Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ПАРДОЗЛАШ БУЮМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

 
ПАРДОЗЛАШ БУЮМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА 
САНОАТ ЧИҚИНДИЛАРИНИ ИШЛАТИШНИНГ ИЖОБИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ 
Содиқова С.А. – т.ф.н., доц Хамраев А.М. – ―ҚМБва КИЧ‖ кафедраси, асс. 
The article analyzes production of ceramic with the addition of industrial waste. The properties 
of materials consisting of Angren clay and phosphate slag are compared. The attention is drawn to 
saving energy and time on production, by adding new supplements that may affect the production of 
new types of high-quality building materials. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиб, ривожланиш сари дадил одим отиб 
бораѐтган ҳозирги пайтда, бошқа соҳалар қаторида қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб 
чиқариш соҳасида хам ички имкониятлар ва резервларни ҳисобга олган ҳолда иш олиб 
борилмоқда. 
Бу соҳа олдидаги асосий вазифа купроқ самарадор, қулай ва шу билан бирга арзон 
материал ишлаб чиқаришдир. Маълумки, сифатли махсулот ишлаб чиқариш учун зарур 
бўладиган хом ашѐни бошка республикалардан олиб келиш бир қатор қийинчиликлар билан 
боғлиқ. Шунинг учун қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқаришда, жумладан сопол 
буюмлар ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларини ишлатиш, бир қатор муаммоларни ҳал этиш 
имкониятини беради. 
Бунда хом ашѐ базасини кенгайтириш билан бир қаторда, корхоналарни чиқиндиларини 
сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлардан озод этиш, атроф муҳитни мухофаза қилиш 
имкониятлари ҳам бўлади. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида асосий пардозбоп материал сопол плиткалар 
булиб, улар ташқи деворларни кошинлаш учун энг қулай материал ҳисобланади. Уларни ишлаб 
чиқариш учун республикамиз ҳудудида маълум миқдорда хом ашѐ базаси мавжуддир. Кўп 
йиллардан буен маҳаллий хом ашѐ ва саноат чиқиндилари асосида сопол буюмлар олиш устида 
ишлар олиб борилмоқда. Бу ишларнинг натижасида махаллий Ангрен тупроғи ва саноат 
чиқиндилари – фосфор шлаклари хамда мармар кукунлари асосида пардозбоп ғиштлар ҳамда 
бино фасадлари учун ишлатиладиган плиткалар олинган. Хозирги пайтда бу соҳадаги илмий 
изланишлар давом этмоқда. Ишдан асосий мақсад каолинитли тупроқларга чинни ишлаб 
чиқариш корхоналарининг чиқиндиларини қўшиб, плиткалар олиш имкониятларини ўрганиш. 
Маълумки, сопол буюмларни қуритиш жараенлари асосан материал билан намлик 
орасидаги боғланишга ва қуритиш режимига боғлиқ. 
Адабиетларда келтирилишига кўра, бир қатор муаллифлар олиб борган илмий 
изланишлар натижасида аникланишича, пластик гилтупроқдан тайерланган сопол буюмларда 
қуритиш жараени каппиляр бириккан намликнинг ажралишидан бошланади. Бир вактнинг 
ўзида адсорбцион бириккан намлик хам ажралиб чиқади ва каппиляр бириккан сувни 
буюмнинг юзасига сурилиб чиқишга олиб келади. Бундай жараенларнинг натижасида сопол 
масса заррачалари орасидаги масофа қискариб, буюм ўлчамлари ва ҳажми кичраяди. 


136 
Назарий изланишлар шуни кўрсатадики, гилтупроқдан тайерланган буюмларнинг 
қуритиш жараенида кичрайиши, асосан сопол масса таркибидаги каппиляр ва адсорбцион (буш 
богланган) сувнинг миқдорига боғлиқ. Булар эса гилтупроқнинг минерологик таркиби ва 
сифатига қараб ўзгаради. 
Бироқ, гилтупроқ ва қўшимчалар тайерланган комплекс массаларда қуритиш жараенида 
бўладиган технологик ўзгаришлар фақатгина гилтупроқнинг хоссасига боғлиқ бўлиб қолмай, 
қўшимчаларнинг тури ва миқдори, уларнинг сув тутиб туриш хусусиятига хам боғлиқ. 
Юқорида келтирилганларга асосланиб, ушбу ишда гилтупроқ ва қўшимчалар аралашмасидан 
тайерланган сопол гишт намуналарининг қуритиш жараенидаги хоссалари тадқиқот қилинади. 
Асосий хом ашѐ сифатида Ангрен тупроғи, қўшимча сифатида эса фосфор шлаклари ва мармар 
кукуни ишлатилади. Тажриба учун намуналар ДАСТ қоидаларига мувофиқ тайерланади. 
Қуритилган намуналарнинг хоссалари уларнинг қуритишга бўлган муносабати, 
намликнинг ажралиш тезлиги ва кичрайишининг қийматларини солиштириш йули билан 
аниқланади. 
Қуритиш жараенида намликнинг ажралиши қуритиш шкафларидаги намунанинг 
массасини хар ярим соатда бир марта ўлчаш йули билан аниқланади. Ўлчаш натижасига кўра 
қуритишнинг сопол масса таркибига боғлиқлигини тасвирлайдиган чизиқлар тузилади. 
Бу боғланишларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, Ангрен тупроғи ва комплекс 
қўшимчалардан тайерланган намуналардан намлик газ ажралиб, 3 соатдан кейин улар доимий 
массага эга булади. Тоза Ангрен тупроғидан қўшимчасиз тайерланган намуналарда эса бу 
натижага 6-7 соатда эришилади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, намликнинг ажралиши 
қўшимчаларнинг миқдорига боғлиқ. Энг кичик рухсат этилган намликка эришиш учун 
гилтупроқнинг ўзидан тайерланган намуналарда 5 соат, 10, 15, 20% фосфор шлаклари 
қўшилган намуналарда эса 1.5 ва 2 соат вақт талаб қилинади, яъни қуритиш тезлиги 3-4 марта 
тезроқ боради. 
Демак, фосфор шлаки қўшилган сопол буюмлар қуритиш жараенида анча қискаради. 
Бундай натижага сопол массасининг бошланғич сув талабчанлиги озлиги ва қўшимчалар сув 
тутиб туриш кобилиятини пастлиги сабабли эришилади. 
Намуналарининг қуритиш жараенидаги кичрайиши оз булиб, 2.2-3.2%га тенг, фақат 
Ангрен тупроғидан қўшимчасиз тайерланган намуналарда бу курсаткич 6.4%га тенг. 
Хулоса қилиб айтганда: республикамизда қурилиш материалларига, шу жумладан 
пардозбоп аше буюмларига бўлган талабнинг ошиши туфайли, бу буюмларнинг янги 
турларини яратиш, уларнинг сифатини муттасил ошириш, янги технологик жараенларни жорий 
килиш устида изчилик билан, самарали илмий-тадқиқот ишлар олиб боришга туғри келади. 
Бундай технологияни яратиш, махсулот тан нархини камайтиради ва экология муаммоларини 
ижобий ҳал этишда катта роль ўйнайди. 
Адабиѐтлар: 
1. Нагибин Г.В. ―Технология строительной керамики‖ М. 1975г 
2. Содикова С.А. ―Пардозлаш ва иссиқ ўтказмайдиган материаллар технологияси‖ СамДАҚИ, 
2003й 
3. Содикова С.А., Хамраев А.М. ―Возможности синтеза новообразования керамических 
изделий на основе глин и отходов‖ СамГАСИ, 2011г 
 
УДК 624.012 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish