Аналитик кимё кафедра мудири З.А. Сманова
Котиба Х.Ш.Тўлаганова
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекситон Миллий университети Кимё факультети Аналитик кимё кафедраси 23-ноябрь 2019 йил __-сонли илмий семинари
БАЁННОМАСИ
Қатнашдилар: Кафедра мудири к.ф.д.проф. З.А. Сманова, проф. В.б. Н.Т.Турабов, ўқитувчилар: Н.Х.Қутлимуротова, Д.А.Зияев,Турамбетова А.К., Тожиев Ж.Н., У.А.Мадатов, Рўзметов У.У, каб.мудири Х.Ш.Тўлаганова, I ва II курс магистрлари
Кун тартиби:
1. 2- курс магистранти Л.Сагдуллаеванинг илмий семинаридаги маърузаси.
Эшитилди:Кафедра мудири к.ф.д.проф. З.А. Сманова сўзга чиқиб семинарни очиб берди. Шундан сўнг Л.Сагдуллаеванинг “Кондуктометрик титрлаш. Оксидланиш-қайтарилиш, чўктириш, комплекс ҳосил бўлиш турлари” мавзусидаги семинари тингланди. Сменарда дастлаб кондуктометрик анализ методи ҳақида батафсил тушунча берилди. Кондуктометрик титрлашнинг моҳияти, бошқа титрлаш усулларидан фарқи, авзаллик ва камчиликлари, амалий аҳамияти ҳам айтиб утилди. Оксидланиш-қайтарилиш, чўктириш, комплекс ҳосил бўлиш турларига доир ҳам титрлаш назарияси тушунтирилди.
Семинар давомида мавзу юзасидан бир неча саволлар берилди:
1. PhD Д.А.Зияев: Кондуктометрик анализ усулининг бошқа усуллардан авзаллиги нимада деб уйлайсиз?
Сагдуллаева Л: Кондуктометрик анализ усули содда, осон ва бир мунча сезгирлиги юқори бўлган усуллардан бири бўлиб, анализ учун кўп вақт талаб қилмайди.
2. Проф. в.б. Н.Т.Турабов: Кондуктометрик титрлашда титрлаш эгрисидаги сакрама нимага асосан ўзгаради?
Сагдуллаева Л: Кондуктометрик титрлашда титрлаш эгрисидаги сакрама аниқланаётган модданинг электр ўтказувчанлигига асосан келиб чиқади.
Семинар юзасидан қуйидаги фикрлар билдирилди:
Кафедра мудири к.ф.д.проф. З.А. Сманова : Мавзу диссертация ишидан келиб чиққан ҳолда тўғри танланган. Тингловчилар учун топшириқлар тайёрланган. Мавзуни ёритиш давомида доска билан кўпроқ ишласа яхши бўларди.
Проф. в.б. Н.Т.Турабов: Мавзу деярли тўлиқ ёритилди, маърузачининг илмий салоҳияти озгина камлик қилди, камчиликлари билан бирга ютуқлари ҳам бор.
Турамбетова А.К: Мавзу мультимедиялар ва техник воситалардан презинтациялар асосида фойдаланиб тушунтирилди.Аммо мавзуни амалиёт билан боғлаб ўтилганда янада яхши бўларди.
PhD. Д.А.Зияев: Маъруза яхши тайёрланган. Мавзу келтирилган жадваллар, графиклар ва эгрилар асосида тушунтирилганда яна хам мукаммал буларди.
У.А.Мадатов:Мавзу масала, мисоллар билан аудитория билан боғланган ҳолатда ўтилганда яна ҳам яхши бўларди. Умуман олганда маъруза кетма-кетлиги, дизайни ҳам жуда яхши, тингловчи учун қизиқарли қилиб тайёрланган.
Қарор қилинди:
Л.Сагдуллаеванинг“Кондуктометрик титрлаш. Оксидланиш-қайтарилиш, чўктириш, комплекс ҳосил бўлиш турлари” мавзусидаги семинари ижобий деб ҳисоблансин ва қабул қилинсин.
Аналитик кимё кафедра мудири З.А. Сманова
Котиба Х.Ш.Тўлаганова
Do'stlaringiz bilan baham: |