Mm bux his itvaa egamberdiyeva doc


 Кредит операцияларининг аудити



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/180
Sana23.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#171243
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   180
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audit

18.9Кредит операцияларининг аудити 
Корхоналар фаолиятида банк кредитлари мухим ахамиятга эга. 
Кредитлар хисобидан корхонанинг молиявий ресурсларга бўлган эқтиёжи 
қондирилади. Шу мақсадларда хўжалик юритувчи субъектлар турли 
мақсадларга қаратилган банк кредитларидан фойдаланадилар. Банкларнинг 
кредитларидан фойдаланиш корхоналар томонидан мустақнл равишда 
белгиланади. Банклардан кредит олиш, ундан фойдаланиш тартиби банк 
фаолияти тўғрисидаги меъёрий хужжатларда ўз ифодасини топган. 
Банк кредитлари, улар учун тўланадиган фоизлар, кредитлар-нинг 
белгиланган мақсадлар бўйича фойдаланилиши корхона-нинг молиявий 
фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. ТТТу мақсадларда банк кредитлари 
билан боғлиқ операциялар аудит-нинг мухим объектларига киради. 
Банк кредитлари аудити жараёнида қуйидагилар аникданади: 
- корхона томонидан олинган кредит турлари ва муддатлари; 
- кредитни 
олиш 
билан 
боғлиқ 
хужжатларнинг 
тўғри 
расмийлаштирилганлжи; 
- кредит ресурсларининг мақсадли фойдаланганлиги; 
- кредит фоизларининг тўғри белгиланганлиги ва вақгида тўланиши; 
- кредитларнинг муддатида кайтариши; 
- кредитлар билан боғлиқ операцияларшшг бухгалтерия хисоби счётларида 
тўғри акс этгарилиши; 
- корхонада хисоб-китоб ва кредит интизомига тўлиқ амал қилиниши. 
Аудитор тузилган шартномага асосан кредит операцияларини куйидаги 
хужжатларга асосан текширади: корхонанинг Низоми ва «^гсоб сиёсати», 
кредит шартномаси, банк кўчирмалари, мо-лиявий хисвбот, бухгалтерия 
хисобининг махсус регистрлари, кредитни олишга асос бўлган бошқа 
хужжатлар. Банк кредитла-рини аудит кдалишда кредит шартномаси мухдш 
ўринни эгаллай-ди. Ушбу қужжатда кредитиинг тури, мақсади, объекти, 
кредит беришга кафолат, кредитни тўлаш тартиби, кредит берувчи ва кредит 


www.qmii.uz/e-lib 
241 
олувчининг хуқуқгтри ҳ,амда мажбуриятлари ифодаланган бўлади. Аудитор 
томонларнинг ушбу талабларга тўлиқ амал қилишларини текшириб кўради. 
Хўжалик юритувчи субъектлар кредитларни Ўзбекистон ва-лютасида ва 
халкдро валюталарда олиши мумкин. Халқаро валю-таларда бериладиган 
кредитлар халқаро талаблар асосида амалга оширилади. 
Корхоналарнинг банкдан оладиган кредитлари кдсқа муддат-ли (бир 
йилгача) ва узоқ муддатли (бир йнлдан кўп муддатга) кредитларга бўлинади. 
Узоқ муддатли кредитлар асосан ишлаб чиқаришни кенгайти-риш 
(курилиш), янги жихрзлар сотиб олиш учун, қисқа муддатли кредитлар эса 
товар-моддий бойликларни сотиб олиш учун бери-лади. Барча кредитлар 
мақсадли фойдаланилиши керак. 
Аудитор банк кредитининг тўғрилигини махсус дастурга асо-сан куйидаги 
кетма-кетликда текширади: 
- кредитнинг олинишига асос бўлувчи шартноманинг мавжудлиги ва 
тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш; 
- кредитнинг тўлалиги ва мақсадлилигини текшириш; 
- кредит фоизининг тўғри белгиланганлиги ва вақтида тўланишини 
текшириш; 
- кредит операцияларининг синтетик ва аналитик счётларда тўғри акс 
эттирилишини текшириш; 
- кредитларнинг синтетик счётларда ҳамда Бош китоб, бухгалтерия 
балансида тўғри акс эттирилишини текшириш; 
- текшириш 
натижаларини 
умумлаштириш 
ва 
расмийлаштириш. 
Корхоналарнинг банкдан олган кредитлари турларига караб 6910 - «Киска 
муддатли банк кредитлари» ва 7510 - «У.зоқ муддатли банк кредитлари» 
счётларида хисобга олиб борилади. Ушбу счётлар пас-сив бўлиб уларнинг 
кредит қолдикдари корхонанинг банк олдидаги кредитлар бўйича карзини 
билдиради. Аудтггор ушбу счётларшшг қолдикдарини баланснинг пассив 
томони, -«Мажуриятлар» бўлими оркали аниклайди. Ушбу қолдиқлар оборот 
кайдномалари ва Бош китобдаги қолдиқларга мос келиши керак. 
Банк кредитларининг тўғрилигига ишонч хосил қилиш учун ау-дитор кредит 
олинган банк муассасасига ёзма равишда хат юбориши мумкин. Банк ўз 
навбатида мижознинг олган кредити, фоизлари, кре-дит қолдиғи тўғрисида 
тегишли маълумотларни бсради. 
Аудитор кредит қолдикларини аникдагандан сўнг кредит опе-
рацияларининг бухгалтерия хдтсобида тўғри акс этгирилганлиги-ни 
текширади. Бунинг учун банк хужжатлари, бухгалтерия ёзув-лари, уларнинг 
қонуний амалга оширилганлиги ўрганилиб чикдлади. Корхонанииг 
банкдан олган к^сқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлари 6910 - «Кисқа 
муддатли банк кредитлари», 7510 - «Узоқ муддатли банк кредитлари» 
счётларининг кредит 
томонида акс эттирилган бўлади. Кредитларнинг кдйтарилиши 
(тўланиши) эса ушбу счётларнинг дебетида ифодаланган бўлади. Аудитор 


www.qmii.uz/e-lib 
242 
корхона томонидан олинган ва фойдаланилган банк кредитларини қуйидаги 
счётлар оркдли текширади: 
- кредитлар пул-валюта шаклида олинганда: 5110 - «Ҳисобкитоб счёти», 
5210 - «Мамлакат ичидаги валюта счётлари»нинг дебет томонидаги ёзувлар 
текширилади. 
- кредитлар хисобига хом ашё, материаллар хдмда товарлар олинганди: 
1010 - «Хом ашё ва материаллар», 2910 - 
«Омбордага то 
варлар», 2920 - «Чакана савдодаги товарлар» счётларидаги ёзувлар 
текширилади; 
- кредитлар хдкобидан мол етказиб берувчиларга пул (валюта) 
тўланганда: 6010 - «Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга 
тўланадиган счётлар» (7010 - «Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга 
тўланадиган счётлар»-узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича) даги ёзувлар 
6910 - «Қисқа муддатли банк кредитлари», 7510 - «Узоқ муддатли банк 
кредитлари» счётларидаги ёзувлар билан ўзаро таққослаб кўрилади. 
Кредитлар бўйича фоизларнинг тўғрилиги 9610 - «Фоиз кўринишидаги 
харажатлар», 5110 - «Ҳисоб-китоб» счётидаги ёзувлар орқали текширилади. 
Узоқ муддатли кредитлар хисобига асосий воситалар сотиб олинган 
бўлиши мумкин, капитал қўйилмалари амалга оширилган бўлиши мумкин. 
Кредит 
операциялари 
кредит 
шартномалари, 
счёт-фактуралар, 
далолатномалар, тўлов топшириқромалари, банк кўчирмалари хдмда 
бухгалтерия хисоби счётлари оркдли текширилади. Аудтор бунинг учун 0820 -
«Асосий воситаларни сотиб олиш», 7010 - «Мол етказиб берувчиларга ва 
пудрачиларга тўланадиган счётлар», 5110 -«Ҳ^соб-китоб» счёти ва бош1ф 
счетларни текшириб кўради. 
Корхонанинг банкдан олган к^сқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлари 
тўланганда пул маблағларини х^собга олиб борувчи счётлар камаяди 
(кредитланади). Аудитор банк кўчирмаларига асосан 6910 - «Қистда 
муддатли банк кредитлари», 7510 - «Узоқ муддатли банк кредитлари» 
счётларининг дебетидаги ёзувларни 5110 - «Хисоб-китоб» счети, 5210 - 
«Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5530 - «Бошқа махсус счётлар»нинг 
кредитидаги ёзувлар билан ўзаро тақосслаб кўради. 
Банк кредитларининг аналитик хисоби кредитларнинг турла-ри бўйича 
алохдда регистрларда ҳцсобга олиб борилади (кредит турлари, мақсадли 
йўналишлари ва тўланиш муддатлари бўйича). Аудитор кредитларнинг 
аналитик ва синтетик қисоби хамда бух-галтерия балансида тўғри акс 
эттирилганлигини текширади. Текшириш натижалари умумлаштирилиб 
аудиторлик хсоботи ва хулосасида қайд кдлинади. 
Корхоналар амалиётида кредит операцияларини хисобга олиш, кредит 
ресурсларидан фойдаланишда куйидаги ноқонуний ёки чекланишларга йўл 
кўйилган бўлиши мумкин: кредит операциялари бўйича хужжатларнинг 
тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги, кредит фоизларини махрулот таннархига 
асоссиз қўшиш қоллари, кредит ҳрсобига сотиб олинган мол-мулкларнинг 
харид кдйматини асоссиз ошириб юбориш, бухгалтерия х^соби счётла-рида 


www.qmii.uz/e-lib 
243 
кредитлар билан боғлиқ операцияларнинг нотўғри акс эттирилиши, 
кредитлардан мақсадсиз фойдаланиш ва бошқалар. Аудитор ушбу 
камчиликларни чукур текшириб далилларга асосан хулосалар кдлиши керак. 
Банк кредитларидан самарали фойдаланиш, уларни тўғри хисобга олиш ва 
доимий равишда назорат қилиб бориш хўжалик юритувчи субъектлар 
молиявий баркарорлигини таъминлайди. 
тўғрилигини текшириш. 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish