МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
БИОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
ФАН: БОТАНИКА
КУРС ИШИ
Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”
Эгамова Дилшода Толибовна
ЎҚИТУВЧИ: М.М.МАХМУДОВА
МАНЗИЛ:____________________________________________
______________________________________________________
ТЕЛ.:_____________
ТОШКЕНТ -2020
РЕЖА:
КИРИШ.
1- БОБ. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” ҳақида
1.1..........
1.2..........
2- БОБ..........
2.1.....
ХУЛОСА.....
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
АЛЬФАВИТ БЎЙИЧА ЁЗИЛДИ.
КУРС ИШИ 30 БЕТДАН КАМ БЎЛМАСЛИГИ ШАРТ
МУСТАҚИЛ ИШ 15 БЕТДАН КАМ БЎЛМАСЛИГИ ШАРТ
ҚИЗИЛ КИТОБ — йўқолиб бораётган ёки йўқолиш хавфида бўлган ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини қайд қилувчи давлат ҳужжати. Қизил китобда ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг камайиши, ареалларининг қисқариб бориши сабаблари ёритилади; уларни сақлаб қолиш учун тавсиялар бериб борилади.
1948 йилда ташкил этилган Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи камёб ва йўқолиб кетиш хавфида бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг рўйхатини тузиш ғоясини амалга оширишга киришди. Турларни сақлаб қолиш бўйича махсус халқаро комиссия тузилиб, 1966 йилдан бошлаб бошқа табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликда халқаро Қизил китобнинг дунё ва алоҳида минтақалар флорасига бағишланган нашрлар чоп этила бошланди.
Ўзбекистоннинг ноёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 1974 йил таъсис этилган Қизил китобда ўз аксини топган. Ўзбекистон Қ. к. и 1978 да таъсис этилди. Биринчи марта Ўзбекистон Қизил китоб ининг фаунага бағишланган қисми 1983 йил нашрдан чиқди. Унга умуртқали ҳайвонлар (балиқлар, судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар) нинг 63 тури киритилган эди. Ўсимликлар оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфида бўлган 163 тури ҳақида илк бор мукаммал маълумотлар 1984 йил босмадан чиққан Қизил китобда келтирилган. Қизил китоб — даврий нашр ҳисобланади. Унга киритиладиган ўсимлик ва ҳайвон турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи таклиф этган таснифга биноан 4 гуруҳга ажратилади:
1) йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган (жиддий муҳофаза талаб этувчи) турлар;
2) йўқолиб бораётган (ареали ва сони кун сайин камайиб бораётган, махсус муҳофазага муҳтож) турлар;
3) камёб, бевосита йўқолиш хавфи бўлмасада, кичик майдонларда камданкам учрайдиган (муҳофазага муҳтож) турлар;
4) муайян вақг давомида сони ва тарқалган майдонлар табиий сабабларга қўра ёки инсон таъсирида қисқариб бораётган (сонини назорат қилиб туриш талаб қилинадиган) турлар. Қизил китобга, унга кирган турлар мақомининг ўзгариши, махсус муҳофаза чоралари туфайли баъзи турлар сонининг тикланиши, аксинча, яшаш шароитининг ўзгариши ва бошқалар омиллар таъсирида сонининг камайиши натижасида бошқа тоифага ўтказилишини ёритиш мақсадида қайта нашр этилади. Ўзбекистон флорасининг йўқолиб кетиш хавфи остида турган 301 турининг ҳозирги ҳолатини тавсифлайдиган Қизил китоб 1998 йил да қайта босмадан чиқди. Кейинги йилларда Ўзбекистон фаунаси турлари мақомини баҳолашга имкон берувчи маълумотлар тўпланиб, янги Қизил китоб 2003 йилда чоп этилди. Қизил китобнинг сўнгги нашрига сут эмизувчиларнинг — 24, қушларнинг — 51, судралиб юрувчиларнинг — 16, балиқларнинг — 18, ҳалқали чувалчангларнинг — 3, моллюскаларнинг — 15, бўғимоёқлиларнинг — 62 тури ва кенжа тури киритилган.
Ўзбекистон фаунаси ва флорасининг баъзи турлари Халқаро Қизил китобда ҳам ўз аксини топган. Унда ҳар бир тур учун алоҳида саҳифа ажратилган бўлиб, унда мазкур ўсимлик ёки ҳайвон турининг ўзбекча, русча, лотинча (илмий) номлари, уларнинг систематик ўрни, қисқача морфологик тавсифи, тарқалиши, яшаш муҳити, табиатдаги сони, кўпайиши, ареали ва сонининг ўзгариши сабаблари, муҳофаза қилиш чоралари ва бошқалар баён этилган.
Қизил китобга киритиладиган ҳайвон ва ўсимлик турлари бўйича таклифни илмий текшириш муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, айрим олимлар тавсия қилиши мумкин. Муҳофаза қилиниши натижасида ўз ареалини қайтадан тиклаган ва йўқолиб кетиш хавфи туғилмайдиган ўсимлик ва ҳайвон турлари Қизил китобдан чиқарилади. Қизил китобга киритилган турлар давлат қонуни асосида муҳофаза қилинади; уни бузган юридик ва жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби» нинг зарурлиги
Ер куррасида ҳозирги вақтда 670 минг (шундан 500 минги гулли ўсимликлар) ўсимликлар ва 1,5 миллион ҳайвон турлари мавжуд бўлиб, уларнинг 93% учун қуруқлик ва 7% и учун сув яшаш муҳити ҳисобланади.Турларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг йўқолиб кетиши сабаби эволйуцион тараққиёт жараёни бўлиб, ерда геологик шароитларнинг ўзгаришига ҳам боғлиқдир. Аммо одамнинг келиб чиқиши натижасида бу табиий жараён бузила бошлади, ҳайвон ва ўсимликларнинг антропоген (инсон фаолияти) таъсирлари натижасида йўқолиб бориш жараёни тезлаша бошлади.Одам томонидан янги ерларнинг, оролларнинг ва континентларнинг ўзлаштирилиши натижасида бутун сайёра масштабида фауна ва флоранинг хилма-хиллиги тобора камайиб бориш жараёни кузатилмоқда.Турларнинг қирилиши қадим замонлардаёқ бошланган эди. Ўн минглаб йиллар илгари овчилар томонидан мамонтлар, қалин жунли каркидонлар, гигант буғулар, ғор арслони ва айиқлари, ўрта асрларда Европа тури, Стеллер сигири қирилиб кетди. Ҳозирги биз яшаб турган даврда турларнинг йўқолиб кетиш жараёни жуда жадаллик билан давом этмоқда. 1600 йилдан 1875 йилгача сут эмизувчиларнинг 63-тури, қушларнинг 74 тури йўқолиб кетди. Кейинги йилларда ҳар йили 1 дан 10 гача ҳайвон ва 1 тадан ўсимлик турлари йўқолиб кетмоқда. Ҳозирги вақтда умуртқали ҳайвонларнинг 600 га яқин тури, жуда кўп ўсимликлар турлари бутунлай йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.Ўсимлик ва ҳайвон турларининг тобора йўқолиб бориш хавфи мамлакатлар ва бутун дунё миқёсида зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш эҳтиёжини туғдирмоқда.1948 йилда табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи тузилди. Бу ташкилот флора ва фаунани муҳофаза қилишга қаратилган ҳамма ишларни бирлаштиради. Мазкур халқаро уюшма 1973 йилда «қора рўйхат»ни чоп этди, унда батамом йўқолиб кетган ҳайвонот турлари рўйхати келтирилган.
Жаҳон «Қизил китоби» 1979 йилгача чоп этилди, шунингдек собиқ СССР да ҳам «Қизил китоб» 1979 йилда чоп этилди. «Қизил китоб» хавф хатар белгиси. Бу китобга кам ва йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонларнинг турлари тўғрисида маълумотлар берилган.
Ўзбекистон ўсимлик ва ҳайвон турлари сони 27000 дан ортиқ бўлиб, улардан ҳайвон турлари 15000 дан ортиқ, ўсимликлар, замбуруғлар ва сувўтлари эса 11000 атрофида.Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳозирги кунда 4500 га яқин гулли ўсимлик турлари мавжуд. Улар орасида жиддий муҳофазага муҳтож кўпгина камёб, эндем ва реликт турлар мавжуд. Бундай турларнинг сони 400 атрофида бўлиб, улар Ўзбекистон флорасининг 10-12% ини ташкил қилади.Зарафшон воҳасининг флораси 2600 тур, Самарқанд вилоятининг 1700 тур, ундан 201 тур доривор ўсимликлардир.
Ўзбекистон флорасининг йўқолиб кетиш хавфи остида турган 163 тур «Қизил китоб»нинг 1984 йилги нашрига киритилган, янги «Қизил китоб»да эса (1998) киритилган ўсимлик турларининг сони 301 тага етди.Ўзбекистон фаунасида умуртқасиз ҳайвонларнинг 677 тури (сут эмизувчилар-108, қушлар-432, судралиб юрувчилар-58, амфибиялар-2 ва балиғлар-77) мавжуд, умуртқасиз ҳайвонлар турлари эса 15 мингдан ортиқ.
Ўзбекистоннинг биринчи «Қизил китоб»и 1983 йилда нашр қилинган бўлиб, унга умуртқали ҳайвонларнинг 63 тури киритилган эди.
Янги «Қизил китоб» (2003) биринчи бор давлат тилида ёзилган бўлиб, иккинчи томида сут эмизувчиларнинг 23 тури, қушларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг 16 тури, балиғларнинг 17 тури, халқасимон чувалчангларнинг 3 тури, моллускаларнинг 14 тури ва бўғимоёқлиларнинг 61 тури киритилди.
Таъкидлаш лозимки, «Қизил китоб»га киритилган ўсимликлар ва ҳайвонлар рўйхати йилдан-йилга аниқроғ бўлмоқда ва биз уларнинг янги нашрларига гувоҳ бўламиз.
Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ида ўсимлик ва ҳайвонот тури, оиласи, авлоди, туркуми тартибида алфавит бўйича рўйхатга олинган ва ҳар бир ўсимлик кўргазмали тарзда суратлари келтирилган. Бу ўз навбатида ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот турлари тўғрисида кенг омма томонидан аниқ тасаввурга эга бўлишларига ёрдам беради.
«Қизил китоб» муҳофаза чораларини кучайтириш, қўриқхона ва буюртма ҳудудларини кенгайтириш, ёввойи ўсимликлар билан савдо-сотиқни тартибга солишда лицензиялар тизимини жорий қилиш каби бир талай муҳим тадбирларни кун тартибига қўяди.
Умуман, бу китоб барча ўсимлик ва ҳайвонот муҳофаза қилиш борасида қонун асосларига таянган муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Китобга киритилган ўсимлик турлари 4 категорияга бқлинган: «0» мақоми берилган ўсимлик турлари йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган ўсимликлардир.
«1» мақомидаги ўсимликлар турлари эса йўқолиб бораётган турлардир. Бунга йўқолиб кетиш хавфи остида турган, сақлаб қолиш учун махсус муҳофаза қилишни талаб этадиган ўсимлик турлари киритилган.
«2» мақомидаги турлар эса ноёб турлардир. Бу гуруҳга маълум кичик майдонларда ўзига хос шароитларда сақланиб қолган, тез йўқолиб кетиши мумкин бўлган ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун жиддий назоратни талаб этувчи турлар киради.
«3» мақомидаги ўсимлик турлари камайиб бораётган ўсимликлардир. Бу гуруҳга киритилган ўсимлик турлари маълум вақт ичида сони ва тарқалиш майдонлари табиий сабабларга ёки анропоген омиллари таъсири остида қисқариб кетаётган турлар киради.
Мазкур рисолага Самарқанд вилояти ҳудудида учрайдиган ва Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган, инсон муҳофазасига муҳтож ўсимлик ва ҳайвон турлари тўғрисидаги маълумотлар матнлари ўзгартиришларсиз киритилди.
Ўзбекистон Республикаси вилоятлари бўйича “Қизил китоб”га киритилган ўсимликлар сони. Янги нашр бўйича (1998-йилги нашр).
2-боб
Республикамиз қўриқхоналарида муҳофаза қилинаётган ўсимликларнинг умумий ҳолати нисбатан яхши бўлишига қарамай, кишилар хўжалик фаолияти олиб борадиган ҳудудларда кўплаб ёввойи турларнинг табиий заҳиралари кескин камайиб кетмоқда. Дунёга донғи кетган лола ва саллагуллар, қимматбаҳо доривор ўсимликлар – етмак, бозулбанг, коврак, ширинмия, ковул кабилар кейинги йилларда кескин камайиб кетди. Бухоро отостегияси, йирик гулли островския, Минквитс тезиуми каби бир қатор реликт турлар йўқолиб кетиш ҳолатига келиб қолди.
Аҳолининг табиатга нотўғри муносабати табиий шароитда ўсадиган ўсимлик турларининг камайиб кетишига энг асосий сабаб бўлмоқда. Бугунги кунга келиб йирик шаҳарлар ва қишлоқларимиз атрофида қизил лола, саллагул, ширач ва шунга ўхшаш нафис гулли ўсимликлар жуда камайиб кетган.
Бу борада юзага келаётган муаммоларнинг қай даражада жиддийлашиб бораётганлигини Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”нинг янги нашрларида кўришимиз мумкин. Маълумки, “Қизил китоб” Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг олимлари томонидан нашрга тайёрланади. Мазкур китобнинг аввалги нашри чоп этилганидан бери орадан ўтган 10 йил ичида Ўзбекистоннинг ўсимлик дунёси таркибида қандай ўзгаришлар рўй берди, айниқса, унинг ноёб турлари бўйича ҳолат қандай?
“Қизил китоб”нинг 1984-йилги илк марта чоп этилган нашрига Ўзбекистон флорасининг йўқолиб кетиш хавфи остида қолган 163 та тури киритилган. Бу турларнинг тақдири билан республика мутахассислари, олимлари муттасил шуғулланиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида олиб борилган кузатишлар айрим ўсимлик турлар тупларининг сони ва майдони анча кенгайганлигини кўрсатмоқда. Масалан, сўнгги йилларда олиб борилган изланишлар анзур ва Суворов пиёзлари маълум даражада кўпайганлигини кўрсатади. Миллий флорамизнинг энг камёб ўсимликлардан саналган Минквитс тезиуми тупларининг сони 17 тадан 100 дан ортиқ тупларгача ортганлиги бир неча йиллар давомида олиб борилган дала кузатувлари орқали аниқланди. Айни вақтда айрим ўсимлик турларининг тарқалиш майдонлари кескин қисқариб, табиий популяцияларининг ҳолати салбий томонга ўзгарган. Омонқора, Писком пиёзи, Маргарита мармараги, тиёншон мармараги кабилар шулар жумласидандир.
4-1 Виктор омонқораси 4-2 Маргарита мармараги
Кейинги йилларда олиб борилган изланишлар ўлкамиз флорасига мансуб яна 138 турдаги ўсимликни “Қизил китоб”га киритиш лозимлигини кўрсатмоқда. 1998-йил маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ўсимлик турларининг сони 301 тани ташкил этган бўлса, янги нашрдан 48 оилага мансуб 313 турдаги ўсимлик ўрин олди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти илмий ходимларининг кейинги йиллар мобайнида вилоятлар кесимида олиб борган илмий-тадқиқот ишларининг самараси ўлароқ, “Қизил китоб”нинг аввалги (2009) нашридаги маълумотлар янгиланди, яъни, “Қизил китоб”нинг янги нашрига айрим жиддий ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Ўзбекистонда кам учраши, тарқалиш ҳудудлари, яъни тарқалиш майдонлари, асосан бошқа мамлакатлар (Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқалар)га тўғри келганлиги сабабли, ботқоқ тошёрари, кечки ллойдия, Мартиус қиличўти, Олтой троллиуси, юмалоқбаргли парпи, Тожикистон етмаги ва бошқа бир қанча турлар “Қизил китоб”дан чиқариш лозимлиги борасидаги илмий тавсиялар тайёрланди. Улуғбек скабиозаси, Олга сорбарияси, Олой наталиелласи ҳам “Қизил китоб”даги турлар рўйхатидан чиқарилди, сабаби, ҳозирги кундаги маълумотларга кўра, уларнинг ареаллари Ўзбекистон ҳудудига тегишли эмаслиги аниқланди.
Бундан ташқари, сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар Келлер астрагали, Олатоғ заъфарони, Ольга сохта клаусияси, Севертсов муғултоғи, Липская чандири сингари турларнинг ўсиш майдонларини кенгайганлиги аниқланиб, мавжуд табиий ва антропоген омиллар йиғиндиси уларнинг йўқолиб кетиш хавф эмаслиги тадқиқотлар давомида ўз тасдиғини топди. Шунга асосланган ҳолда, мазкур турлар “Қизил китоб”дан чиқарилди. Мақоми 0 га тенглаштирилган, яъни йўқолиб кетган деб ҳисобланувчи турлар сони 19 тадан 10 тага қисқарди. Шунингдек, 15 та ноёб ва мамлакатимиз флораси учун эндемик турлар ҳам “Қизил китоб”га киритилди. Қизиқарлиси шундан иборатки, улар орасида сўнгги бир неча йилда Ўзбекистонлик олимлар томонидан кашф этилган ва ҳозиргача дунё ботаника фани учун номаълум бўлган турлар ҳам бор. “Қизил китоб”нинг аввалги нашри билан яқин кунларда чоп этилиши режалаштирилаётган янги нашрини таққослайдиган бўлсак, эндиликда 157 та турларнинг камёблик мақоми ўзгарди. Шунингдек, аввалги нашр чоп этилганидан бери халқаро ботаника номенклатурага киритилган кўп сонли ўзгаришлар туфайли, шу жумладан, ДНК-таҳлиллаш усулидан кенг фойдаланилиши муносабати билан узоқ вақт давомида махсус адабиётларда қўлланилиб келинган кўплаб таксономик бирликлар (турлар, туркумлар, оилалар)нинг илмий номлари ҳам ўзгарди.
“Қизил китоб”нинг янги нашрига антропоген омиллар таъсири остида қолган ва тобора камайиб бораётган бир нечта тур ҳам киритилган. Эслатиб ўтамиз, мазкур турлар “Қизил китоб”нинг аввалги нашрида қайд этилмаган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти илмий ходимлари томонидан Тожик ковраги табиий популяцияларининг ҳозирги ҳолати, табиий заҳиралари ва тарқалиш ҳудудларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар натижасида ўсимлик популяциялари сонининг кескин қисқариб кетганлиги, ўз навбатида, ўсимлик заҳираси ҳажмининг камайиб кетганлиги аниқланди. Бунга асосий сабаб, табиатдан фойдаланувчилар томонидан ўсимлик хомашёси (шираси) назорациз, режасиз ва нотўғри (ўсимлик илдизи ўзак қисмини тўлиқ кесиб ташлаш орқали – бунда ўсимликнинг тўлиқ нобуд бўлишига олиб келади) йиғиб олинаётганлигидир. Боиси шуки, ўсимликдан фармацевтикада қон тўхтатувчи бойлам сифатида фойдаланилади. Халқ табобатига бағишланган қатор илмий манбаларда бу шира аменорея касаллигини даволашда катарал маҳсулот сифатида тавсия этилган. Кўпчилик Шарқ давлатларида халқ табобатида бу ўсимлик илдизидан олинадиган шираси қуруқ йўтал, метеоризм ва томир тортишиш касалликларида фойдаланилади. Атеросклероз, катаракта, асаб ва руҳий бузилишларнинг ривожланишини тормозловчи восита сифатида юқорида даражада қадрланади. Бундан ташқари, ўсимлик кучли антигельминт хусусиятига эга. Қандолатчиликда хушбўй ҳид берувчи сифатида фойдаланилади. Бироқ, буларнинг барчаси қатъий тавсиялар асосида ва дори воситаларини тайёрлаш рецентларига жиддий риоя қилингани тақдиридагина ижобий таъсир аҳамиятига эга бўлишини унутмаслик лозим.
Республикамизнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари худудларидаги юқори адир ва қуйи тоғ минтақаларида жойлашган табиий захираларидан, яъни) бундай нооқилона фойдаланиш натижасида илгари хўжалик аҳамиятига эга бўлган майдонлар буткул яроқсиз ҳолатга келиб, мазкур турни Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”нинг навбатдаги нашрига 3-мақом билан тавсия этилишига асос бўлди.
Тожик ковраги (Ферула тадшикорум Пименов)
Эндиликда, тожик ковраги табиий популяцияларини сақлаб қолиш ва қайта тиклаш учун:
- ўсимлик табиий популяцияларидан унинг ширасини йиғиб олишга йўл қўймаслик (бу ўсимлик популяцияларининг қайта тикланишига замин яратади);
- ўсимликни кенг масштабли сунъий плантацияларини ташкил этиш;
- сунъий плантацияларни ташкил этишда ўсимлик табиий популяцияларидан фойдаланиш, яъни популяцияларга зарар етказмаган ҳолда ўсимлик уруғларини йиғиб олиш;
- ўсимликни табиий популяцияларидан фойдаланишда қатъий назоратга йўлга қўйиш;
- ўз навбатида, тегишли ташкилотлар томонидан табиий популяцияларни муҳофаза қилишни қатъий чора-тадбирлар режаси асосида амалга оширишни йўлга қўйиш зарур.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ЎзР ФА Ботаника институти томонидан доривор ва хўжалик аҳамиятига эга бўлган ўсимликларнинг табиий заҳираларини ўрганишга қаратилган махсус тадқиқотлар натижаларига кўра, табиатдан фойдаланувчилар томонидан ўсимлик хомашёси режасиз ва назорациз йиғиб олиниши натижасида сассиқ коврак (Ферула фоетида Л.), қизилмия (Глйcйррҳиза глабра Л.), Самарқанд ўлмасўти (Ҳеличрйсум мараcандиcум Попов эх Кирп.) кабиларнинг ҳам табиий популяцияларининг кескин қисқариб кетганлиги ва заҳиралари деярли қолмаганлиги аниқланди. Бу эса мазкур ўсимликларнинг ҳам тожик ковраги қаторида Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”нинг навбатдаги нашрига тавсия этилишига сабаб бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |