Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан умумий чегарага эга. Мамлакатимиз тараққиётининг чегараларимиз хавфсизлигидан сув ресурсларини оқилона тақсимлашгача бўлган барча муҳим ҳаётий масалаларини ҳал этиш минтақа давлатлари билан муносабатларимизга бевосита боғлиқ. Транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни қўшни мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик қилмасдан, уларнинг юксак даражада интеграциялашувини таъминламасдан амалга ошириб бўлмайди. Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдори. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга бориб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамларни қўйди. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан умумий чегарага эга. Мамлакатимиз тараққиётининг чегараларимиз хавфсизлигидан сув ресурсларини оқилона тақсимлашгача бўлган барча муҳим ҳаётий масалаларини ҳал этиш минтақа давлатлари билан муносабатларимизга бевосита боғлиқ. Транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни қўшни мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик қилмасдан, уларнинг юксак даражада интеграциялашувини таъминламасдан амалга ошириб бўлмайди. Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдори. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга бориб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамларни қўйди. Шу ўринда қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташқи сиёсатда ўзаро ҳамкорлик, яхши қўшничилик, манфаатли муносабатлар, ички ишларга аралашмаслик тамойилларини илгари сурган ҳолда ошкоралик ва шаффофлик масалаларига ҳам катта эътибор қаратди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Президентининг мазкур сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий эътироф этилиб халқаро “The Economist” журнали талқинига бўйича 2019 йил якунларига кўра Президент Ш.М.Мирзиёев “Йил одами” дея эълон қилинди. Шу ўринда қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташқи сиёсатда ўзаро ҳамкорлик, яхши қўшничилик, манфаатли муносабатлар, ички ишларга аралашмаслик тамойилларини илгари сурган ҳолда ошкоралик ва шаффофлик масалаларига ҳам катта эътибор қаратди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Президентининг мазкур сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий эътироф этилиб халқаро “The Economist” журнали талқинига бўйича 2019 йил якунларига кўра Президент Ш.М.Мирзиёев “Йил одами” дея эълон қилинди. ХУЛОСА Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат борасида халқаро ҳуқуқ нормалари асосида қатор самарали ишлар олиб борилиб, жаҳонҳамжамиятига интеграциялашув жараёни жадаллаштирилди. Ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари белгиланиб, кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон кўплаб халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Сўнгги йилларда ташқи сиёсат борасидаги олиб борилган ислоҳотлар натижасида кўплаб ютуқларга эришилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |