195
қилинган кичик кечикиш билан аспирация тизими ишга тушиб, чанг ҳавони сўриб ташлайди.
Материал жойланган қоп транспортер ѐрдамида ташиб кетилади. Қоп жойидан сижиши билан,
ўрнатилган HOA0901 типидаги оптик датчик ишга тушиб, жой бўшаганлиги тўғрисида чиқиш
сигналини юборади ва жараѐн такрорланади.
Автоматлаштиришнинг асосий техник воситалари ѐпиқ бинодаги махсус шчитларга
жойлаштирилади. Бошқариш тизими PLC K120 дастурланадиган мантиқий контроллер,
МВ110-224.1ТД тензодатчиклар сигналларини киритиш модули, NI631C сенсорли панель, ET-
7200 маълумотлар йиғиш модули, Modbus SMI2 ѐруғлик диод индикаторидан ташкил топган.
Булар ичида асосий бошқарувчи вазифани бир нечта дискрет кириш/чиқиш каналлари ва алоқа
интерфейслари билан жиҳозланган PLC K120 типидаги дастурланадиган мантиқий контроллер
бажаради. PLC K120 га ўрнатилган бошқарув дастури
барча технологик циклларни, яъни
бункерни юклаш, қопга ҳаво юбориб шишириш ва қопни материал билан тўлдириш, тайѐр
маҳулотни ташиш операцияларини тўлиқ бошқариш имкониятини беради.
ПЛК га киритилган алгоритмлардан бири бўш бункер оғирлигини муттасил назорат
қилиб туриш орқали дозалашнинг юқори аниқлигини таъмин-лайди. Автоматик тизимда
дозалаш аниқлигига салбий таъсир этадиган агдезия (материалнинг бункер деворларига
ѐпишиб қолиши),
узатувчи транспортер, вентиля-торларнинг вибрацияси каби омилларни
бартараф этилиши ҳисобга олинган.
Тизимни масофадан туриб ҳам бошқариш мумкин. Бунинг учун тугмачалар ва ѐруғлик
индикаторлари Modbus SMI2 билан
жиҳозланган ва оператор ѐнида олиб
юриши қулай бўлган бошқариш
пультидан фойдаланилади. Пульт
индикаторида текст ѐки рақамли
форматда иш режими, бажарилаѐтган
операция,
бункердаги
материал
массаси, тизим ҳолати олинган тезкор
ахборотлар акс эттирилади.
Автоматик бошқариш
тизими
учта иш режими эга:
Автоматик режим;
Қўлда бошқариш режими
(технологик жараѐннинг алоҳида
операцияларини бажариш учун);
Созлаш режими (ускуналарни
созлаш-ўрнатиш ва ростлаш ишлари
учун).
Тизим
асосан
автоматик
режимда ишласада қўлда бошқариш
режимига
ҳам
эҳтиѐж
мавжуд.
Айрим ҳолларда бир хил зичлик ва
гранулометрик
таркибдаги
материалдан
бошқа
турдаги
материални
жойлашга
ўтилганда
қопларнинг керакли даражада тўлмай
қолган ҳолат юзага келиши мумкин.
Шунинг учун алоҳида ҳолларда
қопларга юкланаѐтган
материалнинг
массаси кўрсатилган меъѐрларгача
тўлдириш
қўлда
бажарилади.
Қурилманинг ўзини-ўзи диагностика
қилиш
тизими
турли
штатсиз
режимларни
аниқлаш
имконини
беради. Авария ҳолатларида товушли
ва ѐруғлик сигнализацияси ишга
тушади. Бирор технологик параметр
чегаравий қийматдан ошиб кетганлик
ҳолатлари пайдо бўлганда
барча
электр
юритмалар
тармоқдан
ажратилади ва заслонкалар ―берк‖
196
ҳолатга ўтказилади. Сочилувчан материалларни вазн бўйича дозалашни автоматлаш-тиришда
ѐруғлик диод иникатори ва электрон панелнинг қўлланилганлиги жараѐнни сифат
кўрсаткичларини назорат қилишда катта қулайлик туғдиради. Бунинг учун содда ва тушунарли
виртуал панел ўрнатилган бўлиб, унинг ѐрдамида тизимни керакли
массага осон ростлаш ва
қурилма параметрларини ўзгартириш ҳисобига дозалаш аниқлигини белгилаб бериш, бутун
тизим ишини қулай тарзда кузатиш имконияти яратилади. Ундан ташқари панелда ва оператор
қўлидаги пультда бошқариш командаларининг номи (тугмачалар) бир хилда кўрсатилганлиги
бошқаришни янада осонлаштиради. Ўзини-ўзи диагностикалаш тизими узлуксиз ишлаб туради
ва ўн иккита авриявий ҳолатни аниқлай олади. Қурилмалар ишида номослик пайдо бўлганда ва
бошқа критик ҳолатларда тизим уларни электрон панелнинг доимий хотира қурилмаси (ДХҚ)га
ўтказиб, экраннинг ―авариявий ҳолатлар‖ бўлинмасида акс эттиради. Жараѐннинг кечиши
тўғрисидаги маълумотлар эса оператив хотира қурилмасига ўтказилиб, экраннинг ―статистик
ҳисоботлар‖ бўлинмасида кўринади. Сўровга асосан бу ахборотлар
компьютерга узатилиб,
қурилма иши бўйича таҳлиллар ўказиш учун дастурнинг маълумотлар базасига юкланади.
Сочилувчан материалларни вазн бўйича дозалаш қурилмасини автоматлаштириш бўйича
ишлаб чиқилган тизим оператор иш ўрнини такомиллаштириш, ахборотлаштирилганлик
даражасини ошириш, бошқариш тизимининг мослашувчанлигини таъминлаш, дозалаш
жараѐнида хатоликларни олдини олиш ва материалларни қопларга юклашда ҳиоблаш
ишларини автоматлаштириш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: