3.1.3-жадвал
Маданий ва хордиқ чиқариш бўйича фаолият турлари ва улардан
фойдаланиш кўрсаткичлари
27
(2017 йил ҳолатига)
Фаолият
турлари
Фаолият
кўрсаткичлари
Бир-
лиги
Ўзбекистон
Республикаси
Хоразм
вилояти
Улуши
Театрлар
фаолияти
Сони
дона
50
2
4.0
Спектакллар сони
дона
10815
653
6.0
Томошабинлар сони
минг
киши
2462,1
150,2
6,1
Музейлар
фаолияти
Сони
дона
121
3
2,5
Экспонатлар сони
дона
2116.5
39,3
1,9
Ташрифлар сони
минг
киши
6302,1
927,1
14,7
Концерт
ташкилотлари
фаолияти
Сони
дона
67
1
1,5
Тақдим этилган
Концертлар сони
дона
2505
149
5,9
Томошабинлар сони
минг
киши
1381,7
43,6
3,2
Маданият ва
истироҳат
боғлари
фаолияти
Сони
дона
189
14
7,4
Дам олиш объектлари дона
536
22
4,1
Аттракционлар
минг
киши
1560
39
2,5
Музейлар сони нуқтаи назаридан қараганда вилоят улуши 2,5 фоизни,
улардаги экспонатлар сони бўйича 1,9 фоизни ташкил қилади. Бироқ ташриф
27
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси
68
буюрувчилар сони бўйича вилоят анча юқори кўрсаткичга яъни 14,7 фоиз
улушга эга бўлиб, ушбу натижани таъминлашда “Очиқ осмон остидаги”
музей номини олган Хива ―Ичан қалъа” музей қўриқхонаси алоҳида аҳамият
касб этади. Маданий туризм ривожига таъсир қилувчи асосий фаолият турла-
ридан бири бўлган концерт ташкилотлари фаолиятига тўхталадиган бўлсак,
мавжуд концерт ташкилотлари сони бўйича вилоят улуши 1,5 фоизни ташкил
қилгани ҳолда тақдим этилган концертлар сони бўйича 5,9 фоизни ташкил
қилади ва ушбу йўналишдаги фаолият самарадорлиги юқорилигини кўрсата-
ди. Бироқ томошабинлар сони бўйича улушни концертлар сонига нисбатан
камлиги соҳа фаолиятини янада ривожлантириш имкониятлари мавжудли-
гини асослайди.
Туристик оқим ҳамда туристларнинг ўртача қолиш кунлари сонини
оширишда маданият ва истироҳат боғларининг мавжудлиги ва улар фаоли-
ятини талаб даражасида ташкил қилинганлиги муҳим ўрин тутади. Маданият
ва истироҳат боғлари сони бўйича вилоят улуши етарли даражада катта
бўлишига қарамасдан вилоятда улардан фойдаланиш даражаси бирмунча
пастлигича қолмоқда. Хусусан вилоятнинг маданият ва истироҳат боғлари
бўйича улуши 7,4 фоизни ташкил қилишига қарамасдан дам олиш объект-
лари ва аттракционлар бўйича улушини мос равишда 4,1 ва 2,5 фоизни
ташкил қилиши улардан фойдаланиш самарадорлиги анча пастлигини
кўрсатади.
Таҳлилларимизда изчилликни таъминлаган ҳолда бевосита Хоразм
вилояти ҳудудидаги мавжуд туристик объектлар, тарихий-маданий, археоло-
гик ва архитектура объектлари, муқаддас қадамжоларнинг сони ва уларни
ҳудудлар кесимидаги тақсимотига тўхталиб ўтмоқчимиз. Бу бизга вилоятда-
ги туристик салоҳият юқори бўлган ҳудудларни ҳамда қайси турдаги туризм
фаолиятини қайси ҳудудда ривожлантириш имконияти мавжуд эканлигини
аниқлашга ѐрдам беради (3.1.4-жадвал).
Келтирилган маълумотлардан кўринадики мавжуд тарихий-маданий
мерос объектларининг 50 фоиздан ортиғи иккита ҳудуд Хива шаҳри ҳамда
69
Хазорасп туманларига тўғри келади. Таҳлил ҳамда кузатишларимизни
кўрсатишича туризм инфратузилмаси Хива шаҳрида етарли даражада
ривожланган бўлсада, катта имкониятга эга бўлган Хазорасп туманида талаб
даражасида шаклланган дейиш қийин.
Do'stlaringiz bilan baham: |