Лукрецийнинг ҳодисаларни тушунтиришда натурализм ва материализм принципига зид келмайдиган ҳар қандай гипотезани қабул қилиш мумкин деган фикри асло гипотезаларни солиштириш, уларнинг тўғрисини танлаш кераклигини инкор қилишни англатмайди. Лукреций прагматист ҳам, агностик ҳам эмас, албатта. У яшаган даврда илм-фан ҳолати рақобатдош гипотезалардан бирортасига устунлик бериш, асослаш учун етарли қонунларга, фактларга эга эмас эди. Лекин ҳақиқатни англаш учун Лукреций мунтазам равишда ўз замонаси илму фани, фалсафа даражасидан четга чиқишга ҳаракат қилади. Ана шунинг учун ҳам ўз поэмасида шу давр фалсафасини, хусусан, табиат, инсон, ахлоқ тўғрисидаги таълимотларини баён қилади. Бунда поэманинг табиат тўғрисидаги қисмнинг яхши ишлаб чиқилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Ана шунинг учун бўлса керак Лукреций асарини атомистик материализмнинг поэтик энциклопедияси деб аташади. - Лукрецийнинг ҳодисаларни тушунтиришда натурализм ва материализм принципига зид келмайдиган ҳар қандай гипотезани қабул қилиш мумкин деган фикри асло гипотезаларни солиштириш, уларнинг тўғрисини танлаш кераклигини инкор қилишни англатмайди. Лукреций прагматист ҳам, агностик ҳам эмас, албатта. У яшаган даврда илм-фан ҳолати рақобатдош гипотезалардан бирортасига устунлик бериш, асослаш учун етарли қонунларга, фактларга эга эмас эди. Лекин ҳақиқатни англаш учун Лукреций мунтазам равишда ўз замонаси илму фани, фалсафа даражасидан четга чиқишга ҳаракат қилади. Ана шунинг учун ҳам ўз поэмасида шу давр фалсафасини, хусусан, табиат, инсон, ахлоқ тўғрисидаги таълимотларини баён қилади. Бунда поэманинг табиат тўғрисидаги қисмнинг яхши ишлаб чиқилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Ана шунинг учун бўлса керак Лукреций асарини атомистик материализмнинг поэтик энциклопедияси деб аташади.
- Асарда борлиқнинг физикавий элементлари, уларнинг ҳаракати, материалистик космология ва космогония, маданият тарихи, материалистик антропология ва психология баён қилинган.
- Лукрецийнинг айниқса 2та ғоясини инсонни уни эзадиган шарпалардан озод этишда мухим деб ҳисоблашади: 1) жонни ўлиши тўғрисидаги фикр; 2) худоларнинг инсонлар ҳаётига таъсир этиш қобилиятига эга эмаслиги ҳақидаги фикр.
- Қаранг: Асмус В.Ф. Античная философия-М.: Высшая школа,1999-С.332
Адабииётлар рўйхати - Гегель Г. В. Ф. Лекции по истории филосафии.В 3-х кн.1. – СПб: Наука,1993 –С.72
- Чанышев А.Н. Курс лекций по древней философии – С.21.
- Copleston F. Historyofphilosophy.Vol.1. - New York-London-Toronto-Sydney-Auckland, 2003. P. 2-4
- Нижников С.А. История философии. Курс лекций. –М.: Экзамен, 2004-С.29.
- Антология мировой философии.В4-х т.т.Т.1.,Ч.1 –М.: Мысль, 1969 -С.129
- Асмус В.Ф. Античная философия-М.: Высшая школа,1999-С.332
Do'stlaringiz bilan baham: |