Хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий ассолари - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:
«Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди» - «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хусусий корхона тўғрисида»ги қонунлар.
Президентнинг 2017 й. 23 декабрдаги Мурожаатномаси - 2018 йил юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди.
- Фаол тадбиркорлик - бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир.
- Фаол тадбиркор деганда- рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз.
Президентнинг 2017 й. 23 декабрдаги Мурожаатномаси - Машҳур давлат ва сиёсат арбоби Уинстон Черчиллнинг бир гапи беихтиёр эсга тушади : “Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, фақат саноқли одамларгина тадбиркор деганда оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади”.
- Биз 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном берганимиз муносабати билан барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йилга тўхтатилди.
Ишбилармонлик муҳити - Ўзбекистонда охирги йилларда қулай бизнес-муҳит яратиш, хорижий инвесторлар учун мамлакатимиз жозибадорлигини оширишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди, эркин тадбиркорлик фаолияти юритишга халақит бераётган тўсиқлар олиб ташланди.
- Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида олиб бораётган ишларимиз халқаро иқтисодий ташкилотларнинг рейтингларида ўзининг ижобий ифодасини топмоқда.
- Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан «Бизнес юритиш» халқаро рейтинги олиб боради. Унда мамлакатларда тадбиркорлик фаолияти олиб боришнинг қулайлиги 10 та кўрсаткич орқали баҳоланади.
- Ўтган йилнинг октябрь ойида Жаҳон банки «Бизнес юритиш» рейтингини эълон қилди. Ана шу рейтингда Ўзбекистон фақат бир йилнинг ўзида 16 поғонага кўтарилиб, 87-ўринни эгаллади.
Ишбилармонлик муҳити - Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида «Бизнес юритиш» халқаро рейтингда охирги 5 йилда Ўзбекистоннинг рейтинги 18 поғонага кўтарилди. Охирги «Бизнес юритиш - 2020» ҳисоботда 190 та мамлакат орасида Ўзбекистоннинг рейтинги 76-ўриндан 69-ўринга кўтарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |