282
Холид Хусайний
,
Соат саккизга бонг урди. Азизани онаси соат
бешда бомдодга уйғотганди. Бир пайтлар Мар ям
ҳам Лайлони тонг саҳарда уйғотарди. Намоздан
кейин Лайло яна ўрнига кириб ухлаб қолганди.
Ҳатто эрталаб ишга кетаётган отаси унинг юзи-
дан ўпиб қўйганини ҳам сезмади. Тариқ ҳозир
уруш ногиронларига протез тарқатадиган фран-
цуз хайрия ташкилотида ишларди.
Ошхонага Азизанинг орқасидан Залмай ту-
шиб келди.
– Дафтарларингни олдингларми? Дарс лик лар-чи?
– Ҳаммаси ичида, – Азиза папкасини ба ланд
кўтарди. Унинг дудуқлиги ҳам деярли билинмай
кетганди.
– Унда олға!
Лайло болаларни олдинга чиқариб,
эшикни
қулфлади. Ташқари салқин, аммо ёмғир тўхтаб-
ди. Тўп-тўп булутлар уфққа томон сурилиб, ос-
мон очила бошлаганди. Лайло болаларнинг қўли-
дан тутиб, автобус бекати томон юрди. Кўчада
қатнов тиғизлашиб қолган, автобус, рикша, так-
силар, БМП машиналари, ҳарбий «жип»лар ҳар
қадамда учрарди. Савдогарлар мудроқ кўзла-
рини ишқалаб, дўкон пардаларини очишмоқда.
Йўл четидаги ёймаларда писта, қурут, сақич, си-
гарет сотувчилари харидор кутишади. Тиланчи
болалар, аёллар камроқ бўлса-да, чорраҳаларда,
гавжум жойларда учраб туради.
Лайло ҳамон кўзларига ишонмасди.
Кобул
анча ўзгарибди. Одамлар ҳам жонланиб қолиш-
ган: кимдир дарахт экяпти, яна биров уй оқла-
япти, кимлардир ариқ қазиш, қудуқ тозалаш
билан овора. Одамларга қойил қоласан, ҳатто
ракеталарнинг бўш корпусига тупроқ, чиринди
тўлғазса, туппа-тузук гултувакка айланаркан.
Яқинда Лайло билан Тариқ
болаларни Бобур
боғига олиб боришди. У ерда ҳам ободончилик
283
Минг куёш шуъласи
,
ишлари бошланиб кетибди. Энди ҳар бурчакда
мусиқа садолари, рубоб, дутор ва танбур навола-
рини эшитиш мумкин. Одамлар Аҳмад Зоҳирни
яна сел бўлиб тинглашмоқда.
Эҳ, Лайлонинг ота-онаси бу кунларни кўрмади-да!
Лайло болалар билан кўчани
эндигина ке-
сиб ўтмоқчи бўлганда, ойналари қорайтирилган
«Тойота» яшин тезлигида лой сачратиб ўтди, Лай-
ло болаларини қўлидан четга тортишга аранг ул-
гурди. Унинг юраги товонига тушиб кетганди.
«Тойота» шитоб билан муйилишнинг бошига
бориб, кўздан йўқолди.
Аёл болаларини худди йўқотиб қўядигандек қўл-
ларидан маҳкам сиқимлаб олди. Булар – дала коман-
дирлари. Лайлонинг этлари жимирлаб кетди. Унинг
ота-онасини ўлдирган қотиллар ҳали-ҳануз қиммат-
баҳо чет эл машиналарида, қасрмонанд
уйларда
давру даврон суришмоқда. Уларнинг бирови ҳозир
вазир, яна бири мудир ва ҳоказо лавозимларни эгал-
лашган. Мана, зирҳли «жип»ларда ўзлари вайрон
қилган маҳаллаларда ялло қилиб юришибди. Демак,
қувонишга ҳали эрта.
Лайло бу нохушликларни кўнглига яқин олмас-
ликка тиришди. Бундай пайтда Мар ям мудрик
табассум ила «Қўявер, Лайложо, нима қиласан
ҳамма нарсага асабийлашиб?» деган бўларди.
Дарвоқе, Мар ям Лайлонинг тушларига тез-тез
кириб туради. Ҳар гал унинг рўпарасидан, қўл
узатса етадиган ердан жой олади. Ҳар
гал уни
сабр ли ва умидли бўлишга ундайди.
Замон баскетбол савати остида тўпни тиз за-
ларига орасида қисиб турар, қўллари билан ни ма-
ларгадир ишора қилиб, куйиб-пишиб тушунтирар,
атрофини спорт кийим ларини кийиб олган бир
гала болалар ўраб олганди. Лайлони кўриб, Замон
унга қўл силкитди.