Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ГЕОГРАФИК АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ (ГАТ) АСОСИДА СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАР



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ГЕОГРАФИК АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ (ГАТ) АСОСИДА СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАР 
ХАРИТАСИНИ ЯРАТИШДА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
И.Н.Бобобеков, И.Х.Омонов, Б, Хурсанов (СамДАҚИ) 
Маълумки, ҳозирги кунда замонавий Географик ахборот тизимлари кўп миқдордаги 
график ва мавзули маълумотлар базасига эга бўлган, база асосида иш бажариш имкониятига эга 
моделли ва ҳисобли функциялар билан бирлашган, фазовий маълумотларни картографик 
шаклга айлантириш, турли қарорларни қабул қилиш ва мониторинг ишларини амалга 
оширадиган автоматлашган тизим деб қаралади.
Бугунги кунда компьютер саводхонлиги омма орасида анча ошган. ГАТда тузилган карта 
оддий қоғозли картадан яхши безалгани, компьютерли шаклдалиги ва бошқа бир қатор 
афзалликлари билан фарқ қилади: картага истаганча ўзгартириш киритиш, янги мазмун ва бўѐқ 
бериш, диаграмма ва бошқа суратларни киритиш, ўчириш ва ҳакоза ишларни бажарса бўлади. 
Бунинг учун карта тузишнинг компьютерли технологиялари билан мукаммалроқ танишиш ва 
улар асосида шахсан авторнинг ўзи карта тузиб кўриши керак.
Карта яратишнинг бу технологияси бугунги кунда, биринчидан - сезиларли даражада 
универсаллашган, иккинчида - жуда тез ривожланаѐтган, инсон фаолиятининг ҳамма 
соҳаларини қамраб олаѐтган жараѐндир. Географик ахборот тизимлари соҳасида асосий 
билимларни берувчи рус ва чет мамлакатлар ҳалқлари тилларидаги китобларда ва ГАТнинг 
турли соҳаларига оид бўлган монографиялар ва конференция материалларида тадқиқотчилар 
ГАТ тизимига кундан-кун янгиликлар киритмоқдалар [1]. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб биз Пайариқ туманидаги суғориладиган ерларнинг янги 
рақамли электрон харитасини яратиш учун маълумотлар базасини шакллантириш масалалари 
тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз. 
Туманда мавжуд бўлган суғориладиган ерлар тўғрисида маълумотлар базасини 
шакллантириш учун ахборотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш жараѐнида қуйидаги ишлар 
олиб борилди. 
1.Тайѐргарлик ишлари босқичи- Ушбу босқичда мавжуд бўлган дастлабки материаллар 
хусусан ―‖Ўздаверлойиҳа‖ институти томонидан тайѐрланган туман хўжаликларининг 
1:10000 масштабли хариталари ва уларнинг қайдномалари текширилди [2]. Бунда туман 
ерларидан оқилона фойдаланиш масалалари таҳлил этилди. Суғориладиган ерлар бўйича 
мавжуд бўлган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий маълумотлар тўпланди ва ўрганилди. 
2. Туман суғориладаиган ерлари харитасини яратиш учун маълумотларни тўплаш, 
таҳлил қилиш ва қайта ишлаш боскичи- ушбу босқичда туманнинг янги рақамли карталар 
яратиш учун ер тўғрисидаги умумий маълумотлар базаси яратилди ва уларни 
расмийлаштириш масалалари ўрганилди. 
3. Тўпланган маълумотлар асосида туман суғориладиган ерларининг янги электрон 
рақамли харитаси яратилди. 
Пайариқ тумани суғориладиган ерларининг харитасини яратишда маълумотлар 
базасини яратишда қуйидагиларга эътибор қаратилди. 
Маълумки, маьлумотлар базаси деганда обьектнинг ҳолатини, унинг хоссалари ва бошқа 
обьектлар билан ўзаро муносабатларини акс эттирувчи маьлумотларнинг номланган тўплами 
ҳамда уни юритиш учун зарур бўлган техник ва дастурли воситаларнинг комплекси 
тушунилади [1]. 
Умумий маьнода маьлумотлар базаси - бу махсус ташкил этилган ѐзув ва файллар 
тўпламидир. Унда обьектнинг номи, у жойлашган жойи ва харитаси, унинг иқтисодий, 
географик ва бошқа кўрсаткичлари сақланиши мумкин. 
Маьлумотлар базаси таркибига ўзгариш киритиш уни қайта қуришни англатади ва бирор 
бир зарур саволга жавоб олиш учун эса махсус дастур тузишга тўғри келади. Чунки ўзгаришлар 


237 
бўлганда фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб бериш учун баъзан ҳафталаб, ойлаб вақт 
талаб қилинади, натижада маълумотлар ўз долзарблигини йўқотади.
Шунинг учун маълумотлар базасида ишлаш ва уни бошқариш жарѐнида тизимидаги 
мавжуд ахборотларни қидириш, танлаш, бир-бирига қўшиш ва хатоликларни тузатиш 
ишларини биргаликда олиб бориш лозим бўлади. Бу эса янги атрибутив жадваллар тузиш, 
уларни тўлдириш ва келажакда қилиниши лозим бўлган ишлар билан боғлаш имконини беради. 
Натижада барча соҳалардаги каби ер ва бино- иншоотлар кадастри тизимида ҳам бажарилиши 
лозим бўлган ишлар бирмунча енгиллашади. 
Маълумотлар базасида тумандаги мавжуд ер ресурслари ва улардан фойдаланиш 
даражасига эътибор қаратилди. Бунда тумандаги мажуд ер фонди, улардан халқ хўжалигининг 
турли соҳаларида жумладан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ҳолати, тумандаги мавжуд 
суғориладиган ерларнинг унумдорлиги, маданийлашганлик даражаси, суғориш даврийлиги, 
ерларнинг шўрланган ва шўрланмаганлиги, шўрланиш даражаси ва хиллари, эрозияга учраш 
даражаси, сизот сувлари чуқурлиги, тошлоқлик даражаси, тупроқ бонитировка баллари, туман 
бўйича экиладиган экин турлари, уларнинг майдони, ҳосилдорлиги ва бошқа маълумотлар 
келтирилди.
Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Сафаров Э.Ю., Мусаев И.М., Абдурахимов Х.А. Геоахборот тизимлари ва технологиялари. 
Тошкент 2008 й. 
2. Ўздаверлойиҳа институти Самарқанд филиали маълумотлари 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish