Регионал гидрогеология - ер ости сувларини халқ хўжалигида ишлатиш масқадида уларнинг ҳудудлар аро тарқалганлигини, ҳосил бўлиш қонуниятларини, табиатини, химик ва физик ҳусусиятларини ўрганади ва сув қатламларини геологик структуралар билан боғлиқлигига баҳо беради.
Гидрогеологик тадқиқотлар услуби - бу йўналиш гидрогеологиянинг амалий йўналишларини ўз ичига олиб, ҳар хил мақсадлар учун олиб бориладиган гидрогеологик тадқиқотларнинг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқади.
Ҳозирги кунда қуйидаги йўналишлар бўйича ер ости сувлари билан боғлиқ бўлган масала ва муаммоларни ечиш учун тадқиқотлар олиб борилмоқда:
+аттиқ қазилма бойлик конларининг гидрогеологияси;
Нефть ва газ конларининг гидрогеологияси;
Минерал, термал ва саноат сувлари;
Радиогидрогеология;
Сув конларини қидириш, разведка қилиш ва уларни миқдорий баҳолаш;
Мелиоратик гидрогеология;
Ер ости сувларининг режим ва балансини тадқиқотлаш - гидрогеоэкологик мониторинг;
Гидрогеологик жараёнларни моделлаштириш;
Криогидрогеология;
Гидрогеоэкология.
Ҳар бир назарий ва амалий йўналишлари аниқ мисоллар тимсолида шархлаб талқин қилиб берилади.
Ер шарида сувларнинг тар+алиши ва уларнинг
табиатда айланма ҳаракати
Сув атмосферада, ер юзасида ва ер қаърида мавжуд бўлиб Ер шарининг гидросферасини ташкил қилади. Ернинг сатхига нисбатан гидросфера иккига - ер ости ва ер усти гидросферасига ажралади.
Умуман олганда ер шарида сувларни айланма ҳаракатини эътироф қилишимиздан олдин биз парланиш, транспирация, ер усти ва ер ости оқимлари тушунчасига эга бўлишимиз керак.
Парланиш икки турга бўлинади. Биринчиси бу ер сатхидан парланиш, иккинчиси эса очиқ сув стахидан парланишдир. Биринчи турдаги парланиш махсус асбоблар ва лизиметр қурилмалари билан аниқланади (мисолларда тушунтириш).
Иккинчи турдаги парланиш миқдорини махсус гидрометеорологик тажриба майдонларида ёки эмперик формулалар орқали топилади.
Транспирация - бу аэрация зонасидаги намликни ва асосан грунт сувларини ўсимликлар танасига шимилиб барглари орқали атмосферага парланиб чиқиб кетишидир.
Ер усти оқимлари деганимизда бу ёғин - сочин сувларини ер юзасидаги ҳаракатига айтилади.
Атмосфера ёғин сочинлари асосан юза оқим бўйлаб, парланишга ва тоғ жинсларига (тупроқ қатламига) шимилишига сарф бўлади.
Оқим қуйидаги ўлчамлар билан ҳарактерланади.
Оқим модули М - дарё бассейнининг 1 км2 юзасидан бир бирлик вақт ичида оқиб ўтаётган сувнинг миқдорига айтамиз.
Q 10 3
Мқ , лғc 1 км2 дан
F бас
Бу ерда: Q - ўрта йиллик сарф м3ғс;
Fбас- дарё бассейнини юзаси км2
2. Оқим нормаси - бу оқимнинг кўп йиллар давомида (40-50 йил ) кузатилган хажмининг ўрта арифметик миқдоридир.
3. Оқим коэффициенти - бу бирор бир вақт учун аниқланган оқим миқдорини «у» шу давр давомида кузатилган атмосферада ёғин сочинларини миқдорига бўлган нисбатига айтамиз:
y
n қ
x
Ер ости, ер усти ва атмосферадаги сувлар бир - бири билан боғлиқ ва доимий ҳаракатда бўладилар.
+уёш энергиясининг ва ер тортиш кучининг таъсири остида табиатда сувлар доимий (мангу) айланишда бўладилар.
Океанлар сатҳидан, денгизлардан, дарёлардан, кўл ва ботқоқликлардан, қуруқликдан ва ўсимлик юзасидан сув пар ҳолда атмосферага ўтади. Атмосферада босимнинг ўзгариши натижасида пар массалари кўчиб юриб, маълум шароитда қуюқлашиб ёғин - сочин кўринишида яна қайтиб ер юзасига тушади.
Сув алмашиш жараёнида уч хил сув айланишини - катта (ташқи), кичик ва ичкари турлари ажратилади.
Катта сув айланишда биз океан ва денгизлардан парланган сувларни қуруқлик томонга ўтиб, ёғин- сочин ҳолда қуруқликка тушиб, бу сув массасини бир қисмини ер усти ва ер ости оқими тарзида яна океан ва денгизларга қайтиб тушишига айтамиз.
Кичик сув айланиши- бу океан ва денгизлардан парланган сув массаларини яна қайтиб океан ва денгизларга тушишига айтамиз.
Ички сув айланиши- бу континентлар юзасидан, дарё, кўл, ботқоқликлар юзасидан парланган сув массаларини яна қайтиб континентлар юзасига тушишига айтамиз.
Ер шари бўйлаб, континентларда ёки алоҳида худудларда айланма харакатда бўлган сув миқдорининг кўрсаткичини - сув баланси деб атаймиз.
А. М. Великанов томонидан (бошқа холлар учун ҳам андоза бўлиши мумкин бўлган) алоҳида дарё ҳавзаси учун қуйидаги сувнинг миқдорий мувозанат- баланс тенгламаси таклиф қилинган.
Xқy+z+u+w
бу ерда: х-ёғин сочин миқдори; у-дарё оқими, мм; z- конденсация миқдори ҳисобга олинган парланиш миқдори, мм; u-намлик миқдорини ўзгариши, яни кўпайиши ёки камайиши (мисол: қор қатламини қалинланиши ёки юпқалашиши, ер ости сувларини кўтарилиши ёки пасайиши ва ҳ.к.) w-қўшни ҳавзалар билан сув алмашиниш миқдори.
Б. И. Куделин томонидан ҳавзаларнинг геологик ва гидрогеологик ҳусусиятларини эътиборга олган ҳолда алоҳида дарё сув ҳавзалари учун қуйидаги баланс тегламаси таклиф қилинди:
X0қYO+Z0 + W0
Бу ерда: W0 -ер ости сув қатламларини ёғин сочин сувлари ҳисобига тўйиниши ёки бу қатламлардан ер ости сувларининг ер юзасига чиқадиган миқдори. X0,YO,Z0 – Великанов тенгламасида келтирилгандек.
Юқорида келтирилган тушунчалар расмлар ва мисоллар ёрдамида баён қилинади.
Атроф мухитда (умуман табиатда) сув айланиш механизмларини аниқлаш ва унда ер ости сувларини иштирокини миқдорий баҳолаш гидрогеология, айниқса гидрогеоэкология муаммоларини ечишда катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |