Минтақада иқтисодий ўсишни таъминлаш механизмининг жаҳон тажрибаси


Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили



Download 0,68 Mb.
bet3/8
Sana27.04.2020
Hajmi0,68 Mb.
#47552
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
дилбар макола

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили:

Жаҳонда минтақавий туризм конъюнктураси ва келажакдаги ривожланиш омиллари қуйидагилардан иборат:

- туризмнинг фаолияти ва келажаги асосан аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини доимий ошиб бориши билан белгиланади;

- ўрта синфни шаклланиши ва кенгайиши туризм хизматларига бўлган асосий талабни келтириб чиқаради;

- сайёҳлик инфратузилмаси объектларини (транспорт ва меҳмонхона хизматлари, логистика марказлари, замонавий ахборот технологиялари ва бошқалар) барқарор ривожланишини таъминлаш ҳал қилувчи омилдир;

- туризм соҳасига йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини янада кўпайтириш, инвестицион фаолликни таъминлаш учун давлат томонидан қулай шароит яратиш;

- юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш энг муҳим ва ҳал қилувчи омил бўлиб қолмоқда;

- сайёҳларни уларни истаган мамлакатга боришлари учун ўрнатилган тартиб қоидаларни оддий ва қулай бўлишига эътибор қаратмоқ лозим;

- туризм соҳасини халқаро замонавий меъёрлар ва стандартлар даражасига кўтариш зарур.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дунё ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни, жумладан, туризм соҳасини кучайтиришга йўналтирилгандир[1]. Бундай шароитда умумжаҳон тенденцияларини инобатга олган ҳолда, минтақа иқтисодиёти ва туризмни давлат томонидан тартибга солишда эришилган ютуқ ва камчиликлардан оқилона фойдаланиш лозим. Бу борада минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишнинг янги механизм ва йўналишларини хориж давлатлар тажрибаси орқали ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир мамлакатнинг ижтимоийиқтисодий ривожланиш омиллари ва шарт-шароитларига мослаштирилмаган хорижий тажрибаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш мумкин эмас. Айрим ҳолларда бу фойда эмас, зарардир. Ушбу шарт-шароитларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

- тарихий омил, яъни минтақавий сиёсат ёки ҳудудларни (тармоқларни) давлат томонидан тартибга солиш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг мақсад ва вазифаларига, бозор муносабатларини жорий этилиши даражасига мос келиши лозим;

-алоҳида мамлакатлар миллий қонуний-ҳуқуқий асосларининг мутаносиблиги. Ривожланган мамлакатларда минтақавий (тармоқ) ривожланишнинг қонуний ва институционал асослари юз йиллар давомида шаклланган. Ўзбекистонда эса бозор муносабатларига асосланган сифат жиҳатдан янги муҳитнинг шаклланиши жараёни давом этмоқда;

- минтақалардаги табиий-иқтисодий, сайёҳик салоҳиятнинг юқорилиги, иқлими ва иқтисодий-географик жойлашувининг турличалиги ҳам минтақавий тартибга солишнинг айрим механизмларини жорий этишга таъсир кўрсатади. 3 Ўзбекистон билан АҚШ, Канада, Россия ва Қозоғистон минтақаларини тўғридан-тўғри таққослаш мумкин эмас.

Ҳозирда турли мамлакатлардаги минтақаларнинг иқтисодий ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш механизмларида кўплаб умумий ўхшаш томонлари мавжуддир. Бироқ мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва минтақавий ривожланишнинг алоҳида муаммоларининг мавжудлиги билан изоҳланадиган миллий хусусиятлари ҳам бор.

Минтақаларнинг иқтисодий ривожланишини кенг кўламли тартибга солиш механизмлари Европада 50-йилларда, Америкада 60-йилларда, Осиёда эса 70- йилларда пайдо бўлди[2].

МДҲ мамлакатларида, хусусан Россия ва Қозоғистонда ҳудудий ривожланиш концепцияларини қабул қилиш, минтақаларни тартибга солишнинг махсус жамғармаларини шакллантириш, махсус иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш каби чора-тадбирлар амалга оширилган.

Корея Республикасида “Минтақавий ривожланишни комплекс миллий режалаштириш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган ва тармоқлар доирасида махсус парклар ташкил этилган. Бунда инфратузилмаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Технопарк ва технополисларни ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган[3].

Ривожланаётган мамлакатларда, ҳусусан, Туркияда ҳудудларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш юқори бўлиб, бунда ўсиш нуқталарини (сайёҳик марказларни) ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган[4]. Мамлакатда бир қатор минтақавий дастурлар ва инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда.

Ҳиндистонда инфратузилмани ривожлантириш ва махсус сайёҳик зоналарни ташкил этишда асосан давлат инвестицияларининг жалб этилиши минтақавий сиёсатнинг асосини ташкил этади.

Хитой тажрибаси аввал “Ишлаб чиқариш кучларини ўзаро тенглик асосида жойлаштириш” концепциясини амалга оширган ҳолда “Минтақаларнинг нисбий рақобат устуворликларидан фойдаланиш” концепциясига асослангандир. Бунда рақобатбардош маҳсулотлар (хизматлар) ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ва туризмни ривожлантириш энг юқори салоҳиятга эга бўлган минтақаларга устуворлик берилган. Махсус иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш учун “Очиқ ҳудудлар” тизимини ривожлантириш билан бирга мамлакатнинг бошқа марказий районларига ҳам эътибор қаратилган.

Европа иттифоқи мамлакатларида ҳам минтақавий сиёсат муҳим роль ўйнамоқда. Тегишли қонуний-ҳуқуқий асоснинг мавжудлиги, узоқ муддатли ҳудудий ривожланиш стратегиясини амалга оширилиши, минтақавий ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва инфратузилмаларни мақсадли тартибга солиш, алоҳида ҳудудларни рағбатлантиришнинг аниқ иқтисодий механизмларининг жорий этилиши ушбу сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳисобланади[5].

Минтақавий сиёсатнинг дунё тажрибаси қуйидаги умумий тенденцияларнинг мавжудлиги билан тавсифланади: номарказлаштириш, минтақалараро интеграция, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли фаровонлиги ва бошқалар.




Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish