232
сарфи ва ѐнилғининг сифатли ѐнишини таъминлаш учун ҳамда двигателда чиқинди газларни
чиқариш тизимини процессорли қурилмалар ва тизимлар билан жихозлашдир.
Ўзбекистон табиий газ захираси катталиги билан дунѐда етакчи ўринларда туради,
ҳозирда йилига тахминан 60 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинмоқда. Транспорт
воситаларини газ ѐнилғиси билан ишлашга жихозлаш кейинги ўн йилликда сезиларли даражада
ошди.
Дизел двигателларини газ ѐнилғиси билан ишлашга жихозлаш бошқа турдаги
конструктив ечимларга қараганда бир қанча афзаллакликларга эгадир, жумладан ѐқилғи ва
мойлаш материаллар харажатини камлиги, дизел двигатели экологик кўрсаткичлари юқорилиги
ва газ ѐқилғисида ишлайдиган дизел двигатели дизел ѐнилғисида ишлайдиган двигателга
қараганда эксплуатация даврининг узоқлигидир. Шунингдек дизел двигателларни газсимон
ѐқилғиларга ўтқазишнинг салбий томонлари мавжуддир, яъни газ баллонли қурилмалар билан
жихозлаш қимматлиги, техник хизмат кўрсатиш сарф харажати ошиши ва транспорт
воситасидаги қуйилган газ захирасидир [2].
Аммо ҳозирда мамлакатимизда газ баллонларини ишлаб чиқариш муфаққиятли тарзда
махаллийлаштирилди ва газ қуйиш кўчма станциялар яратилмоқда.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда катта бунѐдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бунга
мисол тариқасида автомобил йўллари реконструкцияси, янги йўлларнинг ҳамда шаҳарсозлик
иншоатларининг янгидан бунѐд этилаѐтганини мисол қилишимиз мумкин.
Бу эса йўл ва бино қурилишидаги машина ва техникаларнинг ишларни бажариш ҳажми
янада ошириб бормоқда. Маълумки йўл қурилиши машиналари эксплуатациион
хусусиятларидан келиб чиқиб ишни бажариш жараѐнида қувват талаб қилишига қараб икки
гурухга ажратишимиз мумкин:
Биринчи гурух - иш бажаришда цикл давомида ўзгарувчан қувват талаб этиладиган
машиналар (булдозер, экскаватор, автогейдер, скеперлар, юк ортгичлар, юк автомобиллари,
тягачлар, автокранлар ва бошқалар).
Иккинчи гурух - иш бажаришда цикл давомида ўзгарувчан қувват талаб этмайдиган
машиналар (асфалть ѐтқизгич, статик зичлаш машиналари ва динамик зичлаш машиналари
компрессорлари).
Йўл қурилиши машиналари ишлаш тартиби буйича даврий (циклик) ишлайдиган ва
узлуксиз ишлайдиган машиналарга бўлинади. Даврий тартибда ишлайдиган машиналарда иш
циклда ишни бажариш пайтида двигател зўриқиш режимида ва орқага қайтиш пайтида салт
ишлаш режимида ишлайди. Узликсиз тартибда ишлайдиган машиналардан асфалть ѐтқизгич,
статик зичлаш машиналари ва динамик зичлаш машиналари компрессорлари доимий ўзгармас
режимда ишлаш талаб этилади.
Юқоридаги иккинчи гурухдаги йўл қурилиши машиналарини газсимон баллони
қурилмалар билан жихозлаш афзалликлари ва йўл қурилиши машиналари эксплуатацион
хусусиятларидан келиб чиқиб ишни бажариш жараѐнида қувват талаб қилишига қараб биз
узликсиз тартибда ишлайдиган машиналарни газ ѐнилғисига ўтқазиш истиқболли эканлигини
ажралиб туради.
Бундан ташқари дизел ѐнилғисидан фойдаланилганда ички ѐнув двигателидан ажралиб
чиқадиган газлар таркибидаги зарарли моддалар миқдори, ѐқилғи ва мойлаш материаллар
харажатлари камайтириш ва дизел двигател экологик кўрсаткичлари ошириш каби
муоммаларнинг сезиларли даражада хал этилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: