Рабле асаридаги барча хронотоп шакллари астрономик, географик, математик, геометрик, тиббий ва фалсафий нуқтаи назардан ўзининг илмий асосига эга эди. Рабле асаридаги инсон танаси аъзолари, уруш манзаралари, жароҳат, ўлим каби ҳолатлар соф тиббий билим воситасида тасвирланади. М.Бахтин ушбу асардаги етти гуруҳни кўрсатиб ўтади. Булар: 1) инсон танасининг анатомик, физиологик бўлаклари; 2) кийим-кечаклар гуруҳи; 3) озиқ-овқатлар гуруҳи; 4) ичкилик ва маст қилувчи ичимликлар гуруҳи; 5) жинсий аъзолар гуруҳи (жинсий алоқа); 6) ўлимлар гуруҳи; 7) ҳожат чиқариш гуруҳи”. Буларнинг барчаси Раблега илгари сурмоқчи бўлган бадиий контсепциясини ифодалаш учун хизмат қилади. Роман хронотопи мана шу етти гуруҳнинг кесишуви, ёнма-ён келиши ва синтезлашуви натижасида ҳосил қилинади. РАБЛЕЁНА ХРОНОТОП ТАДҚИҚИ
Рабле асарида истифода этилган замон оддий халқ меҳнат жараёнида белгилаган тциклик (мавсумий) замондир. Рабле талқинича, бу замонга экиш, униш, улғайиш, кўпайиш жараёнлари хос. Бу замонда ўлим ҳам фожиа эмас, янги ҳаётнинг бошланиши деб қабул қилинади.
Асарнинг макон кўлами эса ер, осмон ва ундаги барча мавжудотларни қамраб олган бутун борлиқдир. Рабле қаҳрамони буларнинг барчасига Уйғониш даври одами нуқтаи назарига кўра – ақл, тажриба ва муқояса усули билан ёндашади. Борлиқдаги тциклик замондаги доимийлик ва такрорийлик Рабле бадиий замонига сингдириб юборилган.
Кун, ҳафта, ой, йил, асрлар айланиб турганидек, инсон ҳаёти ҳам унинг авлодлари тимсолида айланиб туради. Яна бир муҳим жиҳати шуки, раблеёна хронотоп деҳқонча тциклик замон уйғунлашган халқ маросимлари билан ҳам синтезлашиб кетади. Унда гротеск-сатирага хос бадиий талқиннинг етакчилиги ҳам шу билан белгиланади.
ИДИЛЛИК ХРОНОТОП Бевосита қадим фольклор анъаналаридан Рабле романига ўзлашган деҳқонча меҳнат ва маиший турмушга хос ишлаб чиқариш жараёнлари бевосита акс этадиган роман типи асосида олтинчи – идиллик хронотоп майдонга келган. М.Бахтин энг муҳим идиллик шакллар сифатида, муҳаббат, деҳқончилик, косиблик меҳнатига доир идиллияларни санайди. Шу ва шуларнинг оралиғида пайдо бўладиган идиллияларга хос хронотопнинг асосий хусусияти: “аввало, идиллиядаги замоннинг маконга муносабатида акс этади. Ҳаёт ҳодисалари она диёрнинг барча пучмоқларига, қадрдон тоғлар, водийлар, кенг майдонлар, дарё ва ўрмонлару туғилган хонадонга нақадар узвий боғланганида кўринади. Идиллик ҳаёт ва унга доир воқелик ушбу – боболар, оталар яшаган, болалар ва набиралар ҳам яшайдиган – конкрет макон бурчакларидан айри ҳолатда мавжуд бўла олмайди”
Do'stlaringiz bilan baham: |