27-мавзу. Таълим ва тарбиянинг психологик асослари
Таълимнинг ёш ва педагогик психология фанида тутган ўрни, таълим ва ақлий тараққиёт, ўқиш фаолияти ва унинг турлари, таълим ва билимларни ўзлаштиришни бошқариш муаммолари ҳамда имкониятлари, ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич таркиб топтиришнинг моҳияти, муаммоли таълимнинг мойияти, педагогик баҳо ва унинг турлари, таълим технологияларининг психологик хусусиятлари ҳақида илмий билимларни шакллантириш.
Тарбия жараёнининг психлогик моҳияти, тарбия методлари ва турлари, болалар жамоаси ва унинг тарбиявий имкониятлари, тарбияси “қийин” ва ўзлаштириш қийин ўқувчилар билан ишлаш методлари, илмий дунёқараш ва барқарор эътиқодни шакллантириш методлари, идеал, жинсий тарбиялаш, меҳнатнинг тарбиявий таъсири ўз-ўзини тарбиялашнинг метод ва шакллари, тарбиянинг психологик механизмлари, миллий онг ва миллий ғурурни тарбиялашнинг психологик асослари муаммоси юзасидан тасаввурларни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |