Бахтиннинг таъкидлашича, халқ кулгиси ҳар қандай жиддий тасвир предмети (воқеа, инсон, деталь ва ҳ.к.) билан тасвирловчи ўртасида мавжуд дистанцияни йўқотади. Бошқача айтганда, тасвирловчи (ижодкор)ни ўзига яқинлаштириш, ўзини ўрганиш имконини юзага келтиради: “Кулги – дунёга қўрқмай муносабатда бўлишнинг асосини тайёрлашда муҳим омил”[16] вазифасини бажаради Бахтиннинг таъкидлашича, халқ кулгиси ҳар қандай жиддий тасвир предмети (воқеа, инсон, деталь ва ҳ.к.) билан тасвирловчи ўртасида мавжуд дистанцияни йўқотади. Бошқача айтганда, тасвирловчи (ижодкор)ни ўзига яқинлаштириш, ўзини ўрганиш имконини юзага келтиради: “Кулги – дунёга қўрқмай муносабатда бўлишнинг асосини тайёрлашда муҳим омил”[16] вазифасини бажаради Франсуа Рабле “Гаргантюа ва Пантагрюел” асари сюжетини мутлақ маънода горизонталь олам (моддий дунё, ҳозирги замон, мавжуд ижтимоий турмуш) тасвирига қурди. Халқ кулгиси асосида баҳайбат қаҳрамонлар хонадонига, ҳатто уларнинг ички дунёсига кириб борди. Уларни эл кўзида қилиб бўлмайдиган ишларни бажаришга, айтиб бўлмайдиган сўзларни гапиришга ундади. Бунга эришди ҳам. Франтсузларнинг ҳайбатли, важоҳатли Гаргантюа, Пантагрюел ҳақидаги мустаҳкам чегарага эга, улкан дистанция билан ажратилган қарашларини кулги маданияти воситасида ўқувчига яқинлаштирди. ЭПОС ВА РОМАН МАСАЛАСИ
ROMAN
roman
romanning
Олим романнинг жаҳон халқлари бадиий тафаккурида вужудга келган тамомила янги поетик воқелик эканини бирор бошқа жанр билан қиёсан эмас, айнан энг қадимий ва универсал жанр бўлмиш – эпос билан қиёсан исботлаб берди. Бунинг бир сабаби эпос ва романнинг шакл жиҳатидан нисбий яқинлиги бўлса, бошқа сабаби М.Бахтингача баъзи тадқиқотчиларнинг бу икки жанр ўртасидаги қариндошлик масаласига урғу берганлари эди. Бундан ташқари, олим романга қиёслаш баҳонасида эпос жанри спецификасини ҳам ёритишни кўзлайди ва бунга маълум даражада эришади ҳам. Олим романнинг жаҳон халқлари бадиий тафаккурида вужудга келган тамомила янги поетик воқелик эканини бирор бошқа жанр билан қиёсан эмас, айнан энг қадимий ва универсал жанр бўлмиш – эпос билан қиёсан исботлаб берди. Бунинг бир сабаби эпос ва романнинг шакл жиҳатидан нисбий яқинлиги бўлса, бошқа сабаби М.Бахтингача баъзи тадқиқотчиларнинг бу икки жанр ўртасидаги қариндошлик масаласига урғу берганлари эди. Бундан ташқари, олим романга қиёслаш баҳонасида эпос жанри спецификасини ҳам ёритишни кўзлайди ва бунга маълум даражада эришади ҳам.
Do'stlaringiz bilan baham: |