12-мавзу. Фаолият ва мотивация
Фаолият ҳақида тушунча. Фаолиятнинг тузилиши, турлари. Мотив ва мотивация. Мотивларнинг турлари. Мотивация назариялари (A.Маслоу, A.Aдлер, З.Фрейд). Мотивацион соҳани текшириш методлари. Мотивациянинг психологик асоси ҳақида қисқача хулоса. Aмалий тавсиялар.
13-мавзу. Мулоқот
Мулоқот ва нутқ ҳақида тушунча, мулоқот турлари. Мулоқотнинг инсон филогенетик ва онтогенетик ривожланишидаги аҳамияти. Мулоқот вазифалари. Мулоқотнинг вербал ва новербал воситалари, мулоқот шахслараро ўзаро таъсир этиш сифатида, мулоқот инсонларнинг бир-бирини тушуниши, мулоқот техникаси ва усуллари. Мулоқотнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ҳақида тушунча. Шахслараро муносабатлар ва уларда мулоқотнинг ўрни. Мулоқот томонлари, мулоқотнинг коммуникатив томони, мулоқотнинг интерактив томони, мулоқотнинг персептив томони, эмоционал ва ижтимоий интеллект, ижтимоий психологик тренинг ҳақида тасаввур ҳосил қилиш. Мулоқотнинг психологик асоси ҳақида қисқача хулоса. Aмалий тавсиялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |