Мирзо улу/бек номидаги ызбекистон миллий университети



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/42
Sana22.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#89750
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Имтиҳон саволлари файли (1)

Ўзбек анъанавий театри. Анъанавий театрнинг илк даври. Амир Темур ва 
Темурийлар даври анъанавий театри. Анъанавий театр жанрлари ва репертуари.  
Янги ўзбек театри шаклланиши ва ривожида анъанавий театрнинг ўрни. 
Туркистон ҳудудида халқ анъанавий томошаларининг аҳволи. Ўзбек анъанавий 
театри XIX асрда янги мавзу ва шакллар билан бойиганлиги. Масхарабозлар 
санъатининг цирк санъатини шакллантиришдаги роли. Халқ қўғирчоқ театри. 
ХХ аср ўзбек театри. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида 
янги ўзбек театрини яратишга ҳаваснинг туғилиши. Туркистонда рус, кейинроқ 
озарбайжон ва татар труппалари сафарлари таъсирида Европача саҳна санъатига 
қизиқишнинг кучайиб бориши. Маърифатпарвар зиёлилар янги ўзбек театрининг 
тарғиботчилари. Аҳмад Дониш, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат каби 
маърифатпарварларнинг театр ва концерт томошалари ҳақидаги фикрлари баёни.  
М.Беҳбудий, Н.Қудратулла, А.Авлоний, А.Қодирий, А.Бадрий, Ҳожи Муъин, 
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийларнинг драматургия соҳасидаги ижодий фаолияти 
ўзбек миллий драматургиясининг туғилишига сабаб бўлиб, унинг шаклланиш 
йўлларини белгилаб бергани.
Биринчи ўзбек миллий театр труппаси – “Турон” 1913 йилда Тошкент 
шаҳрида ташкил топиши. Труппа расмий фаолиятини 1914 йил 27 февралда 
Беҳбудийнинг “Падаркуш” фожиаси асосида саҳналаштирилган спектакли билан 
бошлаши. 1916 йилдан труппага М.Уйғур, Ғ.Юнус, С.Хўжаевлар келиб 
қўшилиши. “Ўзбек операси” (мусиқали драма)ни яратиш иштиёқи туғилиши ва 
бу Ғ.Зафарий ижодида куртак отиши. 
Ўзбек драматургияси барча йўналишлар бўйича ривожланиш йўлига кириши. 
Драма, комедия, трагедия, мусиқали драма жанрида етук асарлар пайдо бўла 
бошлаши. Шунингдек, болалар учун қатор пьесалар саҳналаштирилиши.
1920 йили биринчи ўзбек мусиқали драмаси – “Ҳалима”нинг 
саҳналаштирилиши ва халқ драмаси сифатида талқин қилиниши. Хуршид халқ 
афсоналари асосида, Навоий ва Фузулий асарларидан фойдаланган ҳолда 
“Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” пьесаларини ёзиши ва уларни театрда 
қўйилиши.



Миллий репертуарни яратишда театрнинг ижодий лабораторияга 
айланганлиги. Жаҳон драматургияси намуналарининг ўзбек театрида 
саҳналаштирилиши.
1919 йили труппага А.Ҳидоятов, К.Ёқубов, Ф.Умаров, М.Муҳамедов, 
М.Қориева, Б.Қориев, О.Жалилов, С.Олимовларнингкириб келиши.
1920-1930 йиллар орасида “Турон” театр жамоасида юз берган жараён, 
труппада ижрочи кучларнинг сараланиши, барча жанрларда миллий, жаҳон 
драматургияси намуналари заминида етук спектакллар яратилиши, унинг 
саҳнасида режиссура ва актёрлик ижро санъатида профессионализмнинг дадил 
эгаллаб борилаётганидан дарак бериши.
50-йиллар аввалида драматургияга А.Қаҳҳор, Б.Раҳмонов, О.Ёқубов каби
янги авлод кириб келиши. А.Қаҳҳорнинг “Тобутдан товуш”, Б.Раҳмоновнинг 
“Юрак сирлари” асарлари “совет воқелигини бузиб кўрсатиш” айби билан 
қораланиши ҳамда қийинчиликлар билан саҳнага чиққанлиги. 
М. Шайхзода, Уйғун, А. Қаҳҳор, Т.Тўла, С.Аҳмад, Ў.Умарбеков, Э.Воҳидов, 
Ш.Бошбеков, М.Бобоев, Ҳ.Расул драматургияси.
Т.Хўжаев, Б.Йўлдошев, Э.Масафоев, Р.Ҳамидов, М.Равшанов режиссураси. 
70-80 йиллар ўзбек саҳна санъати аввалгидек кўплаб йирик актёрлик 
топилмаларига бой бўлганлиги; Ш. Бурҳоновнинг Сулаймон ота, (Қиёмат қарз) 
З.Садриеванинг Фармонбиби (“Келинлар қўзғолони”), Ғ.Аъзамовнинг Мўмин 
(“Олтин девор”), О.Юнусовнинг Ўткурий (“Парвона”) каби қатор образларнинг 
ўзбек актёрлик ижодининг кўпқиррали хусусиятларини кўрсатиши.
Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилингач, миллий қадриятларни 
тиклаш ва уларни Истиқлол даври талаблари асосида ривожлантириш 
драматурглар, санъат аҳлининг асосий вазифаларидан бўлиб қолгани; шу 
яратилган имкониятлар туфайли драматургия ва саҳнада Амир Темур, Мирзо 
Бобур, Исмоил ал Бухорий, Аҳмад Яссавий каби тарихий сиймолар 
образларининг пайдо бўлиши. 
Усмон Азим, Э.Хушвақтов фаол драматурглар сифатида майдонга чиқиши. 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish