Мирзо Улу\бек номидаги Ызбекистон Миллий Университети


Факультет кенгашининг фаолияти



Download 69,49 Mb.
bet3/14
Sana13.04.2022
Hajmi69,49 Mb.
#549327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Якун хис 2020-2021

Факультет кенгашининг фаолияти
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Кенгашининг 2020 йил 31 октябрдалаги 4-сонли мажлис қарори ижросини таъминлаш ҳамда институт таркибий тузилмасига ўзгартириш киритиш мақсадида Институт ректорининг 10.11.2020 йилдаги 01-434- сонли буйруғига асосан Аниқ фанлар ва Табиий фанлар факультетлари негизида Физика ва кимё факультети ташкил этилди.
Физика ва кимё факультети кенгашини 2020-2021 йилидаги иш фаолиятини 28.09.2021 йилдан бошлаб Аниқ фанлар факультети баённомаларида кўрсатилган йиғилишида (2021 йил 28 августдаги баённома № 1) тасдиқланган иш режаси бўйича олиб борди. Ушбу иш режаси факультетда олиб борилаётган барча асосий ўқув, ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий ва ташкилий ишларни камраб олган. Ушбу режада Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб ўтказиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлакр тўғрисида”ги ПҚ-3735 сонли Қарорини бажарилиши, факультет декани, декан муовинлари ҳамда факультет тасарруфидаги кафедраларнинг 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган иш режаларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш, факультет тасарруфидаги кафедралар томонидан ўқитиладиган фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларни, ўқув-услубий мажмуаларни муҳокама қилиш ва тасдиқлаш, 1-курс гуруҳларига мураббийларни тайинлаш тўғрисида белгиланган ишлардан ташқари Республикамиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳаларидаги ижобий ислоҳатлар ҳамда мамлакатимиз миқёсида нишонланадиган умумхалқ байрамларига бағишланган масалаларга ҳам катта аҳамият берилган.
Ўқув ва ўқув-услубий ишлар муҳокамаси кенгашнинг асосий диққат марказида бўлганлиги сабабли бу масалалар деярли ҳар бир йиғилишда муҳокама килиб борилган: факультет жамоасининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, биринчи курс талабаларининг институт шароитларига мослашиш жараёнининг кечиши ва талабаларнинг давомати борасида, институтда ўтказиладиган “Талабалик қасамёди” тадбирида факультет талбаларининг фаол иштироки, институтга ишга қабул қиланган ёш педагог ходимларни дарс ўтиш ва илмий маҳоратини ошириш мақсадида тажрибали профессор ўқитувчиларни уларга бириктириб бериш, кўргазмали дарслар ташкил этиш, 1-октябр – Устоз ва мураббийлар кунини нишонлаш ҳақида, инновацион таълим кластери ва “Мактаб-лаборатория”лари фаолияти хусусида, факультетда сифат комиссияси иш режасини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилган.
Институт Кенгаши қарорларидан келиб чиқадиган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш борасида институтда амалга оширилаётган ишлар, кафедраларда ўқитиладиган фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалари, дарслик, ўқув қўлланмалари ва қўшимча адабиётлар билан таъминланганлик масаласи, факультет талабаларининг давомати, очиқ дарслар ва ўзаро дарсларга кириш режасининг ижроси, факультет профессор-ўқитувчиларининг академ гуруҳларда мураббийлик фаолиятлари, 1 курс магистрлар диссертация мавзусини, шахсий режаси ва илмий раҳбарини тасдиқлаш (Аниқ фанлар факультети 2020 йил 27 ноябрь баённома № 4), 8-декабр – Конституция кунини нишонлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 мартдаги “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 258-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси, талабалар ўртасида мини футбол, волейбол ва баскетбол бўйича спорт мусобақаларини ташкил қилиш, талабаларнинг кутубхоналардан фойдаланишлари, академ гуруҳларда оралиқ баҳолашларни ўтказиш, уларни акс эттириш, Олий таълим вазирлиги, институт Кенгаши қарорларининг бажарилиш ҳолати хақидаги масалалар ҳам кенгашда кўриб чиқилган.
Ундан ташқари, кафедраларда олиб борилаётган ўқув услубий ишлар, факультетда меҳнат ва ўқув интизомини ҳолати, 1 ва 2 -курс академ гуруҳ мураббийларининг иш фаолияти тўғрисида, кафедраларда очиқ маъруза, очиқ дарс ўтказиш ва уларнинг институт WEB сайтига жойлаштириш хақида масалалар кўрилган. Кафедралар илмий салоҳияти: илмий-тадқиқот ишларининг бажарилиши, иқтидорли талабалар билан олиб бориладиган ишлар, (“Математика”, “Информатика”, “Физика” кафедралари бўйича), профессор ўқитувчиларнинг илмий мавзулари доирасида олиб бораётган ишлар, уларнинг илмий мақолалари тўғрисидаги маълумотлар кўрилган.
Талабаларни қишки таътилга кузатиш ва уларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этиш масаласи (Аниқ фанлар факультети 2020 йил 25 декабрь баённома № 5); Институт Кенгаш қарорларидан келиб чиқадиган вазифалар, факультет тасарруфидаги кафедраларда дарслик, ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва уларни чоп этиш масалалари, факультет талабаларининг якуний баҳолашлар, 2020 йилда олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари якуни ва факультетнинг илмий салоҳиятини ошириш, таянч докторантурада таҳсил олувчи докторантларнинг фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 467-сон қарорининг ижроси ҳақида, факультетда иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар, ушбу талабаларни фан олимпиадаларига тайёрлаш, факультет сифат комиссиясининг ярим йиллик фаолияти тўғрисидаги масалалар ҳам қаралган.
Якуний назоратлар натижалари, ўзлаштира олмаган, фанлардан қарздорлиги мавжуд талабалар билан ишлаш, ўқув жараёни ва амалиёт билан боғлиқ чора тадбирларни амалга ошириш, Инновацион таълим кластери ва “Мактаб-лаборатория”лари фаолияти (2021 йил 24 феврал баённома № 1); Институт Кенгаши қарорларидан келиб чиқадиган факультет жамоасининг вазифалари, академ гуруҳ мураббийларининг ижарада турувчи талабалар билан ишлаш тўғрисидаги ҳисоботлари, талаба қизлар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар таҳлили, иқтидорли талабалар билан ишлаш, талабалар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” тадбирини ўтказиш масалалари, талабаларнинг контракт-тўлов шартларининг бажарилиши ҳақидаги масалаларга алоҳида эътибор берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ” тўғрисидаги 2020 йил 14 апрелдаги 213-сонли қарори муҳокамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё-биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-4805 сонли қарорининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” тўғрисидаги ПҚ-5032 сонли қарорининг бажарилиши алоҳида муҳокама қилинган.
2020-2021 ўқув йили Давлат аттестация ҳайъатининг хисоботи, 2020-2021 ўқув йилининг якунлари бўйича профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларини бажарилиши ва рейтингини белгилаш тўғрисида, факультет 2020-2021 ўқув йили учун маънавий-маърифий тизими ҳисоботи, факультет Кенгашининг 2020-2021 ўқув йилидаги фаолиятини ҳисоботи, институти Кенгашининг мажлис қарорлари ва улар асосида белгиланган вазифалар ижроси (2021 йил 30 июн баённома №4) каби масалалар кенгашнинг охирги мажлисида кўриб чиқилган. Факультет кенгаши 2020-2021 ўқув йилида режалаштирилган масалаларни белгиланган муддатларда тўлиқ кўриб чиқди. Ўқув йили мобайнида мухокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларни бажарилиши таъминланди.



Download 69,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish