Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ БАРВАҚТ ИШДАН



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ БАРВАҚТ ИШДАН
ЧИҚИШИГА ОИД МАСАЛАЛАР 
Доц. Хотамов Асадулла Тоштемирович, ТАҚИ 
 
Қурилиш материалларининг эскириши ва бузилиши қурилиш объектининг ҳаѐтий 
фаолиятининг барча босқичларида йўл қуйиладиган хатоликлар натижасида юз беради, шунинг 
учун барвақт емирилишини башорат қилиш учун мазкур масалага комплекс ѐндошув талаб 
этилади.
Объектнинг ишончлилигини лойиҳалаш босқичида эксплуатация шароитларини инобатга 
олувчи таъмирталаблилиги самарали конструктив ечимларни танлаш; умрбоқийлиги юқори 
бўлган материаллардан фойдаланиш; стандартлашган, унификациялашган конструкциялардан 
фойдаланиш; конструктив элементларнинг ишдан чиқишини чеклайдиган турли схемаларни 
қуллаш ва ҳ.к.лар ѐрдамида таъминланади.
Объектнинг ишончлилигини қурилиш босқичида таъминлаш қурилиш ишларини 
сифатини ва бажарилаѐтган ишларни назорат қилиш қилишни кучайтириш, ишчилар 
малакасини ошириш билан амалга оширилади.
Объектнинг барвақт емирилишини эксплуатация жараѐнида башорат қилиш техник ва 
ташкилий ишларни назарда тутувчи иккита асосий усуллар ѐрдамида амалга оширилиши 
маълум. Биринчиси - эксплуатация мобайнида атроф-муҳитнинг салбий таъсирларидан бинони 
ташкил этувчи конструктив элементларни ҳимоя қилиш бўлиб, иккинчиси – бинонинг 
эксплуатациясини ташкил этиш ҳисобланади.
Техник усуллар эса лойиҳалаш, капитал таъмирлаш, реконструкция, ѐки модернизация 
жараѐнида қулланилиб, эксплуатациянинг дастлабки босқичларида ишончлиликнинг маълум 
бир заҳираси билан таъминлашни кўзда тутиб, бу билан объектни ишдан чиқмаслик 
кўрсаткичининг критик нуқтасигача бўлган даврни узайтириш мумкин бўлади. Қурилиш 
материалларини турли хилдаги салбий таъсирлардан ҳимоялашнинг техник усулларини танлаш 
конструкция материалининг емирилиш жадаллигини камайтиришга қаратилади. У берилган 
хизмат даврни, яъни конструкцияларни муҳофаза қилишини янгилаб бориш, жорий ва капитал 
таъмир ишлари ва бошқа эксплуатация билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни инобатга олувчи 
турли вариантлардаги техник-иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш асосида амалга 
оширилиши лозим.
Бизга маълум бўлган бирламчи муҳофаза- лойиҳа босқичида энг афзал бўлган 
конструктив ечимларни танлаш, бино эксплуатациясига ва муҳит тажовузкорлиги хусусиятига 
физик-механик ва кимѐвий тавсилотлари хос ва мос бўлган қурилиш материалларини танлаш, 
ҳамда иккиламчи муҳофаза бўлмиш емирилиш жадаллигини пасайтириш учун эксплуатация 
муҳити таркибини ўзгартириш, ҳимоя қатламларидан фойдаланиш, дренаж тизимларини 
қуллаш, конструкция сиртига ишлов бериш, инъекциялаш каби ишлар бажарилади. Бироқ, бино 
эксплуатацияси узоқ муддатли жараѐн бўлганлиги сабабли қулланиладиган техник тадбирлар 
бинонинг бутун умри давомида унинг зарурий ишончлилик кўрсакичлари бўлмиш ишдан 
чиқмаслик эҳтимолини, умрбоқийлигини, таъмирталаблилиги ва сақланувчанлигини бир 
маромда таъминлай олмайди.
Бу борадаги ишларни таҳлиллари натижаси шу нарсани кўрсатадики, қурилиш материали 
конструкция сифатида бинони бузиб ташлашгача бўлган узоқ даврни бошдан кечириб, у 
тайѐрланиш босқичидаѐқ маълум бир дефектларга эга бўлиши, қурилиш жараѐнида унга 
монтаж дефектларининг қушилиши ва ниҳоят эксплуатациянинг тўғри ташкил этилмаслиги 
унинг яшовчанлигини, ишончлилик назариясига кўра эса унинг биринчи параметри бўлмиш 
ишдан чиқмаслик эҳтимоли кўрсаткичи камайиб боради. Лойиҳа босқичида ишончлиликни 
таъминлаш масаласи қурилиш материали учун ―вариация коэффициенти‖ билан ҳисобланади. 
Бу коэффициентнинг катта кичиклиги эса мазкур қурилиш материалининг, масалан бетоннинг 
синфига мос келувчи мустаҳкамлигини ўртача қийматидан оғишининг абсолют қийматини 


13 
ифодаловчи катталикдир. У эса тажрибалар асосида бетон учун 13%, арматура учун 7% 
атрофида қабул қилинади.
Агарда бугун биз Қозоғистон каби қурилишда республикамиз учун европа стандартлари 
(еврокод)ни қабул қилсак, у ҳолда мазкур коэффициентлар миқдори ҳудулар шарт-
шароитларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилиши керак бўлади. Масалан, еврокод 
бўйича бетон деформацияси инобатга олиниб, оралиқлар ўлчами лойиҳа босқичида ҳарорат 
таъсирида ҳисобга олинади. Оралиқ ўлчамлари эса иқлим зоналарга боғлиқ ҳолда еврокодга 
Миллий иловалар сифатида ишлаб чиқилиши зарур бўлади. Худди шундай, киришиш 
деформацияси коэффициенти, олдиндан зўриқтирилганлик ва ҳ.к коэффициентлар аниқланиши 
зарур бўлади. 
Жорий нормаларимиз бўйича конструкциялар ишончлиликка ҳисобланмайди. Ҳисоблар 
анъанавий чегаравий ҳолатлар бўйича амалга оширилади. Ҳисоблашда эса параметрлар бўйича 
―Ишончлилик коэффициенти‖ қулланилади. Бино ва иншоотларда утказилаѐтган текшириш 
натижалари шуни кўрсатадики, бугунги кунда вариация (ўзгарувчанлик) коэффициентлари 
масалан бетон учун жуда катта диапазон (20%)ни ташкил этади. Бу айниқса, хусусий секторда 
қурилаѐтган бино ва иншоотларда кўзатилади. Сабаби оддий - тайѐрлаш технологиясига риоя 
этмаслик. Бу вазиятдан эса конструктор араматуралаш фоизини ошириш билан чиқиб кетади. 
Бироқ арматуралаш фоизининг оширилиши иккинчи муаммони келтириб чиқаради, яъни, 
узелларда уларнинг ўзаро жойлашиши, бирикиши масаласи. Ишончлилик назариясига кўра эса 
тизим ишончлигиги ундаги элементларнинг яхлитлигига боғлиқ. 
Шундай қилиб, бино конструкцияларини ишончлигини таъминлашга комплекс ѐндошиш 
талаб қилиниб, у лойиҳалаш, қурилиш материалини, конструкцияни ишлаб чиқиш, объектни 
қурилиш жараѐни йўл қуйиладиган хатоликларни, лойиҳадан чекиниш ҳолатларини мумкин 
қадар минималлаш-тириш ва эксплуатацияни тўғри ташкил этиш каби масалаларга боғлиқдир.

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish