ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК ТАВСИФ
Ўрганилаётган ҳудуд Марказий Зарафшон тоғ массивида жойлашган бўлиб, маъмурий жиҳатдан Навоий вилоятининг Нурота районига киритилган. Ҳудуднинг асосий қисмини Кизилча тоғлари ва қисман Жемдитов тоғлари эгаллаган. Шимоли-ғарбдан ва жануби-ғарбдан улар Қасқиртов, Олтинтов ва Жемтитов билан бирикадилар. Умуман олганда Букантов тоғ массивининг палеогеографик ва палеоморфологик хусусиятлари Нурота тоғларининг ғарбий давомидаги қадимий тоғ ўлкасидан қолган Кизилча тоғларини ўз ичига олади. Айрим тадқиқотчиларнинг белгилашларича Қизилқумнинг барча кўтарилмалари хусусан, Букантов тоғ массиви ягона Урал ва Тянь-шань тоғ массивига киритилиши мумкин.
Кизилча тоғлари умумий кўринишда йирик брахиантиклинал қатлама тузилишига ва планда “цирк” кўринишидаги тузилишга эга бўлиб, қирралари денудация жараёнига чидамли жинслардан ташкил топган.
Ўрганилаётган ҳудуддаги кўтарилмаларнинг энг юқори мутлақ баландликлари 510,3 метргача етади минимал мутлақ баландликлари 130 метрни ташкил этади.
Рельефнинг нисбатан кўтарилмалари марказий қисмда 70-80 метргача, жанубий қисмида эса 30 метргача етади.
Ўрганилаётган ҳудуд умуман жанубий-жануби-шарқий йўналишдаги суст тушиш хусусиятига эга. Худди шу йўналишда нисбатан йирик, симметрик V симон Кокпатас ва Қирққудуқ водийлари кузатилади.
Ҳудуднинг иқлимий хусусиятлари ва рельефнинг тузилишини ҳудуднинг гидрографик характерлари белгилайди.
Тоғларнинг ёнбағирлари кўпинча бир-бири билан кесишувчи ва бир томонга йўналувчи водийлар орқали қирқилиб, ёпиқ ҳавзаларда тугайди. Тоғолди ва тоғлараро ҳудудлар пролювиаль текисликлар кўринишида гавдаланиб, улар орасида кичик кўтарилмалари шўрхок ерлар, тақирлар ва эол қумлар учрайди.
Ҳудунинг иқлими кескин континентал, қуруқ-чўл бўлиб, қуруқ ҳаволи ва кам ёғингарчилик билан, иссиқ ва қуруқ ёз, совуқ қиш, суткада ҳароратнинг кескин ўзгариши, доимий эсувчи шамоллар, очиқ кунларнинг кўплиги билан характерланади.
Нисбатан иссиқ ойларга +41+43°С (тупроқда +72°С гача) гача кўтариладиган июнь, июль ва август ойлари киритилади.
Йилнинг энг совуқ ойлари эса -30°С гача етадиган декабрь ва январ ойларига тўғри келади. Йилнинг ўртача ҳарорати +12°С га тўғри келади.
Ҳудудда кучли шамоллар эсиб, уларнинг йўналиши куз-баҳор фаслларида шарқий йўналишда баҳор-ёз фаслларида эса шимолий ва шимолий-шарқий йўналишда эсади. Улар билан ёздаги қум бўронлари, қишдаги қор бўронлари боғлиқдир. Қор қопламалари 10-15 см дан ошмайди ва ер устида узоқ турмайди.
Ҳудуддаги энг йирик аҳоли пункти бўлиб Учқудуқ шаҳри ҳисобланиб, Кокпатас пасёлкасидан жануби-ғарбий йўналишда 35 км узоқликда жойлашган. У Навоий шаҳри билан темирйўл ва авиахабарлашув йўли орқали 290 км узоқликда боғланган. Темирйўл бўйида эса йилнинг 9-10 ойи давомида автотранспорт орқали қатнаш мумкин бўлган тупроқли йўл мавжуд.
Учқудуқнинг четида қўниш йўлакчаси мавжуд бўлиб, ИЛ-14 юк самалётлари қўнишга мўлжалланган. У орқали шаҳар Навоий ва Тошкент шаҳарлари билан боғланган.
Ҳудуднинг электр тармоғи Навоий ГРЭС электр тармоғи орқали таъминланади.
Посёлка ва Учқудуқ темирйўл станцияси оралиғида 35 км узунликдаги асфалтьланган йўл мавжуд.
Ҳудудда ичимлик суви скважиналар орқали чуқур босимли сув горизонтлардан олиниб, шунингдек Амударё-Зарафшон-Учқудуқ магистрал қувурлар орқали етказилади.
Ҳудуднинг ўрганилиш тарихи
Районнинг ўрганилганлиги ҳақидаги биринчи қарашлар ўтган асрлар бошида ўтказилган геолого-геофизик ўрганишлар натижасида пайдо бўлиб, улар Н.А.Барбот-де-Марни, И.В.Мушкетов, Ф.Р.Рихтгофен, С.Леман, А.П.Карпин ва ҳк. ишлари кенг ёритилган.
1825 йилдан 1917 йилгача бўлган оралиқда геологик маълумотлар Ўрта Осиё тоғларини геоморфолого-географик схематик тарифлаш орқали олинган. Марказий Қизилқум кўтарилмалари каби Букантов тоғлари Уралва Донбасни Тянь-Шань билан боғловчи сифатида қаралган. Букантов тоғларининг тузилиши жиҳатидан у ноёб ёйсимонлиги кўрсатилиб, унда геоморфологик ва геологик маълумотлар олинган.
1930 йилларда И.П.Герасимов ва П.К.Чехачёвларнинг олган маълумотларида Ғарбий Ўзбекистоннинг геологик тузилиши ҳақида маълумотлар берилади ва Букантов тоғларининг тузилиши ёйсимонлиги таъкидланиб, шимолдан жанубга қараб тектоник мураккаблашиш кузатилиши айтиб ўтилади.
1932-1933 йилларда Собиқ иттифоқ ФА қошидаги Қизилқум геокимёвий экспедициядаги А.Ф.Соседко, Л.Л.Шилин, Л.А.Кравченко ва ҳк ходимлари томонидан ҳудуд ўрганилиб чиқди. Улар томонидан олинган олинган маълумотлар уларнинг ўзи тузган Марказий Қизилқум тектоник харитасига киритилди. Олиб борилган ишлар натижасида Букантов қатламлари йўналишининг давоми Шимолий Нуротанинг давоми эканлиги аниқланди. Районнинг геологик тузилиши ҳақида Н.Г.Кассин, А.С.Аделунга, Д.В.Наливкиннинг регионал-тектоник ишларида айтиб ўтилган.
Букантовнинг палеозой ётқизиқларининг бўлиниши В.А.Захаревичнинг 1934 йилдаги ишларида кўрсатиб ўтилган.
1936 йилдан 1940 йилгача Марказий Қизилқумда Н.П.Петров, А.Ф.Соседко, В.А.Захаревич, Т.М.Местковский ва ҳклар томонидан изланиш ишлари олиб борилди.
1940 йилда С.А.Кушнарем томонидан геологик съёмка ишлари олиб борилди.
1945-1956 йилларда А.И.Пак, В.В.Cикорский, К.К.Пятков, Х.Х.Урманов, М.А.Аваков, А.К.Бухарин, Г.И.Миронов ва бошқалар томонидан районда назарий изланишлар олиб борилди.
1952 йилда А.И.Пак, В.В.Сикорский ва бошқалар, Олтинтов асоси ва умуман Жанубий Букантов палеозой ётқизиқларида пастдан юқорига қараб Алтинтов, Кокпатас ва кўксой свиталарини ажратиб, уларни қуйи силурга киритишди.
1954 йилда К.К.Пятков Кокпатас свитасининг ётқизиқларини Кокпатас тоғ районидаги визе оҳактошларига тўғри ётганлиги сабабли ўрта карбонга киритади.
1954-1955 йилларда Букантов ҳудудида миқёси 1:100000 миқёсдаги геологик-қидирув ишлари Х.Х.Урманов, Г.И.Миронов, Э.Д.Мамедов ва бошқалар томонидан олиб борилди. Бу ишларнинг натижасида Букантов палезой ётқизиқлари синчков бўлиб чиқилди.
1956 йилда К.К.Пятков, М.А.Аваков ва бошқалар томонидан Кокпатас тоғларининг геологик харитаси тузилди.
Палеозой ётқизиқларини ўрганишда биостратиграфик усул орқали амалга оширилди ва К.К.Пятков, Х.Х.Урманов, Р.В.Зееман, А.К.Бухарин томонларидан ўтказилиб, бутун ҳудуднинг ётқизиқлари ўрганилиб чиқилди.
ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида Россиялик геолог-тадқиқотчиларнинг аҳён-аҳёнда олиб борган изланишларини ҳисобга олмаганда умуман Қизилқум региони ва, хусусан, Марказий Қизилқум районида ҳудуднинг геологик тузилиши ҳақидаги нисбатан энг тўлиқ баён деб А.С.Кушниёр томонидан 1938-1939 йиллари олиб борган тадқиқотлар ҳақидаги ҳисоботини айтиш мумкин. А.С.КушнирБўкантовваЖетимтовда 1:1000000 миқёсдагеологикхариталашишлариниолиббордиварайоннингбиринчистратиграфиксхемасиниберди.
хулоса
Ишлаб чиқариш амалиёти тўғрисидаги хулосам шундан иборатки, биз талабалар ўқиш давомида қанчалик даражада кенг қамровли билим эгалласак, кейинчалик ўқишни битириб ўз соҳамиз бўйича ишлаганимизда олган билимларимиз бизга иш жараёнидаги фундамент вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |