Асаб тизимининг кучи – типнинг энг муҳим кўрсаткичи бўлиб, пўстлоқ ҳужайраларининг ишчанлиги, уларнинг чидамлилиги бу хоссага боғлиқ. Асаб тизимининг ҳаракатчанлиги – бу бир жараённининг иккинчиси билан алмашиш тезлиги. У шароитларнинг кутилмаган ва кескин ўзгаришларига нисбатан мослашишни таъминлайди. Нерв жараёнларининг мутаносиблиги ҳақида сўз юритиб, И.П. Павлов қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг маълум мувозанатини кўзда тутган эди. Бу жараёнлар бир-бири билан кучи бўйича мувозанатлашган, ёки мувозанатлашмаган бўлади. Бу жараёнлардан бирининг кучи иккинчисидан ошиб кетса, инсон мутаносибликдан чиқади.
И.П. Павлов томонидан ажратилган нерв жараёнларининг хоссалари, унинг фикрига кўра, Олий Нерв Фаолияти типини ҳосил қилувчи маълум тизимлар, комбинацияларни ташкил этадилар. Асаб тизимининг типи – бу унинг табиий, туғма хоссаси бўлиб, ҳаёт ва фаолият шароитлари таъсирида жуда оз даражада ўзгариши мумкин. Бу тип индивидга хос бўлган Асаб тизимининг асосий хоссалари йиғиндиси – қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари нисбатининг кучи, мутаносиблиги ва ҳаракатчанлигидан таркиб топади. Асаб тизимининг бу хоссалари темпераментнинг физиологик асосини ташкил қилади.
Асаб тизимининг Павлов томонидан ажратилган типлари фақат миқдор жиҳатдан эмас, балки, асосий хусусиятлари билан ҳам темпераментнинг тўрт хил типи: АТнинг кучли, мутаносиб, ҳаракатчан типи – сангвиник; кучли, мутаносиб, ҳаракатсиз тип – флегматик; кучли, қўзғалиши устун бўлган номутаносиб, ўта ҳаракатчан тип – холерик; кучсиз, номутаносиб ва ригид тип – меланхоликларга мос келади.
Психика динамикасидаги фарқларга АТ типи хоссалари томонидан ёндошув темпераментнинг физиологик асосларини ўрганишда янги босқичга асос солди. Б.М. Теплов, В.Д. Небылицын каби психологларнинг ишларида инсон олий нерв фаолияти типлари хоссалари ҳақидаги тасаввурлар аниқлаштирилди ва бойитилди. АТ лабиллиги ва динамиклиги каби янги хоссалари аниқланди.
Психологияда характер муаммоси. Характер акцентуацияси.
Ҳaр бир oдaм ҳaр қaндaй бoшқa oдaмдaн ўзининг индивидуaл псиxoлoгик хусусияти билaн aжрaлиб турaди. Бу жaрaёндa aсoсий эътибoр характер муаммoсигa қaрaтилaди. “Хaрaктeр” сўзи грeкчa сўздaн oлингaн бўлиб “ тaмғa, бeлги “ дeгaн мaънoни aнглaтaди. Ижтимoий турмушдa ҳaёт вa фaoлият кўрсaтaётгaн ҳaр қaндaй шaxс ўзининг индивидуaл-псиxoлoгик хусусиятлaри билaн бoшқa инсoнлaрдaн aжрaлиб турaди вa бу фaрқлaр унинг характер хислатлaридa ифoдaсини тoпaди. Шу бoисдaн инсoннинг бaрчa индивидуaл хусусиятлaрини характер хислати тaркибигa киритиб бўлмaйди. Чунoнчи aқлнинг тoпқирлиги, хoтирaнинг бaрқaрoрлиги, кўришнинг ўткирлиги каби индивидуaл псиxoлoгик хусусиятлaр бунгa мисoлдир.
Псиxoлoгия фaнидa характергa турличa тaъриф бeрилишигa қaрaмaй, унинг aсoсий бeлгилaри тaъкидлaнгaнлиги билaн бир-биригa мувoфиқ тушaди. Мaсaлaн, шaxс хулқининг типик усуллaр билaн бoғлиқ фaoлият муoмалa вa мунoсaбaтдa нaмoён бўлувчи, мужaссaмлaнувчи унинг бaрқaрoр хусусиятлaри мaжмуaси характер дeйилaди. Шaxснинг жaмиятгa нисбaтaн мунoсaбaтлaри унинг aсoсий бeлгиси ҳисoблaнaди.
Характернинг асосий хусусияти унинг доимо фаолиятда, инсоннинг атроф-олам ва одамларга муносабатида намоён бўлишидан иборат. Инсон характерини аниқлашда ўша одамнинг жасурлик, виждонийлик, самимийлик намоён қилганини эмас, балки, бу одам жасур, тўғрисўз, самимий инсон деб айтилади, яъни, инсон характерининг хусусиятлари инсоннинг ўзига тегишли бўлади. Лекин барча хусусиятларни ҳам инсонга хос деб бўлмайди, улар аҳамиятга молик ва барқарор бўлиши лозим.
Характер – бу инсоннинг ўзига хос асоси, ўзаги. Характерда фокусдаги каби инсоннинг фаолият, мулоқот ва билиш субъекти сифатида энг аҳамиятли хусусиятлар жамланади. Характер ҳаёт давомида таркиб топиб боради ва вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин.
Характер одам кўзлаган мақсади ва уни амалга ошириш воситаси ёки усулларида ҳулқ-атвор мазмуни ва шаклида ифодаланиши мумкин.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |