10. Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий ҳудудларнинг тутган ўрни Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисодий худудлар функциялари ва туркумланиши. Эркин иқтисодий худудларни ташқил этиш ва бошқариш тажрибаси. “Эркин иқтисодий ҳудуд” (ЭИҲ) тушунчаси. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг кўринишлари. Эркин иқтисодий ҳудудларни ташқил этишнинг АҚШ, Хитой моделлари ва уларнинг хусусиятлари. Молиявий ва маъмурий тадбирлар. Эркин иқтисодий ҳудудларда жорий этиладиган имтиёзлар. Савдо ЭИҲлари. Технопарклар. Технополислар. Оффшор ҳудудлар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда эркин иқтисодий ва саноат зоналарининг фаолиятини йўлга қўйиш, уларни жадал ривожлантириш масалалари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарорининг ижроси (Слайд-шоу ва ақлий ҳужум) 11. Технологияларни халқаро узатиш Технология ишлаб чиқаришнинг алоҳида омили сифатида. Тижорат ёки беғараз асосда илмий-техника ютуқларининг давлатлараро ҳаракати. Юқори технологияли товарлар савдоси. Капитал сиғимкорлиги юқори технологик товарлар савдоси. Юқори малакали илмий-техника кадрларнинг халқаро миграцияси. Қазиб чиқаришда янги илмий техника ютуқларидан фойдаланилган табиий бойликлар савдоси. Нейтрал техник тараққиёт. Меҳнатни тежовчи техник тараққиёт. Капитални тежовчи техник тараққиёт. Товарнинг ҳаёт цикли назарияси. Технологияларни халқаро узатиш шакллари ва механизмлари. Патент. Лицензия. Копирайт. Товар белгиси. Инжиниринг. Технологияни халқаро узатиш босқичлари. Роялти. Франчайзинг. Халқаро техник ҳамкорлик. Технологик грантлар. Техник ёрдамни молиялаштириш. Техник ёрдам механизмлари. Халқаро технологиялар бозорининг ривожланиш тамойиллари.
12. Халқаро валюта-кредит ва молия муносабатлари Миллий ва минтақавий валюталар тизимидаги қонун-қоидалар. Валюта бозорлари: вазифалари ва турлари. Халқаро кредит муносабатларнинг моҳияти. Сузиб юрувчи ва фиксация қилинган валюта курслари. Валюта операциялари ва уларнинг шакллари. Валюта позициясини шакллари. “СВОП”, “ФОРВАРД” операциялари, валюта ваучерлари “СПОТ”, қимматбаҳо қоғозлар арбитражи. Валютани чекланиши, унинг кўринишлари. Валюта тавакалчилиги. Валюта тавакалчилигини суғурталаш. Халқаро молия-кредит ташқилотлари. Халқаро валюта фонди (ХВФ), унинг функциялари. Умумжаҳон банки гуруҳи, Европа таъмирлаш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОРБ), Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида миллий валютамизни эркин конвертация қилиш масаласи. (Слайд-шоу ва ақлий ҳужум)