маълум хулосалар қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: