3-расм. ArcMap дастурида ҳосил қилинган релъефнинг икки ўлчамли матрицаси.
Тасвир дастлабки кўриниш бўлиб, релъефни тасвирлаш аниқлигини ошириш мумкин. Яъни релъеф кесими баландлигини камайтиришимиз мумкин. Бунинг учун мавзули қатламнинг устида сичқонча чап тугмаси бир марта босилади ва сваойствасига ўтилади. У ердан тасвирнинг параметрларини танлаш мумкин .
4-расм. Релъефнинг икки ўлчамли матрицаси параметрларини ўзгартириш.
Амалий ишнинг ушбу босқичида матрицанинг қуйидаги параметрлари ўзгартирилди. Биричидан, релъефни тасвирлаш аниқлигини ошириш учун шкала поғоналари сонини ўзгартирдик. Иккинчидан, съёка қилинган худуд фақатгина қуруқликдан иборат бўлгани учун, шкаладаги ранглар қатори ўзгартирилди .
5-расм. ArcMap дастурида ҳосил қилинган релъефнинг икки ўлчамли матрицаси.
Ушбу матрица дастлабка тасвир бўлиб, релъефнинг уч ўлчамли тасвирини ҳосил қилиш учун етарли эмас. Уч ўлчамли тасвирни етарли аниқликда ҳосил қилиш учун матрицани растрли қатламга экспорт қилиш лозим бўлади .
6-расм. Релъефнинг икки ўлчамли матрицасини растр форматига
экспорт қилиш.
Матрица растрли форматга ўтказилганида релъеф кесими баландлигини дастур стандарти асосида тақдим этади. Свойствасига ўтиб, тегишлича поғоналар сони ва ранглар қатори танланади. Натижада матрицадан фарқ қилувчи баландлик асосига эга растрли тасвир ҳосил бўлади .
7-расм. Икки ўлчамли матрицанинг растрли форматга ўтказилгандаги ҳолати.
ArcScene да уч ўлчамли моделни ҳосил қилишда импорт қилиш учун растрли қатлам *.lyr форматдаги алоҳида тематик қатлам сифатида сақлаб қўйилади .
8-расм. Растрли тасвирни алоҳида *.lyr форматдаги файл сифатида сақлаб қўйиш.
Шу билан амалий машғулот топшириқларининг ArcMap да бажариладиган қисми якунланди. Топшириқнинг кейинги босқичи ArcScene дастурида релъефнинг 3D моделини ҳосил қилишдан иборат. Бунинг учун, даставвал, ArcScene дастури фаоллаштирилади. Сўнгра дастурга *.lyr форматдаги файл юкланади .
9-расм. ArcScene дастурига *.lyr форматдаги файлни юклаш.
Дастурга *.lyr форматдаги файл юкланганида дастурнинг ишчи майдонида релъефнинг икки ўлчамли модели пайдо бўлади. Яъни, тасвир текисликда бўлиб, унга ҳали апликата ўқи бўйича параметр киритилмаган .
10-расм. Релъефнинг *.lyr форматдаги растрли файлининг ArcScene дастурига юклангандаги ҳолати.
3D моделни ҳосил қилиш учун қатламаларни бошқариш ойнасидан растрли қатлам устида сичқончанинг чап тугмаси бир марта босилади ва “Layer Proporties” га ўтилади. У ердан “Base Height” га ўтилади ва “Floating on a custom curface” танланади. Сўнгра у ердан баландлик коэффициенти танланади. Бизнинг мисолда нисбий баландлик у қадар юқори эмаслиги сабабли тасвир яққол бўлиши учун дастлаб 40 коэффициент танланди .
11-расм. ArcScene да релъефнинг 3D моделини ҳосил қилишда нисбий баландликлар коэффициентини танлаш.
Керакли параметрлар танлангач, тасдифлаш буйруғи танланади. Натижада дастур бизга релъефнинг уч ўлчамли 3D моделини тақдим этади. Нисбий балаландлик коеффициенти катта бўлгани учун релъеф анчайин бўрттириб кўрсатилган .
12-расм. ArcScene дастурида ҳосил қилинган релъефнинг уч ўлчамли модели.