Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИДА ГЕЛИОСИСТЕМА ВА ЭКОЛОГИЯ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИДА ГЕЛИОСИСТЕМА ВА ЭКОЛОГИЯ 
доц. С.Э.Абдурахмонов, П.С.Ахмедов, Б.Жўраев НамМПИ 
Янги ҳосил бўлувчи энергия манбаларини бино ва иншоотлар қурилишида қўлланилиши 
уларни атроф-муҳит экологиясига таъсирини ўрганишга эътибор қаратишга мажбур қилмоқда. 
Мавжуд экологик муаммолар мажмуасида энергетика етакчи ўринларидан бирида туради. 
Ҳозирги кунда бутун жаҳонда гелиоархитектура шиддат билан ривожланмоқда. Ҳамма 
биладики, қуѐшли кенгликлардаги 2 қаватли уй ўзини-ўзи электр энергияси билан таъминлай 
олади, қишга ҳам заҳира тайѐрлаб қўя олади. Бунинг учун том ѐпма юзасини қуѐшли 
батареялар билан жиҳозлаш кифоя. 
Олимларни эса бундай ѐндошув қониқтирмайди. Улар учинчи авлод гелио қабул 
қилгичларни яратмоқдалар. Қачонки, биринчи авлод ихтиросини жанубий аҳоли эндигина 
ўзлаштиришни бошлаган пайтда иккинчи авлод – локаторли гелио қабул қилгичлар тажриба – 
синов кўринишида қўлланила бошланди. 
Бугунги кунда қуѐш энергиясидан фойдаланишнинг тадқиқот ва тажриба-синов ишлари 
уч йўналишда олиб борилмоқда: 
- фуқаро ва қишлоқ хўжалик бино ва иншоотларини иситиш учун паст қувватли (паст 
ҳароратли) иссиқ сув ѐрдамида иссиқлик ҳосил қилиш; 
- ўрта ва юқори қувватли иссиқликни технологик жараѐнлар, турли материалларни 
синтезлаш ва эритиш учун олиш (Тошкент вилояти ―Қуѐш‖ илмий-тадқиқот бирлашмаси); 
- Атом электр қурилмалари ѐрдамида (АЭС) электр энергиясини олиш. 
Бу йўналишларнинг ҳар бири мос қувватли иссиқлик ва энергия олиш зарурияти ва 
моҳиятига кўра катта маблағ талаб қилади ва ҳозирги кунда қуѐш энергиясини йиғиш ва 
сақлаш учун катта майдон талаб қилиши сабабли фойдали иш коэффициенти кичиклигича 
қолмоқда. 
Экологик муаммолар мажмуасида янги ҳосил бўлувчи энергия манбаларининг амалий 
қўлланишга жалб қилиниши уларнинг атроф-муҳит экологиясига таъсирини ўрганишга эътибор 
қаратишга мажбур қилмоқда.[1].
Шундай фикрлар мавжудки, янги ҳосил бўлувчи энергия манбаи ҳисобига электр 
энергияси олиш мутлақо экологик ―тоза‖ вариант. Бу жуда тўғри фикр эмас, чунки анъанавий 


24 
органик минерал ва гидравлик ѐнилғи асосидаги энергоқурилмалар айрим ҳолларда камроқ 
хавф туғдиради. Шунингдек, янги ҳосил бўлувчи энергия манбаларининг атроф-муҳитга 
экологик таъсири ҳозиргача аниқ эмас, айниқса вақт жиҳатидан, шунинг учун бу таъсир 
манбаларидан 
фойдаланиш, 
механик 
масалаларга 
қараганда 
камроқ 
ўрганилган. 
Гидроэнергетик ресурслар янги ҳосил бўлувчи энергия манбаларининг бир тури бўлиб 
ҳисобланади. Узоқ вақтуниэкологик―тоза‖ энергия манбаи деб ҳам аташган. Бундай 
фойдаланишнинг экологик оқибатларини ҳисобга олмай, табиатни ва атроф-муҳитни ҳимоя 
қилиш чора-тадбирлари кўрилмаган, бу 90-йилларга келиб гидроэнергетикани чуқур кризисга 
олиб келди. Шуни ҳисобга олиб, янги ҳосил бўлган энергия манбаларидан фойдаланишнинг 
экологик оқибатлари олдиндан тадқиқ қилиниши зарур. 
Ноанъанавий янги ҳосил бўлувчи манбалар энергиясини яроқли шаклга электр ѐки 
иссиқлик ҳолига келтириш замонавий билим ва технологиялар даражасида нисбатан қимматга 
тушади.Ҳамма ҳолларда ҳам улардан фойдаланиш органик ѐқилғи сарфининг пасайишига ва 
атроф-муҳитнинг нисбатан камроқ ифлосланишига хизмат қилади. Шу кунгача янги ҳосил 
бўлувчи манбалардан олинадиган анъанавий усулларни техник-иқтисодий солиштириш 
натижасида экологик омиллар ҳисобга олинмаган ѐки фақат айтиб ўтилган, миқдор жиҳатидан 
ҳам баҳоланмаган.
Шундай қилиб, янги ҳосил бўлувчи энергия манбаларидан фойдаланиш оқибатида юзага 
келувчи экологик муаммоларнинг ечими долзарб бўлиб бормоқда. Энергияни бир турдан 
бошқасига ўтишида янги усуллар ўйлаб топиш анъанавий ускуналардан фойдаланилганга 
нисбатан атроф-муҳитга камроқ зарар етказиш имконини бериши зарур.
Қуѐш станциялари етарлича ўрганилмаган объектлар бўлиб, уларни экологик тоза 
электростанциялар қаторига қўшиш учун тўлиқ асос йўқ.
Қуѐш концентраторларининг ер майдонларига сояси катта тушади, бу эса тупроқ, 
ўсимлик дунѐсининг ўзгариб кетишига олиб келади. Станция жойлашган ҳудудда қуѐш 
нурланиши содир бўладиган вақтда ҳаво исиб кетади. Бу эса ўз вақтида иссиқлик, намлик 
баланси, шамол йўналиши ўзгаришига олиб келади; айрим ҳолларда системанинг қизиб кетиши 
ва ѐниб кетиши эҳтимоли бор ва унинг оқибатлари ѐмон бўлиши мумкин. Қуѐш энергетик 
системаларда паст қайнайдиган суюқликларни узоқ муддат ишлатилишида, бу суюқликларнинг 
оқиб чиқиб кетишидан ичимлик сувлари ифлосланиши эҳтимоли бор. Айниқса таркибида 
юқори оксидмодда бор бўлиб ҳисобланган нитрит ва хроматлар бўлган суюқликлар хавфлидир. 
Қуѐш техникаси атроф-муҳитга билвосита таъсир кўрсатади. Уни ривожлантириш учун 
мўлжалланган ҳудудларда бетон, шиша ва пўлат ишлаб чиқарувчи йирик мажмуаларни қуриш
зарур бўлади. Кремнийли, кадмийли ва арсенидагелли фотоэлектрик элементлар тайѐрлаш 
вақтида ишлаб чиқариш хоналарида инсонлар саломатлиги учун зарарли кадмийли ва 
арсенидли чанг бирикмалари ҳосил бўлади.
Қуѐш энергиясининг атроф-муҳитга ноҳуш таъсири қуйидагиларда ўз аксини топиши 
мумкин: 
- ер майдонлари деградацияси; 
- материаллар сиғимининг катталиги;
- таркибида хлорат ванитрити бўлган ишчи суюқликларнинг оқиб чиқиб кетиши; 
- системаларнинг қизиб ва ѐниб кетиш хавфи, қуѐш системаларидан қишлоқ хўжалигида 
фойдаланилганда заҳарли моддалар билан маҳсулотларнинг зарарланиши;
- станция жойлашган ҳудудда иссиқлик баланси, намлик, шамол йўналишинг ўзгариши; 
- катта ҳудудларнинг ѐруғлик қуѐш концентраторлари билан тўсилиб қолиши натижасида 
ер унумдорлигининг йўқолиши; 
- ерга энергиянинг микротўлқин нурланиши воситасида юборилиши натижасида тирик 
организмларнинг касалланиши. 
Анъанага айланаѐтган замонавий энергетика, энергия ташувчилар туридан қатъий назар 
атроф-муҳит экологиясига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли бино ва шаҳарларни энергия 
билан таъминлаш соҳасида янги ҳосил бўлувчи ресурслардан самарали фойдаланиш имконини 
берувчи ечимларни қабул қилиш лозим. [2]. Нашр этилган маълумотлар, хусусан Internet 
маълумотларининг таҳлили шуни кўрсатадики, бутун жаҳонда энергияга бўлган эҳтиѐж янги 
ҳосил бўлувчи қувват манбаларининг 4-авлодидан фойдаланишга туртки бўлмоқда. Бундай 
усуллар биноларни энергия билан таъминлашнинг самарали воситалари–қуѐш қурилмаларини 
жиҳозлаш ва ўрнатишни кам сарф-харажат қилиб амалга ошириш имконини беради.
Ишланмалар ичида иккита йўналишни белгилаш ва ҳисобга олиш лозим: 
-майда 
автоном истеъмолчиларни энергия билан таъминлашга мўлжалланган 
чегараланган қувват даражали қуѐш энергоқурилмаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш;
-шимолий ва чўл ҳудудларида чегараланган қувватга эга бўлган қуѐшли энергетик 
станциялар яратиш. 


25 
Буларнинг барчаси иссиқлик электр билан таъминлаш системасини, стандартларни, 
қоидалар ва бошқа янги мутахассислар тайѐрлашни қайта кўриб чиқиш, пассив (фаол) қуѐш 
иситиш системаларини янгилаш, Ўзбекистонга ҳос миллий-меъморий услубларни сақлаган 
ҳолда бинога осон ўрнатиладиган янги системаларни ишлаб чиқаришни талаб этади. Қуѐш 
энергетикаси идеали- бу иситиш системали уй эмас, балки ҳозирги иситиш системаси умуман 
керак бўлмаган уй. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish