Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ТУРИЗМ КАРТАЛАРИ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ТУРИЗМ КАРТАЛАРИ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР 
Ф.Э.Гулмуродов-катта илмий ходим изланувчи, 
 И.Х.Омонов-ассистент, М.Н.Хайруллаева-талаба (СамДАҚИ). 
 
Чегарасиз жамият барпо этишга йўналтирилган жаҳон тенденцияси муносабати билан 
жаҳон туризм индустрияси фаол ривожланмоқда, туризм билан боғлиқ картографик асарларга 
бўлган қизиқишнинг ошишига ва туризм маълумотнома карталар, атласларнинг ўзига хос 
оммабоплигига сабаб бўладиган бир қатор таълим дастурлари амалга оширилмоқда. 
Мамлакат ва минтақани дунѐга танитишда ва уни иқтисодиѐтини ривожлантиришда 
туризм ва туризм карталарини роли катта. Ҳозирги вақтда туризм карталари ва схемалари 
кўпроқ реклама проспектлари ролида чиқмоқда ва ҳудуднинг туризми имиджини 
шакллантирувчи ҳамда ривожлантирувчи асосий махсулот ҳисобланади. Бу имидж туризм 
махсулотини кенгайтириш, реклама қилиш ва илгари суриш мақсадида сайѐҳларга руҳий 
таъсир кўрсатади. ―Ҳудуд образи‖ тушунчаси-ажойиб, ўзига хос, субьектив бўлиб, анъанавий 
географик тушунча доирасидан ташқарига чиқади, унда маданий тимсол асоснинг роли катта. 
―Образ‖ ҳудуднинг табиий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятлар синтезидир. 
―Образ‖-бу география ва санъат манфаатларининг кесисиш нуқтасидир. Бу билан мамлакатнинг 
туризм имиджини шакллантиришдаги картографик асарларнинг нақадар қимматлилиги 
тушунилади, улар символлар ва шартли белгилар тизими ѐрдамида тегишли кўриш образини 
яратади. Шунинг учун туризмни картографик таъминлаш ҳақидаги масала долзарб бўлиб 
қолади. Ҳалқаро Туризм Ташкилотининг тавсиясига биноан туризм маҳсулотларини кўрсатиш 
бўйича тадбирлар мамлакатнинг сифатли имиджини яратишга қаратилган бўлиши керак. 
Миллий туризм маҳсулотини кўрсатишда мамлакатнинг туризм имиджини яратиш учун 
туризмнинг картографик таъминотига катта эътибор берилмоқда. Туризм картаси 
ҳақиқийликни, жозибани кўрсатади. Шу сабабли у санъат, адабиѐт ва оммавий ахборот 
воситалари билан бирга сайѐҳда мамлакатнинг маҳаллийлигини шакллантиришга ѐрдам 
беради. Туризм минтақасига унинг шахсий имиджини яратишга жалб қилинган реклама-
картографик материалларда шартли белги ва символлар қўлланилади. Бу табиат манзаралари, 
тарих ва бугунги кун элементлари, маҳаллий халқ анъаналари, ажойиб қадамжоларнинг 
кўплигидир. Туризм карталари ва атласлари- картографик ишлаб чиқаришнинг, 
истемолчиларнинг кенг доирасига мўлжалланган энг оммавий маҳсулот туридир. Улар бир-
биридан турига, маҳсулотлар кўринишига, масштабига, ҳудудий қамровига, ҳажмига кўра фарқ 
қилган холда турли мамлакат ва минтақалар ишлаб чиқарувчилари томонидан турли хилда 
нашр этилади. Турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этиладиган турли мамлакат ва 
минтақаларнинг ҳозирги карталари ва атласларидаги туристлар учун берилган информация 
етарлича бир хилдир. Диққат марказида одатда, уларни алоҳида тизимлаштирилмасдан ѐки 
тасвирлашда қатъий ѐндошувларсиз намоиш этувчи: коммуникация (аэропортлар, йўллар, 
транспорт инфраструктураси); туристик сервис (отеллар, мотеллар, ресторанлар, почта , банк ва 
б.); халқаро ташкилотлар офислари; маданий-маърифий мақсаддаги обьектларнинг диққатга 


256 
сазовор жойлари (ҳайкаллар, музейлар, театрлар, парклар, кўргазмалар ва б.) обьектлар гуруҳи 
туради. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда туризм картографик махсулотининг бир нечта турларини 
кўрсатиш мумкин. Бу илмий ишлардаги, дарсликлар, монография, буклетлардаги карталар; 
туризм марказлари, шаҳарлар планлари; турли туризм рекреация сужетларни акс эттирувчи 
Ўзбекистон Республикасининг Миллий атласи лойиҳасидаги карталар, туризм карталари; 
музейда, дам олиш зоналарида, миллий парк, қўриқхоналардаги стентлардаги карта-схемалар. 
Ўзбекистоннинг картографик асарларига рекраспиктив нигох ва мамлакатнинг туризми 
олдимизда ―суратли тарихни‖ очади. XX асрнинг 70-80 йилларида Собиқ Иттифоқ ГУГК 
картографик фабрикасининг сайѐҳлар учун асосий махсулоти обзор ва маршрутли туризм 
схемалари эди. Ўша йилларда Ўзбекистоннинг майда масштабли туризм обзор схемалари 
яратилди. Бу схемаларда сиѐсий-маъмурий бўлиниш ѐки физик-географик асосда 
Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларининг стандарт шартли белгилар кўринишда сайѐҳлик 
қадамжолар кўрсатилган, аҳоли пунктлари ўртасидаги масофалар берилган. 
70-80 йилларда Ўзбекистон вилоятларини туризм карталари кўп эмас эди. Масалан, 1976 
йил чоп этилган Ўрта Осиѐ Ўзбекистон ССР номли картада Самарқанд шахри марказий қисми, 
Бухоро шахри марказий қисми, Тошкент шахри марказий қисми, Қўқон шахри марказий қисми, 
Фарғона шахар марказий қисми берилган. Бу туризм схемалари кам маълумотли эди, хаддан 
зиѐд схемалилик, туризм обьектларининг камлиги унга хосдир.
1980-90 йилларда Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарлари учун туризм схемалари тузилди. 
Фарғона шахри, Қарши шахри, Қўқон шахри, Наманган шахри, Нукус шахри, Бухоро шахри 
(немис тилида), Урганч шахри , Жиззах шахри, Хива шахри, Тошкент шахри(инглиз тилида) ва 
бошқалар. Бу йиғма карта-буклетлар анъанавий безакка эга ва бутун шаҳар планини, 
шаҳарнинг марказининг йириклаштирилган планини, барча туризм обьектлар ва қадамжолар 
бўйича тарихий маълумотнома ва баъзи маълумотларни ўз ичига олади. 1983-85 йилларда 
республика ҳукуматининг махсус қарори билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг География 
бўлими ходимлари иштирокида 2 жилддан иборат комплекс атлас яратилган, бўлиб унда 
1:2500000 масштабли туризм картаси берилган. Картада туризм маршрутлари, архитектура 
ѐдгорликлари, археологик ѐдгорликлар, музейлар, табиатнинг қизиқарли обьектлари, миллий 
ҳунармандчилик марказлари, қўриқхоналар, заказниклар ва туризм тўғрисида матн берилган.
2002-2007 йилларда Ўзгеодезкадастр қўмитаси томонидан 1:500000 масштабли 
Самарқанд вилояти туризм картаси инглиз тилида, 1:2000000 масштабли Ўзбекистон туризм 
картаси инглиз тилида (картада Бухоро шахри, Самарқанд шахри, Хива шахридаги ичан-қала 
қаласи схемаси берилган), 1:550000 масштабли Бухоро вилояти туризм картаси (картада Бухоро 
шахри схемаси берилган) француз тилида яратилган. Бу карталар Сайѐҳлик қадамжолари 
ҳақидаги, Туризм индустриясини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида кенг 
маълумотлар беради. Замонавий компютер технологиялари асосида бажарилган бу карта-
схемалар жихозланиши, дизайни ва реклама нуқтаи назардан муваффақиятли картографик 
асарлардир. 
Ўзбекистон ҳудудига тегишли туризм карталарининг қисқача таҳлили шуни кўрсатдики, 
охирги ўн йилликда мамлакатда туризм карталарининг кўпайиши кузатилмоқда, лекин, 
уларнинг мазмуни аниқлиликни, тўлдиришларни талаб қилади ва туризм карталарининг илмий 
ассоларини ишлаб чиқиш ҳамда ривожлантириш зарурлигини тасдиқлайди.
Адабиѐтлар рўйхати 
1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни 
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари.-Тошкент., ―Ўзбекистон‖, 2009. 
2. Ўзбекистон Миллий атласини яратишнинг илмий-услубий асослари // Республика 
илмий-амалий конференцияси материаллари.-Тошкент., Картография ИИЧ ДК, 2009. 
3. Шлаффке М. Экономические основания конструирования рекламой вымышленных 
объемных изображений при создании имиджа туристского региона. // Теория и практика 
международного туризма. Сборник статей. Под ред А.Ю. Александровой. – М., КНОРУС, 
2003, с 162-168) 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish