Курснинг ма+сади, масалалари ва унинг ў+ув
жараёнидаги ўрни
Курснинг асосий мақсади геология ва экология оламида етилган ютуқлар ҳамда заомнавий тушунчалар доирасида бўлғуси бакалавр - геологларда гидрогеологик дунёқарашни ривожлантириш ва уларнинг онгида - ер ости сувлари бу заминимизнинг ажралмас қисми, ер ости гидросферасининг таркибий томири эканлиги ҳақидаги тушунчаларни илмий асосда шакллантириб бориб уларга ер ости сувларининг тараққиётини ер шарининг геологик ривожланиши билан биргаликда тадқиқотлашни асослаб беришдир.
Курснинг марказий масаласи - гидрогеология тушунчасини ва унинг асосларини очиб бериш, ер ости сувларининг ривожланиш қонуниятларини экологик муҳит ва геологик жараёнлар доирасида ёритиш, улардан фойдаланиш муаммоларини ҳамда ер ости гидросферасини муҳофаза қилиш ва маълум даражада аниқ мақсадларда ер ости сувларини бошқариш услублари билан бўлғуси талабаларни таништириб уларда мутахассислик рухини уйғотишдир.
Гидрогеология фани бир бири билан узвий боғлиқ бўлган бўлимларга эга бўлиб, умумий ҳолда уларни иккита катта таркибий қисмга бириктириш мақсадга мувофиқдир,- бу назарий ҳамда услубий- тадбиқий гидрогеологиядир. Биринчи таркибий қисмни умумий гидрогеология, гидрогеодинамика, гидрогеотермия, гидрогеохимия, палеогидрогеология, регионал гидрогеология ташкил қилса иккинчиси маҳсус гидрогеология бўлиб, халқ хўжалиги ва амалий масалаларни ечишга йўналтирилган услубларни ишлаб чиқади.
Гидрогеология фанининг асосий ривожланиш бос+ичлари
Гидрогеология фани ҳам бошқа фанлар қаторида инсон фаолиятини кўлами кенгайиб бориши билан бир қаторда унинг талабларини қондириш йўлида ривожланиб келди.
«Ер ости сувлари қимматли қазилма бойликдир» деган эди академик Карпинский.
+адим замонлардан маълумки, эрамиздан олдинги асрларда одамзод ўз яшаш муҳитини фақат ер устида мавжуд бўлган чучук сувлар яқинидагина эмас, балки ер ости сувларидан фойдаланаолиш имконияти бор жойларда ҳам ривожлантирган. Эски замонда сайёҳлар ва кўчманчи халқлар қаерда чучук сув бўлишини айтиб бераолганлар ва улардан қудуқлар ёрдамида фойдаланганлар.
Ўрта Осиёда (Эрон, Афғонистон, Туркманистон) қадим замонларда тоғ ён бағирларида ҳосил бўлувчи чучук сувларни махсус ер ости иншоотлари - тонеллар қазиб (кяриз) анча масофагача узатганлар ва халқни чучук ер ости суви билан таъминлаганлар.
Ер ости сувлари тўғрисидаги маълумотларни илмий равишда талқин қилиш ишлари XVIII-XIX асрларга тўғри келади.
Гидрогеологияни фан сифатида ривожланиши XIX ва XX асрларнинг бошларидан кўзга ташланади.
Биринчи гидрогеологик илмий талқинлар Россияда 1724 йилда тузилган геологик экспедиция натижалари асосида тезлашиб кетди (С.П. Крашенников, И.И. Лепехих, В.Ф. Зуев ва бошқалар).
Ўрта Осиёда биринчи ер ости сувлари тўғрисидаги илмий талқин Абу Райхон Беруний томонидан амалга оширилди.
1757-1759 йилларда М.В. Ломоносов ер ости сувларининг геологик жараёнлардаги иштироки тўғрисида илмий тушунчалар ишлаб чиқди.
В.М. Севергин 1800 йилда биринчи бўлиб ер ости минерал сувларининг таснифини ишлаб чиқди.
Европада ер ости сувларини ҳаракатини қонуниятини ўрганиш кенг кўламда олиб борилди.
Россияда эса асосан регионал гидрогеология тезда ривожлана бошлади.
Гидрогеология фанини Геологияни бир йўналиши деб қараш, асосан Россияда XIX асрнинг 60 йилларидан бошланди. Шу кезларда Г.П. Гельмерсен биринчи бўлиб гидрогеология атамасига таъриф берди.
Гидрогеологик тадқиқотлар Россия ва Ўрта Осиёда, Россияда 1882 йил Геологик комитет тузилиб, экспедициялар ташкил қилгандан сўнг тезлашиб кетди.
Бу ерда И.В. Мушкетов, Н.А. Соколов, Г.Е. Шуровского, С.Н. Никитина, Н.Ф. Погребов, В.В. Докучаев ва бошқа геологларни роли бордир.
1941 йилларгача регионал гидрогеология ва ер ости сув заҳираларини қидириш ишлари Россия, Украина ва Ўрта Осиёда жуда ҳам тезлашиб, кўп маълумотлар тўпланиб, етукли олимлар етишиб чиқди. Булар Ф.П. Саверенский, Н.Ф. Погребов, А.Н. Семихатов, В.С. Ильин, О.К. Ланге, Н.И. Толстихин ва бошқалардир.
Уруш йилларидан сўнг кенг кўламда тикланиш ишлари бошланиб гидрогеологик ва мухандис геологик тадқиқотлар маълум Давлат режасига асосан ривожлана бошлади. Бу йиллар давомида гидрогеология бир неча ўз тармоқлари (йўналишлари ) бўйича ривожланди ва олинган натижалар асосида кўпдан кўп асарлар ва услубий қўлланмалар юзага келди. Бу ишларда О.К. Ланге, А.И. Сильин - Бекчурин, К.И. Маков, Т.П. Афанасев, А.М. Овчинников, Г.Н. Каменский, Н.И. Плотников ва бошқалар катта хисса қўшдилар.
Ўрта Осиёда ер ости чучук сувларини қидириш ва уларни халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш ишлари кенг миқёсда олиб борилди. Регионал геология, мелиоратик гидрогеология, гидрохимия йўналишлари тез ривожлана бошлади. Н.А.Кенесарин, М.М. Крилов, Н.Н. Ходжибаев, А.Н. Султонхўжаев, А.С. Хасанов ва бошқалар томонидан Ўзбекистон Гидрогеологиясига бағишланган кўп асарлар яратилди.
Ўзбекистонда, ҳозирда гидрогеологияни кўп йўналишлари бўйича долзарб муаммо ва масалалар мавжуд.
Ўзбекистон гидрогеологияси янги чоррахада, ер ости сувларини экологик талаблар доирасида бошқариш йўналишида ривожланмоқда ва Ўзбекистон гидрогеоэкологияси вужудга келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |