75
чидамлилигини оширишда унинг тузилишини мустаҳкамлаш, ғоваклараро деворчаларни муҳит
таъсирига турғунлигини таъминлаш алоҳида аҳамиятга эга.
Илк бор иссиқ қуруқ муҳитда асфальт-бетоннинг чидамлилигини оширишга доир илмий-
амалий ишлар унга табиий каучукни қўшиб, хоссаларини яхшилаш-га қаратилди. Кейинчалик
суньий каучук яратилиши, унинг таннархининг пасайишига олиб келди. Бу эса серқатнов
йўллар сифатини оширишда иқтисодий самаралар бера бошлади. Йил сайин йўлнинг
конструктив мустаҳкамлигига талаб ва уларнинг таннархини яна арзонлаштиришга эьтибор
ошди. Сунъий каучук ўрнига резина тавсия этилди. Йўл қурилиши кўламининг янада
кенгайиши натижасида олимлар томонидан янги полимер қўшилмалар тавсия этилди.
Жумладан, бутадиенстирол хлоронрен каучуги, полиизобутилен ва бошқа каучуксимон
синтетик полимерлар ишлатилганда асфальт-бетон чидамлилигини ошириш бўйича ижобий
натижаларга эришилди. Полимер қўшилма асфальт-бетон таркиби билан осон аралашиши
керак. Бу эса асфальт-бетон тузилишини мустаҳкамлайди, унинг зичлигини оширади. Асосийси
150-170°С гача қиздирилган битумга ѐки минерал тўлдиргичга полимерни қўшиш,
эритувчиларда суюлтирилган полимерни иссиқ битум эритмасига қўшиш ва ҳ
.к. Полимер
қўшилмалар таннархи қиммат бўлади. Шу сабабли, полимер-битум асфальт-бетонлар катта
аҳамиятга эга бўлган йўл қурилишларида ишлатилади. Лекин, бундай асфальт-бетонларнинг
юқори чидамлилиги эътиборга олинса, йиллараро таъмирлашнинг қисқариши, узоқ йиллар
бузилмаслиги унга кетадиган сарф-харажатни камайтиради ва иқтисодий томондан
самарадорлигини оширади.
Асфальт-бетоннинг сифатини яхшилашда резина кукунини ишлатиш йўл қурилишида
кенг тарқалди. Автомобил шинаси майдалаб олинган резина ку-кунини асфальт-бетоннинг
Ўзбекистон шароитида сурилишга бардошлилигини, дарз ва ѐрилишга қаршилигини ҳамда
музлашга чидамлилигини, мустакамлиги-ни оширади. Республикада ҳар йили жуда кўп
мидорда кераксиз бўлиб қолган автомобил шиналари заҳираси кўпайиб бормоқда. Резина-
битумли асфалът-бетон қоришмасини тайѐрлаѐтганда юқори ҳароратда қиздириш вақти
меъѐридан ошмаслиги керак. Акс ҳолда битум резина аралашмаси юқори ҳароратда тез
эскиради, қайишқолиги йўқолади, мўртлиги ортади.
Резина-битумли асфальт-бетон қоришмаси бир хил, майин бўлиши учун уни 180-220°C
да 4-5 соат давомида аралаштирилади. Аммо унинг эластиклиги узоқ вақт таъсир қиладиган
иссилиқ натижасида камаяди. Шундайқиздириш 10-14 соатдавомэтса, битумдаги резина
самарадорлиги 10% даношмайди. Маълумки, шина резинаси пишган (вулканизированный)
бўлади. У битумда умуман эримай-ди, фақатгина кўпчийди. Шу сабабли резина саноатида
пишган ѐкипишмаган резина кукуни ишлаб чиқарилади. Бундай кукун битумда 130-160°C
иссиқликда, 15-40 дақиқада тез эрийди ва асфальт-бетон қоришмасига салбий таъсир этмайди.
Резина кукуни асфальт-бетондаги минерал тўлдиргичлар оғирлигининг 2-3% ни ташкил этади.
Резина қўшилманинг афзаллиги, унинг минерал кукуни ва битум билан эластик ҳамда ѐпишқоқ
бўтқа ҳосил қилиб, майда-йирик тўлдиргичларни ўзаро мустаҳкам боғлашидадир. Бу эса иссиқ-
қуруқ илим шароитида бўлган асфальт-бетон йўлнинг чидамлилигини орттиради. Шунингдек,
асфальт-бетонга қўшилган резина кукунини, унинг динамик зарбга бардошлилигини оширади.
Машиналар шовқинини ўзига кўп ютади. Шу билан бирга асфальт-бетоннинг динамик
қайишқоқлик модули камаяди. Айниқса, иш мавсумида бундай асфальт-бетоннинг дарз ва
ѐрилишга қаршилиги ортади.
Битум-резина қотишмаси асфальт-бетон ғоваклигини, зарарли муҳит таъсирига
чидамлилигини оширади. Резина кукунидан 3% миқдорда қўшилган асфальт-бетоннинг сув
ўтказувчанлиги 10 баравар камаяди, музлашга чидамлилиги эса камида 30% га ортади.
Автомобил шинасининг асфальт-бетон юзаси билан тишлашиши 20-40% га ортади.
Адабиѐтлар:
1.
Э.У.Қосимов, Т.А.Низомов. ―Архитектура ашѐшунослиги‖. –Т.: ―Чўлпон‖, 2014.
2.
З.Х.Саидов, Т.Ж.Амиров, Х.З.Ғуломова. ―Автомобиль йўллари: материаллар,
қопламалар, сақлаш ва таъмирлаш‖. –Т.: ―Ўзбекистон‖, 2010.
Do'stlaringiz bilan baham: